3-мавзу: Шахсга йўналтирилган таълим турлари ва инновацион таълим шакл, метод ва воситалари (2- соат)
Download 207.04 Kb.
|
3-мавзу маъруза матн
Маҳорат дарслари
замонавий таълимнинг яна бир тобора оммалашаётган шакли саналади. Маҳорат дарслари – очиқ ташкил этилиб, илғор педагогик тажрибаларни тарғиб этишга йўналтирилган самарали ўқитиш шакли Бу шаклдаги ўқитиш бир марталик саналади. Маҳорат дарсларини ташкил этишда кўп йиллик иш тажрибасига эга, шунингдек, самарали методика ёки технологияга эга инноватор педагогларнинг касбий малакалари очиқ тарзда, интерфаол мулоқот асосида ҳамкасб педагоглар ҳамда тингловчиларга намойиш этилади. Малакали педагоглар томонидан маҳорат дарсларини ташкил этишда қуйидаги вазифалар бажарилади: муайян муаммо бўйича тажрибали, маҳоратли педагогнинг иш тажрибасининг оммалаштирилиши; тажрибали, маҳоратли педагог томонидан изчил ҳаракатларнинг тўғридан тўғри ва изоҳли намойиш этиш орқали педагогик фаолиятда самарали шакл, метод ва воситалардан фойдаланиш тартибининг кўрсатилиши; малакали, маҳорали педагогнинг методик ёндашувларини белгиланган муаммони ҳал этиш усуллари билан ўзаро мувофиқлаштириш; маҳоратли педагог томонидан ўзининг касбий малакаларининг шогирд (талаба)ларга ўргатилиши; тингловчиларнинг касбий такомиллашувлари учун маҳоратли педагог томонидан ёрам кўрсатилиши; педагог ходимлар ўртасида инновацион ғоя, технологияларни оммалаштириш; маҳорат дарслари иштирокчилари (талабалар)нинг касбий компетентликларини ошириш; маҳорат дарсларнинг ҳар бир иштирокчисида индивидуал ижодий педагогик фаолият услубини шакллантириш Маҳорат дарсларини ташкил этиш натижаси сифатида қуйидаги маҳсулотлар яратилиши мумкин: педагогларнинг ижодий ишлари маҳсули (дастур, методик қўлланма); машғулотлар учун тарқатма материаллар; педагогик адабиёт ва манбалар картотекаси; таълим ва тарбиянинг янги шаклларини методик жиҳатдан асослаш; янги педагогик технологияларни шакллантириш; малака ошириш курс лари, семинарлар, практикумларнинг дастурлари; ижодий ва оммавий характердаги тадбирлар Низоми ва б. Download 207.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling