3-мавзу. Минерал боғловчи моддалар асосидаги сунъий тош материаллари ва буюмлар §
Download 383.1 Kb. Pdf ko'rish
|
3-МАВЗУ. МИНЕРАЛ БУЮМЛАР
а
б 11.4 -расм. Зич силикат бетон буюмлар. а-пойдевор блоки; б- девор блоклари. Енгил силикат бетонларда зич бетонлар учун ишлатиладиган боғлов- чилардан фойдаланилади, тўлдирувчилар сифатида эса керамзит, доналанган шлак, шлакли пемза ва шағал ҳамда майдаланган тош кўринишидаги бошқа ғовакли материаллар қўлланилади. Ишлатилишига кўра енгил силикат бетонлар зичлиги 1400...1800 кг/м 3 бўлган конструкциябоп, зичлиги 500...1400 кг/м 3 бўлган конструкциябоп-иссиқ сақловчи ва зичлиги 500 кг/м 3 дан кичик, иссиқ ўтказувчанлиги эса 0,5...0,7 Вт/(м 0 С) га тенг бўлган иссиқ сақловчи бетонларга бўлинади. Енгил силикат бетонларнинг сиқилишга мустаҳкамлиги 3,5...20 МПа, конструкцион бетонларники 20 МПа ни ташкил этади. Уларнинг сув шимиш даражаси бетон зичлигига боғлиқ бўлади ва 12 дан 30 % гача (ҳажми бўйича) ўзгаради, совуққа чидамлилиги эса 15...50 даврга тенг. Ғовак тўлдирувчилар асосида тайѐрланган енгил силикат бетонлардан турар жой биноларининг иссиқ сақловчи ташқи девор панеллари ва ш. к буюм лар тайѐрланади. Ғовак силикат бетонлар ғовак тузилишни ҳосил қилиш усулига қараб кўпик ва газосиликат хилларга бўлинади. Улар оҳак-қумли пластик аралашма- ни автоклавда қотириш орқали олинади. Таркибига барқарор кўпик ѐки алю- миний кукуни ва бошқа газ ҳосил қилувчи қўшилмалар киритилади. Ғовак силикат бетонлардан тайѐрланган буюмларнинг зичлиги 300...1200 кг/м 3 , мустаҳкамлиги 5...20 МПа, иссиқ ўтказувчанлиги 0,09...0,4 Вт/(м 0 С) га тенг бўлади. Ишлатилишига кўра ғовак силикат буюмлар ҳам иссиқ сақловчи, конст- рукциябоп-иссиқ сақловчи ва конструкциябоп ҳилларга бўлинади. Зичлиги 300...500 кг/м 3 бўлган ғовак силикат бетонлар кўп қатламли панеллар, том ѐпмалари, иссиқ сақловчи акустик буюмлар совутиш мослама- ларининг бўлмалари, шунингдек, иситиш қувурлари учун иссиқ сақловчи қобиқлар сифатида ишлатилади. Зичлиги 500...800 кг/м 3 ва мустаҳкамлиги 2,5...7,5 МПа бўлган конструкциядан иссиқ сақловчи кўпиксиликатли ва газосиликатли бетонлар эса ички ва ташқи деворлар учун арматураланган йирик ўлчамли буюмлар тайѐрлашда ишлатилади. Зичлиги 800...1200 кг/м 3 ва мустаҳкамлиги 7,5...20 МПа бўлган конструкциябоп кўпиксиликатли ва газосиликатли бетонлар эса саноат бинолари ѐпмаларининг конструкцияларини, турар жой биноларининг қаватлараро ва том ѐпмаларини, юк кўтарувчи балкалар ва ҳ. к. буюмларни тайѐрлашда ишлатилади. Download 383.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling