4. Кишининг меҳнат фаолияти соҳасида унинг нормал иш ҳолатини
бузадиган хавфлар бўлса, бу хавфлар кишининг ўз хатти-ҳаракатлари ва
яратадиган вазиятларига боғлиқ бўлиши мумкин. Улар кишига боғлиқ
бўлмаган
ижтимоий шарт-шароитлар, жараён ва ҳолатларга боғлиқ бўлиши
ҳам мумкин. Уларни кишининг ижтимоий ишлаб чиқариш ва меҳнат фаолияти
соҳасидаги ҳолати тавсифига тақсимлаш керак.
Ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнида инсон ҳолатининг ўзгариб
боришига таъсир этувчи омиллар, бирор жараён таъсирида баъзи ижтимоий-
иқтисодий ҳодисалар таъсирида янгиланадиган ёки ўзгарадиган сабаб ва
ҳолатларга омиллар дейилади.
Ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнида киши ҳолатини ўзгартирувчи
омиллар кишилар тақдирлари ва улардаги ўзгаришлар тўғрисидаги масаладир.
Чунки тегишли сабаб ва вазиятлар таъсирининг аниқ натижалари айнан инсон
тақдири, яъни унинг ҳаёт йўли бўлади.
Кишининг ҳаётий вазияти уни ижтимоий ишлаб чиқаришдаги ҳолатини
ўзгартирувчи жиддий омилдир.
Ишлаб чиқаришнинг илмий-техник ва технологик тараққиёт омили. Бу
ишлаб чиқаришда киши ҳолатини ўзгартиришнинг доимий таъсир қилувчи
сабабидир. Техника – технологияга боғлиқ тарзда меҳнат ва ишлаб чиқаришни
ташкил этиш жараёни ҳам узлуксиз ўзгариб боради.
Ижтимоий фаолликнинг ижтимоий-гуруҳий ва
синфий уюшганлик
омили. Ижтимоий гуруҳлар хатти-ҳаракатидаги субъектив омиллар билан ўз
ҳуқуқ,
эркинликлари,
манфаатларини
англаш,
ижтимоий-гуруҳий
манфаатларини шакллантириш, уларнинг қониқтирилишини талаб қилиш
билан боғлиқдир.
Ижтимоий-гуруҳий уюшганликнинг энг кенг тарқалган шакли – меҳнат
жамоалари ва касаба уюшмаларидир. Қонунчилик меҳнаткашларнинг
уюшганлик ва ўз манфаатларини ҳимоя қилишнинг бу
шаклларидан
фойдаланиш ҳуқуқларини мустаҳкамлайди. Бу муносабатда Ўзбекистон
Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат
кодекси, Фуқаролик кодекси, ушбу йўналишдаги қонун, фармон ва қарорлар
асосий меъёрий-ҳуқуқий асос ҳисобланади. Конституцияга кўра, халқаро
хуқуқнинг умуман олинган тамойил ва меъёрлари, Ўзбекистон
Республикасининг халқаро шартномалари мазкур ҳуқуқий
тизимнинг
таркибий қисми ҳисобланади. Бу ижтимоий-меҳнат соҳасида БМТнинг инсон
ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (1948), Социал ривожлантириш
тўғрисида Копенгаген декларацияси (1995) ва Ўзбекистон
ратификация
қилган Халқаро Меҳнат Ташкилоти конвенцияларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: