3-мавзу: Озуқаларнинг умумий тўлйимлигини аниқлашнинг замонавий усуллари. Мавзунинг мақсади
Download 87.23 Kb.
|
1 2
Bog'liq3-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Совет озуқа бирлиги
- Жамғарилган N= N о
3-мавзу: Озуқаларнинг умумий тўлйимлигини аниқлашнинг замонавий усуллари. Мавзунинг мақсади. Паррандаларни озиқлантиришда озуқалар тўйимлилигини баҳолашнинг аҳамияти асосий кўрсаткичлардан бири бўлиб ҳисобланади. Озуқалар таркибидаги тўйимли моддалар миқдорини аниқлаш билан озуқанинг умумий туйимлигига баҳо берилади. Озуқаларнинг умумий тўлйимлигини аниқлашнинг замонавий усулларидан фойдаланиш дарсимизнинг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади. Озуқаларнинг умумий тўйимлилигини баҳолаш озиқлантириш фани вужудга келгандан бери муоммоли масалалардан бири бўлиб келмоқда Озуқаларнинг тўйимлигини баҳолашнинг бир қанча усуллари қўлланилиб келинган. Армсби «терм»лари. Америка Қўшма Штатларида О.Кельнернинг ишларидан бехабар ҳолда, шу вақтнинг ўзида яъни ХХ асрнинг бошларида Пенсилъвания штати университетининг профессори Х. П.Армсби озуқаларни маҳсулдорлик таъсири бўйича энергетик тўйимлилигига баҳо бериш усулини яратди. Армсби озуқаларнинг тўйимлилигига энергетик баҳо беришда бирлик қилиб озуқа таркибидаги 1000 ккал ёки 4186 кЖ соф энергия 1 «терм» деб қабул қилди. Соф энергия деганда Армсби ҳайвон истеъмол қилган озуқанинг калориметрик бомбада аниқланган ялпи энергиясидан тезак, сийдик, ичак газлари ва тери ҳамда нафас йўллари орқали иссиқлик ҳолатида исроф бўлган барча энергияларни йиғиндисинипг айирмасини тушунган. Армсбининг таъкидлашича ҳазм бўладиган органик моддаларнинг таркибидаги соф энергия доимийдир. Армсби ҳали ўсишдан тўхтамаган ахта қилинган новвосларда ўтказилган тажриба якунидан ёш молларни ҳамда соғин сигирларни боқишда қўллаш мумкин, деган нотўғри хулосага келади. Бундан ташқари, Армсби иссиқлик ҳолатида сарф бўладиган энергиядан умуман ҳайвонлар фойдаланмайди, деган яна бир нотўғри хулосага келади. Аслида эса тана сатҳидан иссиқлик ҳолатида ажралаётган энергиянинг бир қисми тана ҳароратини доимий бир хилда сақлаш учун ишлатилади. Бу ҳолатни 1921 йилда Армсби ўлими олдидан ўтказган ишида ўзи ҳам тан одди. Скандинавия озуқа бирликлари усули. Скандинавия мамлакатларида ўртоқлик ташкилотлари қорамолларни боқишда энг самарадор усулларни излай бошладилар. Бунинг учун эса содда ва ишончли озуқалар тўйимлилигини баҳолаш усули керак бўлди. Скандинавия мамлакатларида бўрдоқидаги қорамоллар, сигирлар, отлар, чўчқалар ва қўйлар учун озуқа нормалари ҳайвонларда оддий озуқалантириш тажрибалари ўтказиш йўли билан аниқланган. Ҳар хил Скандинавия мамлакатларида аввал турли хил озуқ бирликларидан фойдаланишган (0,5 кг арпа + 0,5 кг сули; 1/3 кг дон + 1/3 кг кепак +1/3 кг кунжара; 1 кг арпа ва ҳ.к.). 1915 йилдан бошлаб Н.Фъорд ва Н.Хансонлар томонидан ишлаб чиқарилган бу усул бўйича 1 кг ўртача сифатли, қуруқ арпа донининг тўйимлилиги қабул қилинган. Бу усул Швеция, Норвегия, Дания, Исландия ва Финландия мамлакатларида қўлланилади. Бу усул содда, аниқ ва ишлаб чиқариш учун жуда ўнғайдир. Лекин озуқа бирлиги қилиб 1 кг арпа донига тенг келадиган озуқанинг тўйимлилиги қабул қилинган. Бу эса асосий рацион таркибидаги озуқалар ўзгаришига, яъни озуқлантириш турига жуда боғлиқдир. Бир хил озуқлантириш турлари қўлланилаётган ва бир хил дала алмашлаб экиш усулларидан фойдаланилаётган шароитда бу усул қўл келади. Рацион таркиби ўзгарганда озуқанинг тўйимлилиги бошқача бўлиши мумкин. Совет озуқа бирлиги. Собиқ СССРда совет озуқ бирлиги тизими яратилганга қадар Кельнернинг “крахмал эквиваленти” усули қўлланилган. РСФСР деҳқончилик масалалари бўйича халқ коммиссарияти қошидаги зоотехния бўйича олимлар кенгаши озуқа бирлигини ишлаб чиқариш учун махсус комиссия тузди. Бу комиссия профессор Е.А.Богданов раҳбарлигида 1922-1923 йилларда изланишлар олиб борди ва озуқа бирлиги қилиб 1 кг ўрта сифатли стандарт сули донини тўйимлилигини қабул қилишни таклиф қилди. 1933 йилда эса СССР ХКС (СНК СССР) қошидаги стандартлаштириш Комитети томонидан 1 кг сули донининг тўйимлилиги бошқа озуқаларнинг тўйимлилигига баҳо беришда стандарт ўлчам сифатида қабул қилинди, яъни озуқа бирлиги қилиб СССРда 1 кг ўрта сифатли, стандарт сули донининг тўйимлилиги қабул қилинди. Кельнер усули бўйича бўрдоқидаги новвосларда ҳаётий фаолиятни сақлаб туриш озуқ нормасига қўшимча берилган 1 кг сули дони новвослар организмида 150 г ёғ ҳосил қилишга қодир. Совет озуқа бирлиги усулининг негизида Кельнернинг «крахмал эквиваленти» усули ётади. Лекин бирлик қилиб бунда картошка крахмали эмас, балки 1 кг сули донининг тўйимлилига қабул қилинган. Бошқа ҳар қандай 1 кг озуқани ҳайвон организмида (ахта қилинган, ўсишдан тўхтаган новвосларда) ҳосил қиладиган ёғ миқдори сулиникига солиштирилиб, у озуқани озуқа бирлигида ифодаланган тўйимлилигига баҳо берилади. Озуқалар тўйимлилигига баҳо беришда ҳазм бўлиш коэффициентлари орқали топилган ҳақиқий ҳазм бўладиган тўйимли моддалар миқдоридан фойдаланиш керак. Маълумотнома қўлланмаларидаги озуқаларнинг тўйимлилиги ҳақидаги маълумотлардан фойдаланиш эса ноаниқликларга олиб келади. Бу усулнинг ҳам камчиликлари кўп бўлиб, Кельнернинг “крахмал эквиваленти” усулидаги камчиликлар совет озуқа бирлигига ҳам хосдир. Бу камчиликларни қисман бўлсада ўрнини босиш учун озуқаларнинг тўйимлилигига баҳо беришда ва ҳайвонлар учун озуқ нормасини тузишда озуқаларнинг таркибидаги ҳазм бўладиган протеин, кальций, фосфор, ош тузи ва каротинлар (провитамин А), парранда ва чўчқаларни боқишда эса айрим аминокислоталар ва В гуруҳ витаминлари миқдори ҳам ҳисобга олинади. Юқорида қайд қилинган камчиликларга қарамасдан кўпчилик хўжаликларда озуқаларнинг тўйимлилигига баҳо беришда ва кавш қайтарувчи ҳайвонлар ва отларни боқишда ҳанузгача совет озуқа бирлигидан фойдаланиб келинмоқда. Шундай қилиб хулоса қилиб айтиш мумкинки, Юқорида кўриб чиқилган озуқаларнинг тўйимлилигига баҳо беришнинг ҳамма усуллари ҳам камчиликлардан холи эмас ва ҳозирги замон талабларига жавоб бермайди. Шунинг учун собиқ СССРда ва чет элларда ҳам озуқаларнинг тўйимлилигига, баҳо беришда бошқача усуллар устида илмий изланишлар ўтказила бошланди. Ҳозирги давирда паррандаларни озиқлантиришда асосан энергитик озиқа бирлигидан фойдаланилади. Тўлиқ қийматли тенглаштирилган озиқлантириш паррандаларнинг маҳсулдорлигини генетик томонидан ошишига олиб келади. Паррандалар бошқа қишлоқ хўжалик ҳайвонларидан фарқ қилади. Уларда мода алмашинуви кучли, тана ҳарорати юқори 40-420 С 1 кг тирк вазни ҳисобига кислородни кўп талаб қилади, нафас олиши ва пулсининг уриши юқори. Модда алмашинувининг юқори бўлиши уларнинг тез этилувчанлиги ва юқори маҳсулдорлигига боғлиқдир. Паррандаларнинг биринчи 50 кунида тирик вазнининг ўзгариши тез бўлади яъни жўжаларнинг тирк вазни 40 мартага, гозларда эса 35 мартага ортади. Паррандаларни озиқлантириш ва озуқа ҳазм бўлишининг биологик хусусияти бошқа ҳайвонлардан фарқ қилади. Товуқларнинг тиши юқ, тумшуғи билан донни олиб муссин ферменти билан намланади. Қизил унгач орқали жиғилдонга ўтказади. Жиғилдон 2 қисмдан иборат ўнг ва чап унда муссин ферменти билан намланади, урдак ва гозларда жиғилдон ўрнига кенгайган ичак мавжуд бўлган жиғилдонга 100-120 г донсиғими бўлиб, бу эрда дон 1-1,5 соат сақланади холос. Товуқлар учун тайёрланган дон бутун бўлса яхши намланмайди. Шунинг учун ўрма ҳолида майдалаш лозим. Жиғилдондан ошқозонга утади бу эрда пепсин, хлорид кислота, мутсин ва ширали ферментлар мавжуд бўлади. Ошқозонда муҳит товуқларда пҲ 3,6-4,7 бўлади. Ошқозонда хлорид кислота ҳосил бўлиш учун омихта эм таркибига ош тузи қўшиш лозим. Ошқозонга тушган озуқа шира билан аралашиб мускулли ошқозонга (бутакайга) ўтказилади, бу эрда муҳит пҲ 2,6-3,9 бўлади, бу эрдаги нордон мухит таъсирида пепсин енгил ҳазмланувчи оқсилларни полипептидларни парчалайди озуқани янчади. Чунки бу эрда шағал тошлар мавжуд бўлади, товуқлар учун таерланган омихта эм таркибида 0,3% қум аралашмаси бўлиши лозим қумларнинг катталиги 5-8 мм бўлиши керак, агар ундан кичик бўлса ошқозонда кўп вақт сақланмасдан тезда ичакга ўтказилиб юборилади ва ичак яллиғланиши, шамоллаши мумкин. 5-8 мм лик тош ошқозонда 2 ойгача сақланади. Мускулли ошқозонда вақти вақти билан клапан очилиб бушатилиб турилади ва ингичка ичакга ўтказилади, ингичка ичак охирида кўр ичак яхши ривожланган. Микроорганизмлар таъсирида бижғиш жараёнлари кетади ингичка ичакда ва шу эрда озуқа ҳазмланади ва катта ичакга утади. Катта ичакда тухум чиқарувчи, сийдик,тезак чиқарувчи каналлар бирлашади, шунинг учун товуқларда тезак билан сийдик бирга чиқади. Паррандаларда сийдик тезак билан бирга чиққанлиги учун озуқанинг ҳазмланиш даражасини аниқлаш тажрибасини ўтказиш қийин бўлади. Товуқларнинг ичагини узунлиги тана узунлигидан 7 марта узун. Кавшовчи ҳайвонларда 25-30 мартаузун бўлади. Овқат ҳазм қилиш учун ёшларида 4-5 соат вақт керак, катта ёшдагиларда 7-8 соат давом этади. Озиқлантириш ҳисобига паррандалар организмида юз берадиган моддий ўзгаришларни анчагина такомиллашган тенглик усули ёрдамида ҳам аниқлаш мумкин. Бунинг учун организмга тушаётган ва чиқаётган азот ва углерод ёки энергия миқдорини билиш зарур. Агарда озиқлантириш меъёрда бўлса организмда углевод миқдори сезиларлик даражада ўзгармайди. Ҳайвон организимида тер билан ажраладиган азот ва углерод миқдори жуда кам бўлганлиги сабабли моддалар ва энергия алмашинуви тенглигини ҳисоблашда инобатга олинмайди. Азот ва углерод тенглиги ёрдамида парранда танасида ҳосил бўладиган ёки сарфланадиган оқсил ва ёғ миқдорини озиқлантиришнинг аниқ бир ҳолатида ҳисоблаш мумкин. Организмда азот тенглигини белгилаш учун озуқа таркибидаги ва организмдан чиқариладиган ахлат таркибидаги азот ва углерод миқдорини аниқлаш зарур. Жамғарилган N= N озуқадаги – Nахлатдаги Азот тенглиги паррандаларнинг физиалогик ҳолатига қараб уч хил бўлиши мумкин. 1. мусбат азот тенглиги, 2. манфий азот тенглиги, 3.азот тенглигининг нўлга тенг бўлиши. Нулевой азот тенглигида парранда организмида оқсил жамғарилмайди, озуқадаги жами протеин парранданинг тириклигини сақлаши ва тухум ишлаб чиқариши учун сарфланади. мусбат азот тенглиги озуқада протеин этарлик даражада бўлганда кузатилади. Манфий азот тенглиги протеинли очлик вужудга келганда ёки тухум таркибидаги азот миқдорининг ажралиши озуқада қабул қилинаётганига нисбатан кўп бўлса. Бундай ҳолатда организм ўзидаги оқсилни сарфлашга мажбур бўлади натижада парранда озади,вазн йўқатади ва тухум маҳсулдорлиги кескин пасаяди. Парранда танасида углерод тенглиги қуйидаги формула билан топилади. Download 87.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling