3-мавзу. ҚУрилиш ташкилотларида материаллар ҳисобининг


Download 110.65 Kb.
bet2/7
Sana04.11.2023
Hajmi110.65 Kb.
#1745833
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-mavzu. Qurilish tashkilotlarida materiallar hisobi

Сақлаш усулига кўра қурилиш ташкилотларида материалларни очиқ ва ёпиқ усулларда сақланадиган материалларга бўлиш мумкин. Масалан, ғишт, темир, труба, тош ва шу каби материаллар очиқ кўринишда турли майдончаларда сақланади. Цемент, оҳак, гипс, лак, бўёқлар ва бошқа шу каби материаллар ёмғир ва қор тегмайдиган, намиқмайдиган жойларда, шунингдек махсус сақлаш мосламаларида (цистерна, бочка ва бошқаларда) сақланади.
Сақлаш муддатига кўра қурилиш материаллари муддати чегараланган ва муддати чегараланмаган турларга бўлинади. Масалан, цемент, оҳақ, гипс, бўёқлар ва шу каби айрим материаллар маълум муддатлардан кейин ўз сифатини йўқотади. Шу боис улар белгиланган муддатгача сақланиши лозим. Кўпчилик қурилиш материаллари ўз сифатини узоқ муддатларда йўқотмайди, масалан мармар, гранит, темир-терсаклар, ёғоч, болар ва шу кабилар. Бироқ, моддий жавобгар шахслар ушбу материалларнинг сифатига салбий таъсир кўрсатадиган, масалан занглаш, эрозия, қуриб қолиш, намиқиш, шишиб кетиш, ёрилиш каби салбий ҳолатларга йўл қўймасликлари лозим.
Кимга тегишлишига кўра қурилиш ишларида ишлатилаётган материалларни пудратчи қурилиш ташкилотнинг ва буюртмачи ташкилотнинг материалларига бўлиш мумкин. Биринчи турдаги материаллар асосида бажарилган ишлар пудратчи ташкилотнинг ўз материаллари асосида бажарилган ҳисобланса, иккинчи турдаги ишлар эса буюртмачилар материаллари асосида бажарилган ишлар ҳисобланади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам сарфланган материаллар қурилиш объектининг қийматига (таннархига) киритилади. Агар қурилиш ишлари буюртмачиларнинг берган материаллари асосида бажарилган бўлса, у ҳолда уларнинг қиймати ўзаро ҳисоб-китоблар суммасига киртилмайди.
Ишлаб чиқилганлигига кўра қурилиш ташкилотларида ишлатиладиган материаллар ўзи ишлаб чиққан ва ўзи ишлаб чиқмаган материалларга бўлинади. Чунончи, қурилиш ташкилотининг ёрдамчи ишлаб чиқариш бўлинмалари томонидан ишлаб чиқилган ва қурилиш объектларида ишлатилган ғишт, блок, эшик, рамка, турли мослама ва конструкциялар ўз ишлаб чиқаришидан олинган қурилиш материаллари ҳисобланади. Сотиб олинган, буюртмачилардан, таъсисчилардан ва бошқа ташқи шахслардан келиб тушган материаллар ўзи ишлаб чиқмаган материаллар ҳисобланади.
Вужудга келтирган мамлакатига кўра қурилиш ташкилотларида ишлатиладиган материаллар маҳаллий материаллар ва хриждан келтирилган материалларга бўлинади.
Материаллар ҳисобини тўғри юритишнинг муҳим шартларидан бири бўлиб улар қийматини тўғри баҳолаш ҳисобланади. Республикамизнинг 4- сон БҲМС «Товар-моддий заҳиралар»га мувофиқ қурилиш ташкилотларида
материалларнинг ҳисоб баҳоси бўлиб уларнинг таннархи ҳисобланади. Қурилиш материалларининг таннархи уларнинг келиб тушиш манбасига кўра турли элементлардан ташкил топади. Чунончи, сотиб олинган материалларнинг таннархи ўз ичига уларнинг сотиб олиш баҳоларидаги қийматини ҳамда сотиб олишга доир барча қўшимча харажатлар (ташиб келтириш, божхона тўловлари, сертикатлаш, брокерларнинг хизмат ҳақлари ва бошқалар)ни олади. Сотиб олишда тўланган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммасини материаллар қийматига қўшиш ёки қўшмаслик қурилиш ташкилотининг бу солиқнинг тўловчиси ёки тўловчиси эмаслигига боғлиқ. ҚҚС тўловчи қурилиш ташкилотларида таъминотчиларга (божхонага) тўланган ҚҚС суммаси материаллар қийматига киритилмайди, балки бюджетга тўланадиган ҚҚС суммасини топишда камайтиришга олиб борилади. Ихчамлаштирилган солиқ режимида фаолият кўрсатаётган қурилиш ташкилотларида сотиб олишда таъминотчиларга (божхонага) тўланган ҚҚС суммаси бевосита материаллар қийматига (таннархига) киритилади.
Ўз ишлаб чиқаришидан олинган материаллар таннархи уларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ барча моддий, меҳнат ва бошқа харажатлардан ташкил топади. Бунда бир бирлик материалнинг ўртача таннархи калькуляция қилиш йўли билан қурилиш материалларини ишлаб чиқишга сарфланган харажатларнинг жами суммасини жами ишлаб чиқилган материалларнинг миқдорига бўлиш орқали топилади.
Таъсисчилардан олинган ҳамда беғараз (бепул) келиб тушган материалларнинг таннархи деганда уларнинг шартномаларда кўрсатилган баҳолардаги қиймати тушунилади.
Турли манбалардан олинган материаллар омборларда ва қурилиш майдончаларида ФИФО, АВЭКО ёки бир ўзини идентификациялаш усулларидан бири асосида ҳисобланган қиймати (таннархи) бўйича ҳисобдан чиқариб борилади.
ФИФО усулда қурилиш материалларининг чиқими (қурилиш ишларига сарфи ва бошқа чиқимлари) уларнинг келиб тушиш кетма-кетлигидаги қиймати (таннархи) бўйича амалга оширилади. Масалан, 20 йил 1 май ҳолатига омборда 10 тонна ҳар бир тоннасининг кирим баҳоси 80000 сўм бўлган жами 800000 сўмлик цемент мавжуд бўлган, май ойида уларнинг тушуми қуйидагича бўлган дейлик:



Ҳужжат

Миқдори, т.

Баҳоси

Суммаси



Сана

125

5 май

30

85000

2550000

142

15 май

20

90000

1800000

Май ойида 55 тонна цемент қурилиш ишларига сарфланган бўлса, у ҳолда цементнинг қурилиш таннархига киритилган қиймати ФИФО усул


бўйича 4700000 сўмни ( 10*80000 + 30*85000 + 15*90000), 1 июн ҳолатига омборда қолган цементнинг қиймати 450000 сўмни (5*90000) ташкил этади.
АВЭКО усулида материалларнинг бош қолдиғи ва кирими асосида уларнинг ўртача баҳоси аниқланади. Кейин ушбу ўртача баҳо сарфланган ва қолдиқ материалларга кўпайтирилиб, мос равишда уларнинг қурилиш қиймати (таннархи)га киритилган ҳамда қолдиқда қолган қисмларининг қиймати топилади. Юқоридаги маълумотларга кўра 1 тонна цементнинг АВЭКО усул бўйича ўртача баҳоси 85833,33 сўмни ( 800000 + 2550000 + 1800000) : (10 + 30 + 20), қурилишга сарфланган цементнинг қиймати 4720833 сўмни (55*85833,33), ой охирида қолган цементнинг қиймати эса 429167 сўмни (5*85833,33)ни ташкил қилади.
Материаллар қийматини баҳолашнинг бир ўзини идентификация қилиш усули, одатда, якка (индивидуал) тарзда яратилган ва ўз аналогига эга бўлмаган материалларга (мосламалар, конструкцияларга) тааллуқлидир. Бундай материаллар қайси баҳоларда олинган бўлса, ўша баҳоларда ҳисобдан чиқарилади.

    1. Қурилиш ташкилотларида материаллар ҳаракатини ҳужжатлаштириш ва уларнинг омбор ҳисоби

Қурилиш ташкилотларида материаллар ҳаракатини ҳужжатлаштириш уларнинг келиб тушиш манбаларига, ташиб келтириш шартлари ва усулларига, шунингдек нима мақсадларда чиқим қилинганлиги ва бошқа ҳолатларга бевосита боғлиқдир. Ушбу мақсадларда қўлланиладиган бошланғич ҳужжатлар тўғрисидаги умумий маълумотлар 3.1-жадвалда келтирилган. Қуйида материаллар ҳаракатига доир айрим асосий бошланғич ҳужжатларни тузиш ва улардан фойдаланиш тартибларига қисқача тўхталамиз.


Қурилиш ташкилотларига материаллар асосан таъминотчилардан, бош пудратчи ва субпудратчилардан, буюртмачилардан, таъминот-савдо корхоналаридан келиб тушади. Материаллар таъсисчилардан уларнинг устав капиталидаги улуши сифатида, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслардан беғараз молиявий ёрдам сифатида олиниши ҳам мумкин.
Таъминотчилардан (қурилиш материаллари комбинатлари, заводлар, таъминот-савдо корхоналари ва бошқалардан) қурилиш материаллари шартномалар асосида сотиб олинади. Қурилиш ташкилоти таъминотчилардан материалларни олиш учун ўзининг ишончли вакили (экспедитор) номига ишончнома беради. Бу вакил қурилиш материалларини таъминотчидан қабул қилиб олиш, уни юклаш, жўнатиш, етказиб келишга масъул шахс ҳисобланади. Таъминотчи корхона қурилиш ташкилоти вакили қўлига юклаб жўнатилган материаллар бўйича счёт-фактура ва унга илова қилинадиган юк-транспорт ҳужжатларини (ТТН, темир йўл наклоднойи, вагон спецификацияси, сифат сертификати ва бошқаларни) тақдим этади.
3.1-жадвал Қурилиш ташкилотларида материаллар ҳисоби учун
қўлланиладиган бошланғич ҳужжатлар
классификатори





Бошланғич ҳужжат номи

Тузувчи шахслар

Фойдаланув- чилар

Тақдим этиш муддати

1

Ишончнома

Бухгалтерия

Бухгалтерия, Таъминот бўлими

Олингандан сўнг
10 кун ичида

2

Материалларни қабул қилиш далолатномаси (М -7 шакл)

Омбор мудири

Бухгалтерия, Таъминот бўлими

Жорий ойнинг охирги куни

3

Омборга кирим қилиш ордери
(М-4 шакл)

Омбор мудири

Бухгалтерия, Таъминот бўлими

Жорий ойнинг охирги куни

4

Лимит-забор варақаси
(М-8 шакл)

Омбор мудири

Бухгалтерия, участка бошлиқлари,
мастерлар

Жорий ойнинг охирги куни

5

Талабнома ( М- 11 шакл)

Участка бошлиқлари, мастерлар

Бухгалтерия участка бошлиқлари,
мастерлар

Ҳар куни

6

Ички алмашув накладнойи
(М-15 шакл)

Омбор мудирлари

Бухгалтерия,
бошқа бўлинмалар

Ҳар куни

7

Счёт-фактура

Сотиш бўлими

Бухгалтерия, бошқа бўлинмалар

Ҳар куни

8

Инвентарларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида
далолатнома

Участка бошлиқлари,
мастерлар

Бухгалтерия, бошқа
бўлинмалар

Жорий ойнинг охирги куни

9

Материаллар ҳаракати тўғрисида ҳисобот (М-19)

Омбор мудирлари

Бухгалтерия,
бошқа бўлинмалар

Жорий ойнинг охирги куни

10

Қурилишда асосий материаллар сарфи тўғрисида
ҳисобот (М-29)

Участка бошлиқлари,
мастерлар

Бухгалтерия, бошқа
бўлинмалар

Жорий ойнинг охирги куни

Материалларнинг буюртмачилардан, бош пудратчи ва субпудратчи ташкилотлардан олиниши ҳам юқорида келтирилган тартибга ўхшаш тарзда ҳужжатлаштирилади. Қурилиш материалларини таъсисчилардан кирим қилиниши таъсис шартномаси, баҳолар келишуви баённомасига мувофиқ тузилган счёт-фактуралар ва уларга илова қилинган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.


Қурилиш ташкилотида келиб тушган материаллар раҳбарнинг фармойишига кўра омборларга ёки бевосита қурилиш майдончаларидаги махсус жойларга миқдор ва сифат жиҳатдан қабул қилинади. Ташиб келтиришда турли қўшимча харажатлар қилинган материаллар бўйича қурилиш ташкилоти бухгалтерияси махсус «Кирим далолатномаси»ни тузади. Ушбу ҳужжат материалларни сотиб олиш қиймати (таннархи) бўйича ҳисобга олиш учун асос бўлади.
Қурилиш ташкилотларида келиб тушган материалларнинг омбор ҳисоби партион, навли ёки қолдиқ усуллар бўйича олиб борилади. Бунинг учун мос равишдаги партион карталар, карточкалар ёки китоблар очилади. Ушбу омбор ҳисоби регистрларига кирим қилинган материалларнинг миқдори, нархи, суммаси ва бошқа белгилари тўғрисидаги маълумотлар счёт- фактуралар ва кирим далолатномалари асосида ёзилади.
Омборлардан материаллар қурилиш майдончаларига талабномалар, ички наклоднойлар, лимит-забор қайдномалари асосида берилади. Бу ҳужжатлар икки нусхада тузилади ҳамда масъул ходимлар (бош инженер, ҳисобчи), шунингдек материалларни берган ва олган моддий жавобгар шахслар томонидан имзоланади.
Қурилиш майдончаларида омборлардан олинган материаллар учун моддий жавобгар шахслар бўлиб мастерлар, прораблар ёки бригадирлар ҳисобланади. Ушбу моддий жавобгар шахслар бўйнидаги материалларнинг қурилиш ишларига сарфланиши махсус ҳисобот (М-29 шакл) билан расмийлаштирилади. Ишлатилмаган материаллар қурилиш майдончаларидан омборларга ички накладнойлар билан қайтарилади.
Материалларнинг четга чиқиб кетиши (сотилиши, бепул берилиши, таъсис бадали сифатида киритилиши), шунингдек яроқсиз ҳолатга келганлиги учун ҳисобдан чиқарилиши фақат қурилиш ташкилоти раҳбарининг рухсати билан амалга оширилади. Ушбу ҳолларда материалларнинг омбордан чиқиб кетиши счёт-фактуралар билан икки нусхада расмийлаштирилади.
Яроқсиз ҳолатга келган материалларнинг ҳисобдан чиқарилиши далолатномалар билан расмийлаштирилади.
Материлларнинг омборлардан берилиши ва бошқа барча чиқимлари тўғрисидаги маълумотлар гувоҳлик берувчи ҳужжатлар асосида партион карталар, карточкалар ёки омбор китобига қайд этилади.
Қурилиш ташкилотларида омбор мудирлари материалларнинг ҳолати ва ҳаракати бўйича ҳисоб сиёсатида белгиланган муддатларда материал ҳисоботларини тузадилар.
Таъкидлаш жоизки, республикамизда қурилиш ташкилотлари учун материал ҳисоботининг яхлит шакли тасдиқланган эмас. Қурилиш ташкилотларида ҳозирги кунда ҳам собиқ совет тизими даврида ушбу мақсадлар учун тасдиқланган махсус ҳисобот шаклидан (М-19 шакл) фойдаланиб келинмоқда. Бироқ, қурилиш ташкилотлари амалиётида бу ҳисоботни айнан тасдиқланган шаклда тузилмаётганлигини, аксинча уни турли ўзгартирилган кўринишларда тузиш ҳолатларини учратиш мумкин. Чунончи, айрим қурилиш ташкилотларида материаллар ҳисоботи фақат соний кўринишда, бошқаларда эса соний-суммовий кўринишда тузилмоқда.
Материаллар ҳисоботини (М-19 шакл) соний-суммовий кўринишда қуйидагича юритиш тавсия этилган (3.2-жадвал).

Download 110.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling