3-мавзу тижорат банкларини ташкил этишнинг ҳУҚУҚий ва иқтисодий асослари


Download 0.72 Mb.
bet2/3
Sana14.05.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1461233
1   2   3
Bog'liq
3-2 Мавзу. Тижорат банкларини ташкил этишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий асослари

4. Қўшиб юбориш чоғидаги салоҳият

  • ишлаб чиқариш қўшиб юборишлари. Бунда банклар фаол ҳамкорлик қиладилар, сўнг фаолият кўлами кенгайиши ҳисобига синергетик самарага эришиш мақсадида бирлашадилар;
  • соф молиявий қўшиб юборишлар. Бунда бирлашган банклар бир бутун банк сифатида иш юритмайдилар, ишлаб чиқаришда сезиларли даражада маблағ тежаш ҳам кутилмайди, аммо молиявий сиёсат марказлаштирилган ҳолда амалга оширилади.

Банкларни қайта ташкил этишнинг асосий босқичлари қуйидагилар:

  •  Қўшилиш ва ютилиш стратегиясини ишлаб чиқиш;
  • Қўшилиш ёки ютилиш потенциал объектини таҳлил қилиш;
  • Музокаралар жараёни ва битим имзолаш;
  • Вазиятни баҳолаш ва барқарорлаштириш;
  • Интеграция;
  • Кейинги интеграция.

Банкни қайта ташкил этиш (қайта тузишдан ташқари) учун рухсатнома олиш тўғрисидаги илтимосномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

  • Банкни қайта ташкил этиш (қайта тузишдан ташқари) учун рухсатнома олиш тўғрисидаги илтимосномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
  •  а) банкни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорлар (қатнашчилар) умумий мажлисининг баённомаси ёки ягона муассиси давлат бўлган банк учун - ҳукумат қарори (уч нусхада);
  • б) банкни қайта ташкил этишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги ва оқибатларининг молиявий тахминлари асоси, жумладан, қайта ташкил этишдан кейин пайдо бўладиган ва қоладиган ҳар бир банкнинг ҳисобий баланси (уч нусхада);
  • в) қайта ташкил этишда иштирок этаётган ва ушбу жараён натижасида юзага келаётган банкларнинг қайта ташкил этиш натижасида ҳосил бўладиган ҳисобий баланслари асосида ҳисобланган иқтисодий меъёрлар.

Қуйида келтирилган ҳолларда Марказий банк банкдан унинг қайта ташкил этилишини талаб қилишга ҳақлидир:

  • Қуйида келтирилган ҳолларда Марказий банк банкдан унинг қайта ташкил этилишини талаб қилишга ҳақлидир:
  •  а) банк Марказий банк томонидан белгиланган устав капиталининг энг кам миқдорини шакллантира олмаган ёки молиявий ҳолатига кўра шакллантира олмайди;
  • б) банкнинг хатти-ҳаракатлари республика банк тизимида рақобатнинг пасайишига сабаб бўлади.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling