3-мавзу: синф раҳбарининг мактаб жамоат ташкилотлари билан олиб бориладиган ишлар. МАКТАБДАГИ ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР ТИЗИМИДА синф раҳбарининг фаолияти


Download 87.7 Kb.
bet12/21
Sana10.02.2023
Hajmi87.7 Kb.
#1186980
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21
Bog'liq
3-mavzu

Ташкилолчи шахсининг йўналганлиги — бу ташкилотчининг ахлоқий қиёфаси, унинг фуқаролик етуклиги, ғоявий эътиқоди.
Ташкилотчининг индивидуаллиги. Ташкилотчиларнинг (шартли равишда) “ташкилотчи-санъаткорлар”, “ташкилотчи-мутафаккирлар”, “ташкилотчи-амалиётчилар” типлари мавжуд. “Ташкилотчи-санъаткорлар” бошқаларга жўшқин нутқи ва имо-ишоралар, “қалб ҳарорати”, истиқбол ютуқларининг образли суратлари билан таъсир кўрсатади. Унда орзулар, хаёллар, ҳиссий кўтаринкилик ниҳоятда кўп.
“Ташкилотчи-мутафаккирлар” исбот этиш мантиқига, тафаккурдаги изчиликка таянган ҳолда ҳаракат қиладилар, ишдаги қонуниятларни топишга интиладилар. Ҳодисанинг ташқи томони иккинчи даражага суриб қўйилади. Муҳими - мазмун, мақсадга мувофиқлик топиш, ишнинг оқилона моҳиятини кўра олиш.
“Ташкилотчи-амалиётчилар” ўзларининг намуналари билан иштиёқ уйғотишга, қандай ишлашни исботлаш ва гапиришдан кўра, уни амалда кўрсатишга интиладилар. Уларни амалий тиришқоқлик, асослилик кўпроқ характерлайди.


Синф раҳбарининг иш фаолияти:
Ўқув йили бошида: Синф рўйхатини тузади ва журнални расмийлаштиради (ўқув ҳафтасининг биринчи ярмида);

  • ўқувчилар билан ҳамкорликда гуруҳнинг иш режасини ту­зади ва мактабнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари билан мувофиқлаштиради (сентабр ойи ичида).

  • Ҳар куни:

  • синф журналида қатнашмаётган ўқувчиларни белгилайди, уларнинг дарсларга қатнашишлари билан қизиқади;

  • синф ўқувчиларини ўзини-ўзи бошқариш органларига пе­дагогик ёрдам кўрсатади;

  • ўқувчиларнинг ташқи кўринишини назорат қилади;

  • синфда навбатчиликни жорий этади ва уни назорат қилади.

  • Ҳар ҳафтада:

  • фан ўқитувчилари томонидан синф журналининг олиб борилишини назоратдан ўтказади;

  • тарбиявий соат ҳақида мулоқот ўтказади.

  • Ҳар ойда:

  • синф жамоасининг турли тадбирлар ва ишларда иштирок этишини ташкил этади;

  • мактабда синф жамоаси учун ажратилган ҳудудни тозалашни ташкил этади.

  • Йил давомида:

  • Синфда уч ойда бир маротаба ота-оналар йиғилишини ўтказади:

  • зарурият бўлса, ҳар ойда бир маротаба;

  • синфда ота-оналар қўмитаси ишини ташкил этади.

  • Йил охирида:

  • синфнинг ўтган бир йил давомида ўқув натижалари ва фао­лиятини якуний таҳлил қилади;

  • маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосарига бажарилган ишлар ҳақида ҳисобот беради;

  • синф фаолиятининг якуний натижаларини эълон қилишни таш­кил этади;

  • ўқув хоналарини таъмирлашни ташкил этади.




Download 87.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling