3-мавзу: тарбия усуллари ва шакллари. Р е ж а


Ижтимоий онгни шакллантирувчи методлар


Download 294.42 Kb.
bet2/9
Sana30.10.2023
Hajmi294.42 Kb.
#1734784
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
TIM 2

Ижтимоий онгни шакллантирувчи методлар. Бу метод ўқувчиларда маънавий-ахлоқий сифатлар, эътиқод ҳамда дунёқарашни шакллантириш мақсадида уларнинг онги, ҳис-туғйуси ва иродасига таъсир кўрсатиш усуллари саналади. Бу гуруҳ усулларининг моҳияти шундаки, улар орқали ўқувчилар онгига жамиятда устувор ўрин тутувчи ижтимоий ғоя ва мақсадлар сингдирилади. Ёшлар дунёқарашини шакллантириш, уларнинг ҳаёт мазмунини тушуниб олишларига кўмаклашиш учун ижтимоий онгни шакллантирувчи усуллар қўлланилади.
Ўқувчиларда ғоявий онглилик ва ижтимоий фаоллик, яъни, давлатнинг ички ва халқаро сиёсати мазмунини тушуниш ва идрок қилиш кўникмаларини тарбиялаш лозим.
Тушунтириш ижтимоий онгни шакллантиришда энг кўп ишлатиладиган усулдир. Тушунтиришнинг вазифаси ўқувчиларни юксак маданиятли, миллий ғурур туйғусига эга бўлиб вояга етишларини тарбиялашга ёрдам беришдан иборат.
Тушунтиришда ўқувчиларга мамлакат фуқаросининг давлатга нисбатан муайян ҳуқуқ ва бурчлар асосида боғланганлиги борасида маълумотлар берилади. Бунда давлат байроғи, герби, мадҳияси ҳамда Конститутсиясига садоқат руҳида тарбия беришнинг аҳамияти катта. Шу сабабли давлат байроғи, герби, мадҳияси ҳамда Конститутсиясининг моҳияти тушунтирилади.
Суҳбат. Ўқувчи шахсини ғоявий ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан шакллантиришда ўқитувчининг жонли сўзи энг таъсирчан усул ҳисобланади. Суҳбат учун мавзу танлашда унинг мазкур синф ўқувчилари учун долзарблиги, ўқувчиларда маънавий-ахлоқий ишонч уйғотишнинг суҳбат мазмунига бўлган муносабатлари ва суҳбатдан кутилаётган натижани ҳисобга олиш зарур. Суҳбат қуйидаги мавзуларда уюштирилиши мумкин:
1) Тематик мавзулар (ижтимоий маънавий-ахлоқий меъёрлар, жамиятда устувор ўрин тутувчи ижтимоий муносабатлар, жамоа орасида ўзини тутиш қоидалари ва бошқалар);
2) Эстетик мавзулар (табиат гўзаллиги, шахслараро муносабатлар, инсон гўзаллиги);
3) Сиёсий мавзулар (давлатнинг ички ва ташқи сиёсати, дунё воқеалари, халқаро муносабатлар ва бошқалар);
4) Таълим ва билишга оид мавзулар (коинот, ҳайвонот ва ўсимликлар
дунёси, электроника ва бошқалар).
Суҳбатларнинг, шунингдек, ижтимоий-фойдали меҳнатни ташкил этиш, ҳуқуқий, экологик, иқтисодий ва гигиеник мавзуларда ҳам ташкил этилиши ўзининг ижобий натижаларини беради.
Суҳбат давомида ўқувчиларга уларнинг ўз фикрларини эркин ифода этишлари ҳамда мустақил фикрлашларига имкон берувчи саволлар билан мурожаат қилиш жуда муҳимдир. Бу борада баҳс-мунозараларнинг аҳамияти катта.
Ҳикоя. Ўқувчилар одатда ҳаёт ва турли адабиётлардан олинган аниқ мисоллар билан бойитилган ҳикояларни катта қизиқиш билан тинглайдилар. Уларга ахлоқ меъёрлари, халқ ўтмиши, табиий бойликлар, қаҳрамонлар ҳаёти ва жасорати, шунингдек, тарих, адабиёт ва санъат ҳақида ҳикоя қилиб бериш мумкин. Бадиий адабиёт намуналари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари — радио, телевидение, газета ва журналлар саҳифаларида эълон қилинган маълумотлар ҳам ўқувчилар учун қимматли материал бўлади. Суҳбат ҳам, ҳикоя ҳам ўқувчиларнинг ёшига мос мавзуларда улар тушунадиган сўзлар воситасида адабий тилда ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Суҳбат ёки ҳикоя мавзусининг ўқувчилар томонидан белгиланиши, уларнинг самарали кечишини таъминлайди, бунинг натижасида ўқувчилар илгари сурилаётган мавзуга бефарқ қарамайдилар.
Намуна. Ўқувчилар ўз атрофидаги кишиларда ҳамма яхши ахлоқий сифатларни кўришлари ва ибрат олишлари ниҳоятда муҳим. Ўқитувчининг шахсан ўзи намуна бўлиши, айниқса, ёшларга катта таъсир кўрсатади. Улар ўқитувчининг дарсда ва ҳаётда ўзини қандай тутишини, атрофдаги кишилар билан қандай муомала қилишини, ўз вазифаларини қандай бажаришини кузатиб юрадилар.
Ўқувчилар ўзларига яқин кишиларнинг хулқ-атворига тақлид қиладилар, Хулқ-атворлар болаларда яхши сифатларнинг, баъзан эса ёмон сифатларнинг ҳам таркиб топишига таъсир кўрсатади. Шунинг учун ўқитувчи ва ота-оналар ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзларини тута билишлари керак. Улар қайерда бўлишмасин, атрофларида болалар борлигини ҳис этишлари лозим. Катталарнинг сўзи билан юриш-туриши ва хатти-ҳаракатларида тафовут бўлмаслиги керак.
Илғор кишиларнинг ҳаёти ва фаолиятидан олинган маълумотлар, адабий асар, кинофилм ва спектакллар қаҳрамонларининг хатти-ҳаракатидаги яхши намуналар болаларнинг онгига кучли таъсир қилади.
Мактабларда ишлаб чиқариш илғорлари билан учрашувлар ўтказилади. Ўқувчилар ўз ота-оналарининг ишлаб чиқаришдаги муваффақиятлари билан фахрланадилар, уларга тақлид қилишга интиладилар.
Намунада халқ педагогикаси ғояларидан ҳам фойдаланилади. Ота-оналар ўз фарзандларини ҳамиша катта ҳаётий тажрибага эга, дунёқараши ва билим доираси кенг кишилардан ибрат олишга даъват қилиб келганлар. Масалан, «Қуш уясида кўрганини қилади». Жуда оддий хулоса. Шу оддий хулоса остида қанча фикрлар жамланиб ётганлигини ҳамиша ҳам фаҳмига боравермаймиз. Бу билан халқ «уйингда тартибли бўл, акс ҳолда боланг кўчада тартибсиз бўлади», «бола олдида бировларнинг ғийбатини қилма, боланг ғийбатчи бўлади», демоқчи.

Download 294.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling