3-мавзу: синф раҳбарининг мактаб жамоат ташкилотлари билан олиб бориладиган ишлар. МАКТАБДАГИ ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР ТИЗИМИДА синф раҳбарининг фаолияти


Download 87.7 Kb.
bet10/21
Sana10.02.2023
Hajmi87.7 Kb.
#1186980
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
3-mavzu

Синф раҳбари назоратчи - ўқув-тарбиявий жараёнда ўқув­чиларнинг иштирокини таъминлайди (давоматни назорат қилади, ўқувчилар учун керакли шароитни яратишга кўмаклашади, ўқувчиларнинг ота-оналарга бўлган муносабатларини аниқлайди, ўқув-тарбия жараёнига эътиборсизлик, масъулиятсизлик, синфдошлари ва ўқитувчиларга эса ҳурматсизлик, манманлик қилаётган ўқувчилар билан якка ҳолда иш олиб боради).
Синф раҳбари илм мамлакатига бошловчи - ўқишга бўлган қизиқиш ва хоҳишни ташкиллаштиради (ўқувчиларга қўйилган талаблар билан ота-оналар ва ўқувчиларни таништиради, тарби­явий тадбирларни ташкил қилади, мустақил ишлашда ўқувчиларга ёрдам кўрсатади).
Синф раҳбари ахлоқли, намунали, маънавий устоз - ўқувчи­лар ўртасидаги ўзаро муносабатда ҳамда ўқувчилар ва ўқитувчилар ўртасида вужудга келадиган зиддиятларни ҳал этишда, ўқув-тарбия жараёнида ички тартиб-қоидаларга риоя қилишликда, уларни керакли меъёрда бажаришларига кўмаклашади (ўзини тута билиш, муомала қилиш маданиятига ўргатади, одоб-ахлоқ мавзуларида суҳбатлар, якка ҳолда ишлар олиб боради, ахлоқий нормаларни ва ички тартиб-қоидаларни бузган ёки бузаётган ўқувчилар билан уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва вазифалари тўғрисида якка, жамоавий суҳбатлар ўтказади, уларнинг тартиб-интизомига баҳо беради, ахлоқий, ижтимоий, ҳуқуқий мавзуларда турли тадбирлар ташкил этади ва бошқалар).
Синф раҳбари маданият соҳиби — умуминсоний ва маданий қадриятлар асосида ўқув-тарбиявий жараённи ташкил қилади (экскурсия ташкил қилади, театр, музей ва кўргазмаларга жамоа бўлиб боради, маданият мавзусида кеча ва суҳбатлар ўтказади, мактабда тарбиявий тадбирлар, баҳс-мунозаралар ўтказади).
Синф раҳбари ижтимоий педагог — ўқувчиларнинг ҳар хил ижти­моий муаммоларини ечишга кўмаклашади, (уй ва мактабда ўзаро мулоқот учун шароит яратади, ўқувчи ҳуқуқларини ҳимоя қилади, Ўқувчиларда ижтимоий ҳаёт кўникмасини шакллантиради).
Синф раҳбари ўқувчиларнинг яқин дўсти - ўқувчиларни турли хил фаолиятларга киришишларига кўмаклашади, ўқувчиларга бўлган ғамхўрликнинг бир қисмини ўзига олади (гуруҳда жа­моавий ижодий фаолиятни ташкил қилишни шакилантиради, ўқувчиларга ўзини-ўзи тушунишида, ўзига-ўзи баҳо беришида, бирор-бир фаолиятга ўз имконияти ва эътиборини қаратишига ёрдамлашади (суҳбат, тренинг, ўйинлар ўтказиб, ўқувчилар би­лан якка ишлайди),

Download 87.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling