3-мавзу: Озуқаларнинг умумий тўлйимлигини аниқлашнинг замонавий усуллари. Мавзунинг мақсади


Углерод тенглиги = Озуқадаги C – Ахлатдаги C


Download 87.23 Kb.
bet2/2
Sana13.09.2023
Hajmi87.23 Kb.
#1677025
1   2
Bog'liq
3-мавзу

Углерод тенглиги = Озуқадаги C – Ахлатдаги C
Тухум беручи товуқларда озуқадаги углероддан тухумдаги углерод ҳам олиниб ташланади. Тенгликни аниқлаш учун организм томонидан ажратилган ахлат билан бир қаторда нафас ва ичак газларидаги углерод ҳисобга олиниши зарур.
Ҳайвон танасида ҳазмланадиган органик моддаларнинг кимёвий ўзгариши энергия алмашинувининг ажралмас қисми бўлиб ,бир хил жараённинг ҳар хил формаси ҳисобланади. Шунинг учун озиқлантириш ҳисобига ҳайвон организмида юз берадиган ўзгаришларни энергия тенглиги асосида ҳам билиш мумкин.
Собиқ СССРнинг энергетик озуқ бирлиги. 1966 йилда тасдиқланган ва 1972 йилда такомиллаштирилган собиқ СССРнинг энергетик озуқ бирлигини яратишда машҳур олимлардан И.С.Попов, Н.И.Денисов ва А.П.Дмитриченколар раҳбарлик килди. 1 ЭОБ 2500 ккал алмашинувчи энергияга тенг деб қабул қилинди. Бу эса ҳисоблаш вақтида рақамларни яхлитлаш мақсадида қилинган эди. Алмашинувчи энергия деганда И.С.Поповнинг (1966) таърифича озуқа таркибидаги органик моддаларнинг парранда организмида ҳазм бўлиб, қон ва лимфаларга сўрилган қисмининг энергияси тушунилади. Бу алмашинувчи энергиянинг бир қисми тўлиқ оксидланмаган ҳолда сийдик билан ташқарига ажратилади, қолган қисми эса организмда ҳаётий фаолиятини сақлаш ҳамда маҳсулот яратиш учун сарф бўлади ва бу озуқанинг физиологик фойдали энергиясига тенгдир. Ем-хашакларнинг энергетик тўйимлигини аниқлашда И.С.Попов (1966) озуқалар таркибидаги ҳазм бўладиган органик моддалар миқдори ва 1 г ҳазм бўладиган органик моддада мужассамлашган алмашинувчи энергия (Аксельсон коэффициентлари) ҳақидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади.
Лекин бу энергетик озуқ бирлиги тизими ҳам ҳайвонларни турли тўйимли моддаларга бўлган талабини тўлиқ қондира олмади.
Кейинги йилларда зоотехния фанларининг улкан ютуқлари ва озуқалар таркибидаги ҳаётий зарур аминокислоталар, енгил ҳазм бўлувчи углеводлар, тозаланмаган клетчаткалар, ёғлар, витаминлар, макро-микроэлементлар, антибиотиклар ва бошқа биологик фаол моддаларнинг модда алмашинуви маҳсулдорлигига таъсири борасида кўплаб экспериментал маълумотлар тўпланди.
Download 87.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling