Ёлланма ходимлар. Ишловчиларнинг энг кўп сонли гуруҳи бўлиб, у меҳнат шарт-шароитлари ва унга ҳақ тўлаш тўғрисида ҳар қандай мулкчилик шаклидаги корхоналар ёки алоҳида шахс билан меҳнат шартномаси (контракт, битим) тузган шахсларни ўз ичига олади.
Бу гуруҳни ташкил этувчилар сифатида БМХТ - 93 қуйидаги кичик гуруҳларни ажратади:
муддати қатъий белгиланган доимий ёлланма ишчилар;
муддатсиз меҳнат битимига эга доимий ёлланма ишчилар;
тасодифий ходимлар;
қисқа даврга қабул қилинган ходимлар;
мавсумий ходимлар;
касаначилар;
пудратчилар;
бир корхона билан меҳнат шартномасига эга бўлган, аммо ишни бошқа корхонада бажарадиган ходимлар;
артель аъзолари, (булар қаторига бутун гуруҳи билан ишга қабул қилинадиган, бунда ёллаётган ташкилот шартномани ҳар бир алоҳида ходим билан эмас, балки артель раҳбари ёки воситачи билан тузадиган гуруҳ ходимлари киритилади).
Иш берувчилар. Бу гуруҳга мустақил ёхуд бир ёки бир неча шериклар билан бирга ишлаб, доимо “ёлланма ишчи” сифатида бир ёки бир неча ходимларни ёллайдиган ходимлар киритилади.
Ўз ҳисобига ишлайдиган шахслар. Бу гуруҳга қоидага кўра, мустақил ёки шериклар билан ишлайдиган ва доимий асосда ҳеч қандай ёлланма ишчиларни ёлламайдиган шахслар киритилади.
Ишлаб чиқариш ширкатлари аъзолари. Бу гуруҳга ширкатларнинг фаол (ишлайдиган) аъзолари ҳисобланадиган шахслар киритилади. Бунда ҳар бир аъзо ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, маҳсулотларни сотиш, корхона даромадларини ширкат аъзолари ўртасида тақсимлашга алоқадор масалаларни бошқалар билан тенг ҳуқуқларда ҳал қилади. Ишлаб чиқариш ширкатларида ёлланма ишчилар бу гуруҳга киритилмаслиги алоҳида айтиб ўтилади.
Оиланинг ёрдам берувчи аъзолари. Оилавий корхоналар (бизнес)да фаолиятини шу уй хўжалигида яшовчи қариндош бошқарадиган шахслар оиланинг ёрдам берувчи аъзолари ҳисобланади. Бунда уларни шериклар сифатида таърифлаб бўлмайди, чунки уларнинг корхона фаолиятидаги иштироклари иш вақти ва бошқа омиллар нуқтаи назаридан турличадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |