3-мавзу: типик қисм ва деталларни таъмирлаш. Вал ва уқлар


Download 1.02 Mb.
bet1/3
Sana28.12.2022
Hajmi1.02 Mb.
#1012595
  1   2   3
Bog'liq
Tamirlash-3 (3)

3-МАВЗУ: ТИПИК ҚИСМ ВА ДЕТАЛЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ. ВАЛ ВА УҚЛАР

  • РЕЖА:
  • 1- ТИПИК ҚИСМ ва ДЕТАЛЛАРНИ ҚИСҚА МУДДАТДА ТАЪМИРЛАШ
  • 2- ВАЛ ва УҚЛАР
  • 3- ЎРНАТИШ ВА ТўғРИЛАШ
  • 4- ТАЪМИРЛАШ
  • 1- ТИПИК ҚИСМ ва ДЕТАЛЛАРНИ ҚИСҚА МУДДАТДА ТАЪМИРЛАШ
  • Қисқа муддатда ускуналарни сифатли таъмирлаш ва монтаж қилиш учун аввало, иш жойида техника хавфсизлигини барча талабларига риоя қилган ҳолда рационал ташкил қилиш зарур
  • (детал ва қисмларни, асбоб-ускуналарни, кўтарма-транспорт ускуналарини жойлари иш зонасини тўсиш учун зарур бўлган тўсиқлар, огоҳлантирувчи ускуналар).
  • Йирик ускуналарни таъмирлаш ва монтаж қилиш учун иш жойлари мобиллашган, яъни бир объектдан иккинчисига осон кўчириб ўтказиш мумкин бўлиши керак.
  • Иш жойида дастгоҳлар, деталларни ювиш учун мосламалар, зарур бўлган слесарлик асбоб-ускуналарни комплекти тайёр бўлиши керак.
  • Қўлланаётган асбоб-ускуналарни ишга яроқлилигига алоҳида эътибор бериш зарур. Зарба берувчи асбоблар (болға, пресс, катта болға) қаттиқ ва қовушқоқ жинсли қуруқ ёғоч сопларга зич кийдирилган ва металл поналар билан мустаҳкамланган бўлиши зарур.
  • Сиқувчи мосламалар сиқувчи винтлари ишга яроқли бўлиши керак. Деталларни сирлаш учун керак бўлган қисқичлар, монтаж темир ва бошқа асбоблар бир-бирига нисбатан деформациясиз, ғадир-будурсиз бўлиши шарт. Пневматик, электр ва абразив асбоблар (жилвирли ва шлифланган ҳалқалар) пухталиги синовдан ўтган бўлиши керак.
  • Ҳар бир таъмирлашдан аввал ускуна ва унинг алоҳида қисмлари бўлакларга ажратилади. Таъмирланаётган ускуналар электр тармоғидан ва коммуникациядан узиб қўйиш ва ичидагисини бўшатиш керак. Унинг ишчи ҳажми ювилиб, имкон даражасида қуритилади.
  • Ускуналарни ажратиш тайёрловчи корхона томонидан ускуналарга қўшиб берилган ҳужжатида кўрсатилганидек ёки таъмирлаш ва монтаж бўйича махсус кўрсатмага биноан олиб борилади.
  • Ҳар қандай ҳолда ҳам қисмларга ажратиш муҳофаза қобиқлари ва шитларни ечишдан бошланади. Ускуналарни буткул қисмларга ажратишда уларни аввал максимал йирик қисмларга, кейин майда қисмларга ёки алоҳида деталларга ажратилади. Қисмларга ажратилаётган деталлар, агар уларда корхона белгиси бўлмаса тамғаланади. Туташтирилувчи юзалар ёки томонлар, иплар, бўёқлар, тамғалар билан жиҳозланади. Бу тадбирлар ускуналарни йиғиш жараёнини енгиллаштиради. Таъмирлаш ва монтаж вақтида ускуналарни йиғишни, унинг деталларини ифлосликлардан, чангдан ва консервация мойларидан тозалашдан бошланади. Айниқса, ишқаланувчи юзали деталларни яхшилаб тозалаш керак.
  • Ювувчи суюқлик сифатида деталда
  • тўпланган чўкиндиларнинг хосса-
  • ларига қараб керосин, ишқор, петров
  • контакти ва сув қўлланилади.
  • Деталларни ювиш билан банд
  • бўлган ишчилар ҳимояланувчи
  • кўз ойнакларда ва резина қўл-
  • қопларда ишлашлари, шунингдек,
  • техника хавфсизлигининг барча
  • талаб этилган кўрсатмаларига
  • қатъий риоя қилишлари шарт.
  • Ускуна ва уларнинг қисмларини таъмирлаш ва монтаж қилиш, уларнинг конструкциялари ва эксплутацион хусусиятларига мос ҳолда амалга оширилади.
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling