3-мавзу: тарбия усуллари ва шакллари. Р е ж а


Download 294.42 Kb.
bet1/9
Sana30.10.2023
Hajmi294.42 Kb.
#1734784
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
TIM 2


3-МАВЗУ: ТАРБИЯ УСУЛЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ.
Р Е Ж А :
1. Тарбия усуллари ҳақида тушунча.
2. Тарбияни ташкил этиш шакллари.
3. Тарбия қонуниятлари ва тамойиллари.
Таянчсўзлар: Тарбия, тарбия бериш, тарбияланувчи, тарбиячи, тушунтириш, ибрат-наъмуна, суҳбат, танбеҳ бериш, мажбур қилиш, койиш, айблаш, уялтириш, жазолаш, рағбатлантириш.
1. Тарбия усуллари ҳақида тушунча.
Бола ўқишни, тарбия олишни, улғайиб жамиятга ҳаётида фаол иштирок этишни хоҳлайди. Педагог уни қай тарзда, қандай муносабатлар шароитида, қандай педагогик жараёнида тарбиялаши зарурлигини билиши керак. Ўқитувчи дўст, мурраббий йўл бошловчи бўлгандагина ўқувчилар ўзларининг ички адабиётларини очиб кўрсатадилар. Аввал таъкидлаганимиздек, тарбия-тарбиячи ва тарбияланувчи фаолиятларини ўз ичига олган икки ёқлама жараён. Тарбиячилар билими ва тарбияга эга бўлган қонунлар, тарбияланувчилар (фаолиятларини ўз ичига олган) билим ва тажриба ўрганувчи ёшлардир. Аммо тарбияланувчилар муайян даражада актив фаолият кўрсатишлари керак. Демак тарбия усули тарбиячи ва тарбияланувчиларнинг хамкорлигидаги фаолият ва ўзаро таъсир кўрсатиш усулларидир.
“Метод”- сўзи грекча бўлиб йўл усул маъносини билдиради. Тарбия воситалари бу бирон бир тарибиявий масалани мақсадга муфовиқ йўл билан ҳал қилишни ташкил этиш учун ишлатилади. Тарбия воситалари тарбиявий мақсадларни амалга ошириш учун ўқитувчи тарбиячининг тарбия тизимига киритилиши лозим. Тарбия натижалари тарбиявий жараёнининг усуллари, услуби, воситалари ва шаклларидан мохирона фойдаланишга боғлиқ. Тарбия усуллари бир болага, хар қайси болалар жамоасига алоҳида муносабатда бўлишни назарда тутади. Шундай қилиб тарбия жараёнида ўқитувчи якка ўқувчига ёки синф манфаати йўлида бирон бир тарбиявий масалани ҳал қилиш учун ўқувчиларни ёш ва индивидуал хусусиятларини,тарбияланганлик даражасини, педагогик вазият характерини ҳисобга олган холда таъсир этиш шакллари мажмуасига тарбия методи дейилади. Тарбия ғоятда мураккаб жараён бўлиб ҳар даврнинг ижтимоий сиёсий ҳаётини ўзида акс эъттиради. Унинг усуллари, шакллари, воситлари ва омиллари асрлар давомида шаклланиб такомиллашади, анъанага айланади. Шу сабабли тарбия миллий ва тарихий заминдан ўзилмаслиги керак.
Халқ педагогикасида тарбия методлари. Халқ педагогикаси ўзбекона ахлоқ, одоб ва тарбиянинг барча қирраларини ўзида мужассамлаштирган. Халқ педагогикасида турлича тарбия методлари ҳамда воситаларидан фойдаланилади. Бу метод ва воситалар ниҳоятда ранг-баранг бўлиб, кўп жиҳатлари билан илмий педагогикадан устунлик қилади. Бинобарин, ушбу методлар илмий педагогиканинг шаклланишига ҳам ўз таъсирини ўтказган. Халқ педагогикасида қўлланилган хилма-хил тарбия методларини қуйидаги тарзда умумлаштириш мумкин.
1.Тушунтириш (ҳикоя қилиш, ўргатиш).
2.Машқ орқали одатлантириш (одатлантириш, машқ қилдириш).
3.Намуна (маслаҳат бериш, узр сўраш, яхшиликлар ҳақида сўраш, ўрнак бўлиш).
4.Насиҳат қилиш, ўгит (ундаш, кўндириш, илтимос қилиш, ёлвориш, тилак-истак билдириш, маъқуллаш, раҳмат айтиш, дуо қилиш, оқ йўл тилаш ва ҳоказолар).
5.Қоралаш ва жазо (таъкидлаш, таъна, гина, танбеҳ бериш, мажбур қилиш, койиш, айблаш, уялтириш, қўрқитиш, нафратланиш, онт-қасам ичириш, уриш, калтаклаш ва ҳоказолар).
Агар эътибор берилса, юқоридаги бешта метод умумий яхлитликни ифодалайди. Олдин болага умумий жараённинг моҳияти тушунтирилади. Болалар нарса, ҳодиса ва жараёнларнинг моҳиятига тушунмаганларида тарбиячи намуна воситасидан фойдаланади, яъни, ёшларнинг мустақил кузатувчанлигига эътибор берилади. Бу ҳолатда ҳам тушунмаганлар катталарнинг насиҳати, ўгити асосида нарса, ҳодиса ёки жараёнларнинг моҳиятини англайдилар. Бордию, бу ҳолатда ҳам кутилган натижага эришилмаса ёки болалар эътибор қаратилган ҳолатнинг моҳиятини тушунишни истамасалар, энг сўнгги чора сифатида қоралаш ва жазо методидан фойдаланишга тўғри келади. Бироқ, бу энг сўнгги чора. Замонавий педагогика ғояларига кўра қоралаш ва жазо методларини сўнгги, аниқроғи кам самара берадиган чора эканлиги исботланган.
Халқ педагогикаси намуналари, тарбия методлари ва тарбиявий таъсирлар муайян воситалар ёрдамида қўлланилган. Меҳмон кутиш, меҳмонга бориш, турли меҳнат жараёнлари, ҳашарлар, турли гурунглар (чойхона, тўй маросимлари), сайиллар, оилавий анъаналар (туғилган кун, фуқаролик паспорти, умумий ўрта, ўрта махсус ҳамда олий маълумотга эгалик тўғрисидаги аттестат ва диплом, шунингдек, давлат мукофотларини олиш каби ҳолатларни нишонлаш) ва мусобақалар ўзига хос тарбия воситаси саналади.

Download 294.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling