Шахс етуклиги ва оилавий муносабатлар кўриниши


Download 118.47 Kb.
bet1/3
Sana17.06.2023
Hajmi118.47 Kb.
#1534550
  1   2   3
Bog'liq
Шахс етуклиги ва оилавий ар кўриниши (2)

Шахс етуклиги ва оилавий муносабатлар кўриниши.

  • 1. Оилада мулоқот ҳақида тушунча бериш.
  • 2. Оилавий муносабатлар психологияси.
  • 3. Эр-хотин муносабатларининг ўзига хослиги
  • 4. Эр-хотинлик муносабатлари
  • Одамлар ўртасидаги мулоқот ва унинг умумий қонуниятлари одам турмуш тарзининг барча жабҳаларида бошқа одамлар билан бўладиган ўзаро муносабатининг энг муҳим шартларидан ҳисобланади.
  • Одамнинг ақли, иродаси, ҳиссий маданияти, тарбияланганлиги, назокатлилиги ва шу кабиларнинг барчаси мулоқот туфайли шаклланган хислатлардир.
  • Шу билан бирга уйқусизлик, бош оғриғи, неврозлар, инсултлар, инфарктлар ва бошқа турли касалликлар, шунингдек ичкиликка, гиёҳванд моддаларга ружу қўйиш, ҳатто ўз жонига қасд қилиш кабилар ҳам шу мулоқотнинг натижасидир.
  • Ривоятларда айтилишича, доно Езоп ўз хўжайинининг «Менга аввал, дунёдаги энг мазали, ширин таомни келтир ва ундан сўнг аксинча энг бемаза, ярамас таомни келтир», — деб буюрганида, у ҳар иккала сафар ҳам қайнатилган тилни келтирган экан.
  • Демак, тил, мулоқот инсон ҳаётида ундан қандай фойдаланиш, уни қандай ишлатиш, қандай ташкил қилишга қараб, унинг учун энг азиз, энг қадрли бўлиши ёки аксинча энг фожиали бўлиши ҳам мумкин.
  • Инсоният тараққиётининг ҳозирги босқичида одамлар кундалик мулоқотининг тезлашуви, аҳоли зичлигининг ортиб бориши, одамлар турмуш тарзининг жадаллашуви, уларнинг руҳий зўриқиш ва таъсирланувчанлигининг кучайиб бориши каби ҳолатлар бугунги кунда одамларнинг мулоқот маданиятининг юқори даражада бўлишини тақозо этади.

Мулоқот маданияти.

  • Мулоқот маданиятига биринчидан, ўз-ўзини билиш ва бошқа одамларни тушуна олиш қобилияти, яъни уларнинг психологик хусусиятларини тўғри баҳолай олиш,.
  • иккинчидан, уларнинг хулқи ва ҳолатларига нисбатан мос (адекват) муносабат билдира олиш,
  • учинчидан, ҳар бир одамга нисбатан унинг шахсининг индивидуал хусусиятларига энг маъқул келадиган мулоқот шакли, усули ва стилларини танлай билиш киради.
  • Мулоқот маданиятини ошириш учун одамда илк ёшликдан бошлаб бошқа одамларга ҳурмат ва самимият билан муносабатда бўлишни, уларга ҳамдардлик, инсонпарварлик, меҳрибонлик қилиш қобилиятларини шакллантириб бориш керак бўлади.
  • Мулоқот энг аввало одамни одам томонидан идрок қилишидан бошланади, унда дастлабки ўзаро баҳолаш амалга ошади, дастлабки ҳиссий-интеллектуал муносабатлар шаклланади ва шундан сўнг тегишли мулоқот шакли амалга оширилади.
  • Мулоқотда буйруқ оҳангининг устунлиги, дўқ-пўписа оҳангида кескин шаклда муомалада бўлиш, суҳбатдош номига тез-тез билдирилиб туриладиган еътирозлар, унинг хатти-ҳаракати ва фикрларидан норозиликни ифодалаш, йўл бермаслик ва тажовузкорликни намоён қилиш, оилада ўзаро рақобат (ёки ҳукмронлик-бўйсинувчанлик) муносабатларини юзага келтиради.
  • Бефарқлик, эътиборсизлик, қўполлик, бемеҳрлик, беҳурматлик кабилар оиладаги самимий мулоқотга путур етказади.
  • Агар аксарият ҳолларда илтимослардан, маслаҳатлардан, ўзаро келишувли савол-жавоблардан, ўз ният-истакларини, хатти-ҳаракатларини хотиржамлик билан баён қилиш усулидан фойдаланилса,.
  • агар оилада ўзаро ёрдам, ўзаро тушуниш, бир-бирларига ён бериш одат бўлса, унда бундай оилаларда дўстона муносабатлар ўрнатилади, оилавий ҳаёт учун энг мақбул бўлган психологик муҳит юзага келади
  • Одамлар ўртасида бир-бирларини тушунишнинг этишмаслиги кўпинча мулоқотдаги тўсиқ, шахслараро муносабатларни бузилишининг сабаби бўлиб ҳисобланади.

Download 118.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling