3-мавзу. Таълим ташкилотларида касбий педагогик маданият ва маънавият


Мавзунинг заруриятини белгилаб берувчи ҳуқуқий асослар


Download 0.9 Mb.
bet2/2
Sana07.04.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1337890
1   2
Bog'liq
3-МАВЗУ. ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ЎҚИТУВЧИНИНГ КАСБИЙ МАДАНИЯТИ ВА МАЪНАВИЯТИ

Мавзунинг заруриятини белгилаб берувчи ҳуқуқий асослар

  • Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-637 сонли “Таълим тўғрисида”ги
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108 сонли Фармони
  • 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сон “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони
  • Ушбу меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда ўқитувчи шахси, унинг имиджи, маънавияти ҳамда маданиятини юксалтириш масалалари ўз аксини топган.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони
  • 2019 йил 31 декабрдаги “Узлуксиз маънавий тарбия Концепсиясини ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ВМ-1059-сон Қарор
  • ЎҚИТУВЧИ МАЪНАВИЯТИ ҲАМДА КАСБИЙ МАДАНИЯТ МУАММОСИНИНГ ЎРГАНИЛГАНЛИК ДАРАЖАСИ
  • Ё.О.Эрназарова, К.У.Нажмиддинова, М.А.Нурматова, Э.Ғозиев А.Мамажонов, Д.О.Ҳимматалиев, М.Очилов, О.Мусурмонова, А.Халиков, М.А.Инназаров, Н.Н.Азизходжаева, Қ.Л.Ишонов, Н.Акбаров, Ў.Толипов, А.Э.Сатторов, И.Б.Машариповлар
  • М.Ю.Маҳкамова, Р.А.Абдухаиров, С.Ф.Ражабова, Б.Р.Джураева, Н.Муслимов, О.А.Қўйсинов ва бошқалар
  • М.Давлетшин, А.Жабборов, З.Нишонова, Н.Сафаев, Р.Суннатова, Э.Ғозиевлар томонидан
  • Республикамиз олимларидан
  • Шахс фаолиятида касбий ва ахлоқий маданият уйғунлиги, педагогик фаолият мазмуни, ўқитувчининг педагогик маҳоратини ривожлантириш, касбий маданият тўғрисидаги илмий асосланган фикрлари билан мақсад, восита ва хусусиятларини ёритиб берган
  • ўзларининг илмий-тадқиқот ишларида ўқитувчининг педагогик фаолияти, касбий маданиятни ривожлантиришни илмий-услубий жиҳатдан такомиллаштириш йўлларини асослайди ва касбий маданиятга оид бўлган тамойил ва функцияларни амалда қўллаш йўлларини тадқиқ этади.
  • Педагогик фаолиятни ташкил этиш, ўқитувчи шахсини шакллантириш муаммосининг психологик хусусиятлари тадқиқ этилган.
  • ЎҚИТУВЧИ МАЪНАВИЯТИ ҲАМДА КАСБИЙ МАДАНИЯТ МУАММОСИНИНГ ЎРГАНИЛГАНЛИК ДАРАЖАСИ
  • мутахассис касбий маданияти мазмунини аниқлаштириш, касбий профессиограммани ишлаб чиқиш, ўқитувчининг касбий маданиятини ривожлантириш масалалари илмий-услубий жиҳатдан ўрганилган.
  • Бироқ, педагогика фани доирасида касбий маданият муаммоси ва уни мактаб ўқитувчиларида ривожлантиришнинг педагогик механизмлари, касбий маданиятни ривожлантиришда рефлексиянинг ўрни, унинг психологик-педагогик хусусиятлари ҳамда унга таъсир этувчи омиллар мазмуни, компетенциявий ёндашув асосида мактаб ўқитувчиларида касбий маданиятни ривожлантириш модели ҳамда технологияси махсус тадқиқ этилмаган.
  • Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари олимларидан В.А.Сластенин, Е.В.Бондаревская, В.Ф.Исаев, А.Г.Асмолов, О.В.Павлова, О.С.Матвеева, Л.В.Бенин, Н.Б.Крыловалар томонидан
  • Хорижий мамлакатларда бўлажак мутахассисларнинг касбий маданиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш муаммолари бўйича Arnold, Jason Diamond, Chris Watling, Erik Driessen, Cees Van der Vleuten, Meredith Vanstone, Pierce, James Gerard, Szeto, Elson каби мутахассис олимлар томонидан илмий тадқиқот ишлари олиб борилган.
  • МАДАНИЯТ – бу инсонларнинг ижодий фаолияти туфайли яратилган моддий ва маънавий бойликлар мажмуигина бўлиб қолмай, айни пайтда у жамият тараққиётининг даражасини ҳам ифодалайди, яъни жамиятдаги билим, мезон ва қадриятларнинг йиғиндиси маданиятда гавдаланади
  • КАСБИЙ МАДАНИЯТ – бу мутахассиснинг касбий ўз-ўзини аниқлаш, касбий мотивация, касбий йўналганлик, касбий тажриба ва касбий маҳоратнинг юқори даражада ривожланганлигини белгилаб, касбий мустақиллик, эркинлик, ижодий фаоллик, қабул қилинаётган қарорга нисбатан масъулият, ўқувчиларга нисбатан ҳурмат кўрсатиш ҳамда самарали педагогик фаолиятни ташкил этиш учун зарур ахлоқий сифат ва фазилатлар билан боғланган.
  • Ўқитувчининг касбий маданияти касбий фаолият жараёнида юзага келади, лекин у фаолиятнинг алоҳида тури саналмайди. Ўқитувчининг касбий маданияти махсус кўникмаларнинг юқори даражада ривожланганлиги билан тавсифланади ҳамда ўқитувчининг педагогик тизим жараёнида ўз ўқувчилари фаолиятини маҳорат билан бошқаришда эгаллаган ўрнини белгилайди.
  • Касбий маданиятни ривожлантириш – педагогик фаолият ривожининг муҳим тавсифини ўзида ифода этиб, таълим жараёнида педагогик стратегия, стратегик мақсад ва вазифаларни тўғри белгилаш, қарорлар қабул қилиш, таълим жараёнини лойиҳалаштириш, инновацион педагогик фаолиятни ташкил этиш, таълимни бошқариш ҳамда бошқарув усуллари, методлари ва тамойилларидан самарали фойдаланиш орқали шахс фаоллигини ошириш, ўз – ўзини намоён этиш имкониятини кенгайтириш, жамият талабларига мувофиқ фаол ҳаракатланиш ва самарали мулоқот кўникмаларини ўзлаштириш, эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини амалиётга тадбиқ эта олиш қобилиятидир.
  • Касбий маданият тушунчасининг мазмуни
  • Демак, педагогик тизимда касбий маданият моҳияти ўқитувчининг касбий фаолиятига йўналтирилган вазифаларини бажариш жараёнида унинг шахс сифатидаги ҳаракатларида намоён бўлади ва педагогик фаолиятда муваффақиятларга эришишни таъминлайди.
  • Муаммони назарий ва амалий ўрганиш мактаб ўқитувчиларининг касбий маданиятини ривожлантиришда рефлексия, унга доир билим ва кўникмалар мазкур жараёнда етакчи омиллардан эканлигини кўрсатди. Бу эса, энг аввало, уни илмий жиҳатдан ҳар томонлама чуқур ўрганишни ва таҳлил қилишни тақозо этади.
  • Рефлекция – (лотинча “reflexio” – ортга қайтиш, акс эттириш) фикрлаш жараёни билан боғлиқликда шахснинг ўз ички (руҳий) ва ташқи (ижтимоий) ҳолатларини билиш ва тўғри баҳолаш усули сифатида қаралади.
  • рефлекциянинг қуйидаги хусусиятларини фарқлаб кўрсатишимиз мумкин: ўз-ўзини ва бошқаларни тушуниш; ўз-ўзига ва бошқаларга баҳо бериш; ўз-ўзини ва бошқаларни изоҳли таҳлил қилиш.
  • В.А.Сластенин рефлексив жараёнларни изоҳлашнинг икки анъанаси мавжудлигини таъкидлайди:
  • - когнитив ва ҳиссий кечинмалар моҳиятини изоҳлашга ва уларни конструкциялашга олиб келадиган онгнинг рефлексив таҳлили;
  • - инсоннинг ўз-ўзини ва шахслараро мулоқот мазмунини тушуниш рефлекцияси.
  • ўқитувчининг касбий маданиятини ривожлантириш билан боғлиқликда рефлекциянинг мантиқий фикрлаш рефлекцияси, когнитив рефлекция, шахслараро ва ижтимоий рефлекция каби турларини ажратиб кўрсатиш мумкин.
  • Касбий фаолият мотивациясини ривожлантириш
  • Ички манбалар
  • Инсоннинг туғма (маълумотларни ўзлаштиришга бўлган) ва орттирилган (гностик ва ижтимоий ижобий) эҳтиёжлари билан белгиланади.
  • Ташқи манбалар
  • Шахснинг ижтимоий ҳаёт шарт-шароитлари ва жамият томонидан қўйилган талабларга жавоб бериши билан белгиланади.
  • Шахсий манбалар
  • Шахснинг қадриятлар тизими, установкалари, ғоялари ва шахсий эҳтиёжнинг намоён бўлиши билан белгиланади.
  • Касбий-педагогик фаолиятнинг таркибий қисмларини ўзлаштириш
  • 1) Гностик – касбий билимдонлик; 2) Лойиҳалаш – истиқболли режалаштириш вазифалари ва уларни ечиш йўллари билан боғлиқ ҳаракатлар мажмуи; 3) Конструктив – ўқув ва тарбиявий ахборотлар мазмунини ишлаб чиқиш; 4) Коммуникатив – ўқув жараёни иштирокчилари орасида субъект-субъект кўринишидаги самарали мулоқот услубини ўрнатиш; 5) Ташкилий – таълим жараёнини ва педагогик фаолият субъектларининг ўзаро алоқасини аниқ ташкил этишни амалга ошириш билан боғлиқ кўникмалар; 6) Коррекцион-ривожлантирувчи – касбий педагогик фаолиятни доимий ривожлантириб бориш, педагогик фаолиятда кўзга ташланган хато ва камчиликларни бартараф этиш.
  • Касбий фаолият натижаларини таҳлил қилиш ва ижодий фаолликнинг намоён бўлиши
  • Ўз-ўзини назорат қилиш
  • Ўз-ўзини баҳолаш
  • Рефлексив-ижодий фикрлаш
  • 1-расм. Ўқитувчи-педагогларининг касбий маданиятини ривожлантириш тузилмаси
  • Касбий маданиятнинг таркибий компонентлари
  • Қадриятли компонент
  • Гносеологик компонент
  • Фаолиятли-ижодий
  • Шахс мотивацион соҳаси
  • Касбий-деонтологик соҳа (педагогик одоб)
  • Технологик
  • Касбий билимдонлик
  • 2-расм. Ўқитувчи-педагогларда касбий маданиятни ривожлантиришнинг таркибий компонентлари
  • Мавзунинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда, компетенциявий ёндашув асосида мактаб ўқитувчиларида касбий маданиятни ривожлантиришнинг ташкилий-функционал модели ишлаб чиқилди.
  • Ушбу модел мактаб ўқитувчиларида касбий педагогик маданиятни ривожлантиришнинг мақсади, мазмуни ва ундан келиб чиқиб кутиладиган натижани ўзида акс эттирган. Модел мазмунли, методологик, фаолиятли- технологик ҳамда натижавий-баҳолашга доир компонентлардан иборат.
  • Мазмунли компонент ўзида ўқитувчилар томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган касбий педагогик маданият, касбий рефлексия ва компетентликка доир билим, кўникма ва малакалар тизимини белгилаб беради. Шунингдек ушбу компонент касбий маданият ривожланганлигини белгиловчи тўртта мезон ҳамда юқори, ўрта ва қуйи каби даражаларини ўзида ифодалайди.
  • Педагогик технологияларнинг илмий-назарий асосларига таянган ҳолда мактаб ўқитувчиларининг касбий маданиятини ривожлантириш технологияси ишлаб чиқилди
  • Ушбу локаль-модулли технология қуйидаги тўрт босқичда – мақсадли-мотивли, ахборотли-мазмунли, фаолиятли ҳамда рефлексив-баҳолаш босқичларида амалга оширилади. Қуйидаги жадвалда ҳар бир босқич мазмуни ёритилган.
  • Методологик компонент эса асосий педагогик шартлар ҳамда мактаб ўқитувчиларининг касбий маданиятини ривожлантириш билан боғлиқ таълимий фаолиятни ташкил этишнинг асосий ёндашув ва тамойилларини ўзида акс эттиради.
  • Фаолиятли-технологик компонент жараён босқичлари, фаолиятни ташкил этишнинг шакл, метод ва воситаларини ўзида ифодалайди. Мактаб ўқитувчиларида касбий маданиятни ривожлантиришнинг локаль-модулли технологияси мазмуни 2.2-параграфда ёритилган.
  • Натижавий компонент эса ўзида ҳамкорликда фаолият юритишга тайёр, касбий маданият ва компетентлик борасидаги назарий ва амалий билимларни ўзлаштирган ҳамда уни ўз фаолиятида акс эттирадиган ақлий ва маънавий жиҳатдан юксак ривожланган ўқитувчи шахсини фаолият натижаси сифатида белгилайди.
  • қич номи
  • Мазмуни
  •  
  •  
  • Мақсадли-мотивли босқич
  • Фаолият мақсади: компетенциявий ёндашув асосида мактаб ўқитувчиларининг касбий маданиятини ривожлантириш.
  • Вазифалар: - мактаб ўқитувчиларининг ўз касбий маданиятини ривожлантиришга нисбатан шахсий эҳтиёжнинг мавжудлиги ҳамда мотивация даражасини аниқлаш;
  • - мактаб ўқитувчиларида касбий маданиятни ривожлантириш имконини берувчи дидактик таъминотни яратиш;
  • - мактаб ўқитувчиларида касбий маданият ривожланганлигини белгиловчи диагностик воситалар тизимини ишлаб чиқиш
  •  
  •  Ахборотли-мазмунли боқич
  • 1. УЎТМ ДТС талаблари, УЎТМ ўқитувчи-ходимларига қўйиладиган талаблар
  • 2. Ўқитувчиларнинг тайёргарлигига нисбатан қўйиладиган касбий малака талаблари
  • 3. Ўқитувчиларнинг педагогик билим, кўникма ва малакалари даражасига қўйилаётган талаблар
  • 4. Фанлар бўйича ўқитувчиларнинг билими ва уларда умумий, хусусий компетенцияларнинг ривожланганлиги.
  • 5. “Касбий маданиятни ривожлантириш” номли махсус педагогик-психологик тренинг курс дастури
  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
  • Фаолиятли босқич
  • Махсус педагогик-психологик тренинг курс дастури тренери ва иштирокчи-ўқитувчиларнинг ҳаракат алгоритми
  • 1. Махсус педагогик-психологик тренинг дастури тренерининг ҳаракат алгоритми.
  • 2. Тренинг машғулотларини бажаришда иштирокчи-ўқитувчиларнинг ҳаракат алгоритми.
  • 3. Ижодий ўқув ва касбий масалаларнинг ечимини топиш алгоритми.
  • 4. Фаолиятни бошқариш ва назорат қилиш алгоритми.
  • Фаолиятни ташкил этишга доир хусусиятлар
  • Шакллари: Индивидуал, кичик ва гуруҳли машғулотлар, ижтимоий воқелик, вазиятларни таҳлил қилиш, ролли вазиятлар, мустақил иш топшириқлари, турли тадбирлар, ҳамкорликдаги фаолият, педагогик ўйинлар, матн устида ишлаш, ўз-ўзини ривожлантириш
  • Методлари: Суҳбат, кузатиш, тушунтириш, ўз-ўзини таҳлил қилиш, ишонтириш, ўз-ўзини бошқариш, маслаҳат, жонли мулоқот, педагогик талаб
  • Воситалар: Ўқув материаллари, дарсликлар, касбий маданият ва касбий компетентликка оид китоб ва қўлланмалар, ўқитувчи нутқи, техник воситалар
  •  
  • Рефлексив-баҳолаш босқичи
  • Аксиологик ёндашган ҳолда ривожлантирилган хусусиятни шахс қадриятлар тизимига киритиш орқали рефлексив йўналганликни таркиб топтириш. Қайта алоқани амалга ошириш, ўз-ўзини англаш, ўз-ўзини баҳолаш, ўз-ўзини лойиҳалашни педагогик қўллаб-қувватлаш орқали шахсий ва касбий сифатларни тараққий эттириш.
  • Мактаб ўқитувчиларида касбий маданиятни ривожлантиришнинг локаль-модулли технологияси
  • Касбий маданият даражалари
  • МАЗМУНИ
  • I. Бошланғич даража
  • Касбий жиҳатдан ривожланишнинг қадрият сифатида шаклланмаганлиги,таълим жараёнини лойиҳалаштира олмаслик, ижодкорликнинг яққол намоён бўлмаслиги, нутқ қобилиятининг суст ривожланганлиги, киришувчанлик ва фаоллик яққол намоён бўлмайди, қизиқишларнинг барқарор эмаслиги; ўз-ўзини ривожлантиришга нисбатан эҳтиёжнинг қониқарсизлиги, ўзига бўлган ишончнинг пастлиги; ижодий фикрлашга, педагогик фаолият боғлиқ бўлган билим ва кўникмаларни ўзлаштиришга нисбатан эҳтиёжнинг юқори даражада эмаслиги; шахслараро муносабатларнинг суст ривожланганлиги, биргаликдаги фаолиятга мойиллигининг юқори эмаслиги, ҳаётий турмуш тарзига эътиборнинг сустлиги, одамлар орасида шахсий фикрини очиқ баён қила олмаслик. АКТларидан фойдаланиш бўйича бошланғич билимларга эга.
  • II. Қуйи даража
  • педагогик жараённи лойиҳалаштира олади, ўз-ўзини шахсий ва касбий жиҳатдан ривожлантиришга нисбатан эҳтиёж мавжуд, нутқ қобилияти ўрта даражада ривожланган, лекин ташкилотчилик ва фаоллик яққол намоён бўлмайди, қизиқишлар барқарор; ўз-ўзини ривожлантиришга нисбатан эҳтиёж мавжуд, ижодий фикрлашга ҳаракат қилади, педагогик фаолият билан боғлиқ бўлган билим ва кўникмаларни ўзлаштиришга нисбатан эҳтиёжнинг юқори даражада эмаслиги; АКТларидан фойдалана олади.
  • III. Ўрта даража
  • Касбий фаолиятга қадриятли ёндашади, педагогик жараённи лойиҳалаштира олади, мустақил фикрлай олиш, шахс фаоллигининг ривожланганлиги, вазифаларни бажаришнинг самарали усулларини танлай билиши, содир бўлган воқеа-ҳодиса юзасидан мустақил фикр билдириши, мулоқотчанлик кўникмаларининг шаклланганлиги, ўз-ўзини соғломлаштиришга интилишнинг мавжудлиги, биргаликда ҳамкорликдаги касбий педагогик фаолиятга тайёрлиги, АКТлардан ўз фаолиятида мустақил фойдаланади.
  • IV. Юқори даража
  • Ўқитувчининг ўз кучига ва имкониятларига ишониши, шахсий ташаббускорлиги, фикрлашнинг мустақиллиги ва танқидийлиги, нутқнинг бойлиги, фикрнинг мазмундорлиги, соғлом турмуш тарзига оид назарий ва амалий билимларга эгалиги, шахснинг ўз фаолиятини мустақил ва тизимли ташкиллаштира олиши, мулоқотчанлик кўникмаларига эгалиги, биргаликда ҳамкорликдаги касбий педагогик фаолиятга тайёрлиги, ахлоқий сифатларнинг юқори даражада акс этиши; фикрлаш, баҳолаш ва ўқув жараёни натижалари ва ютуқларини башорат қилиш қобилиятига эгалик; шахсий ва касбий фаолиятга оид ҳаракатлар бўйича ўз-ўзини баҳолаш, таҳлил қилиш кўникмасига эгалиги; АКТлардан ўз фаолиятида мустақил фойдаланади.
  • Мактаб ўқитувчиларида касбий маданиятнинг ривожланганлик кўрсаткич мезонлари
  • ХУЛОСА
  • 1. Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичида шиддат билан амалга оширилаётган таълим-тарбия соҳасидаги вазифаларнинг стратегик йўналиши умуминсоний ахлоқий қадриятлар, ўқитувчининг педагогик жараёнга объектив, ҳаққоний ёндаша олиши, унинг ўқувчилар ҳулқ-атворини жамоа олдидаги хизматларига мувофиқ баҳолай олишдаги ахлоқий тарбияланганлик даражасини аниқ белгилайдиган мутахассис кадрларнинг масалаларига қаратилганлиги билан ифодаланади.
  • 2. Маданият - бу инсонларнинг ижодий фаолияти туфайли яратилган моддий ва маънавий бойликлар мажмуигина бўлиб қолмай, айни пайтда у жамият тараққиётининг даражасини ҳам ифодалайди, яъни, жамиятдаги билим, мезон ва қадриятларнинг йиғиндиси маданиятда гавдаланади. Маданиятни ўрганишда объектив қонуниятлар, ҳодисалардаги сабабий боғлиқлик ҳақидаги анъанавий тасаввурлардан фойдаланмаслик ҳам мумкин. Умумий бир соҳа сифатида маданиятга тизимли ёндашув бир-бирига таъсир этувчи турли маданият соҳаларининг ўзига хос хусусиятларини қисмларга бўлиб эмас, балки уларни яхлит тасаввур қилиш имкониятини беради.
  • 3. Касбий маданият – бу мутахассиснинг касбий ўз-ўзини аниқлаш, касбий мотивация, касбий йўналганлик, касбий тажриба ва касбий маҳоратнинг юқори даражада ривожланганлигини белгилаб, касбий мустақиллик, эркинлик, ижодий фаоллик, қабул қилинаётган қарорга нисбатан масъулият, ўқувчиларга нисбатан ҳурмат кўрсатиш ҳамда самарали педагогик фаолиятни ташкил этиш учун зарур ахлоқий сифат ва фазилатлар билан боғланган.
  • 4. Касбий маданиятни ривожлантириш – педагогик фаолият ривожининг муҳим тавсифини ўзида ифода этиб, таълим жараёнида педагогик стратегия, стратегик мақсад ва вазифаларни тўғри белгилаш, қарорлар қабул қилиш, таълим жараёнини лойиҳалаштириш, инновацион педагогик фаолиятни ташкил этиш, таълимни бошқариш ҳамда бошқарув усуллари, методлари ва тамойилларидан самарали фойдаланиш орқали шахс фаоллигини ошириш, ўз – ўзини намоён этиш имкониятини кенгайтириш, жамият талабларига мувофиқ фаол ҳаракатланиш ва самарали мулоқот кўникмаларини ўзлаштириш, эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини амалиётга тадбиқ эта олиш қобилиятидир.
  • 5. Касбий педагогик маданиятни ривожлантириш жараёни ўқитувчиларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган янгиликлар ва ривожланишлар бўйича тушунчалар бериб бориш асосида уларда касбий компетентлиликни мунтазам ривожлантириб боришнинг корпоратив асосларини инобатга олишни тақозо этади.
  • Ўқитувчининг касбий педагогик маданиятини ривожлантиришда қуйидаги илмий методик тавсияларга амал қилиш мақсадга мувофиқ:
  • 1) “Ҳаёт давомида таълим олиш” тамойили асосида ҳамда ахборотларнинг глобаллашуви шароитида мактаб ўқитувчиларининг касбий маданиятини ривожлантиришга доир таълимий муҳитни таркиб топтириш;
  • 2) касбий маданиятни ривожлантиришнинг компетенциявий ёндашув билан алоқадорлигини инобатга олган ҳолда ўқитувчиларда умумий ва хусусий компетенцияларни шакллантиришга доир ўқув-методик ва амалий тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш зарур;
  • 3) мактаб ўқитувчиларида касбий маданиятни ривожлантириш билан боғлиқ компетенцияларнинг аниқ белгилаб берилиши мақсадга мувофиқ.

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!!!


Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling