3-мавзу. ҚУрилиш ташкилотларида материаллар ҳисобининг


Download 110.65 Kb.
bet6/7
Sana04.11.2023
Hajmi110.65 Kb.
#1745833
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-mavzu. Qurilish tashkilotlarida materiallar hisobi

аниқланган камомаднинг умумий суммасига:

Дебет 5910 «Камомадлар ва бойликларнинг бузилишидан йўқотишлар»
Кредит 1000«Материаллар ҳисоби счётлари» (мос счётлар).

  1. моддий жавобгар шахс бўйнига олиб борилган камомад суммасига: Дебет 4730 «Моддий зарарларни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» Кредит 5910 «Камомадлар ва бойликларнинг бузилишидан йўқотишлар»

  2. корхона зарарига олиб борилган камомад суммасига:

Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар»
Кредит 5910 «Камомадлар ва бойликларнинг бузилишидан йўқотишлар.
Инвентаризация аниқланган камомадлар моддий жавобгар шахслардан нақд пул ёки уларнинг иш ҳақларидан ушлаб қолиш йўли билан ундириб олинади.
МАВЗУГА ОИД ТАЯНЧ ИБОРАЛАР

Асосий қурилиш материаллари – бу объектларни қуриш, монтаж қилиш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш каби ишларни бажаришда бош ролни ўйновчи қурилиш материаллари.


Ёрдамчи қурилиш материаллари – бу қурилиш ишларида бош ролни ўйнамайдиган, лекин уларнинг бажарилишида қўшимча тарзда ишлатила- диган қурилиш материаллари.
Қурилиш материаллари таннархи – бу уларнинг сотиб олиш баҳоларидаги қийматини ҳамда сотиб олишга доир барча қўшимча харажатлар (ташиб келтириш, божхона тўловлари, сертикатлаш, брокерларнинг хизмат ҳақлари ва бошқалар)ни ўзида мужассамлаштирган қиймати4.
Қийматдан четланиш - қурилиш материалларининг харид қиймати ва ҳисоб баҳоларидаги қиймати ўртасидаги фарқ.
Талабнома – бу қурилиш материалларини омборлардан қурилиш майдончаларига етказиб беришда прораб, мастер ёки бригадир томонидан тузиладиган бошланғич ҳужжат бўлиб, унда керакли материалнинг номи, маркаси, миқдори кўрсатилади.
Лимит-забор варағи - бу қурилиш материалларини омборлардан қурилиш майдончаларига етказиб беришда маълум муддатга (5 кунга, 10 кунга, 1 ойга) очилган бошланғич ҳужжат бўлиб, унда керакли материалнинг номи, маркаси, миқдори берилган кунлар бўйича кўрсатилади ҳамда ҳисобот давр охирида жамланади.
Қурилиш материаллари сарфи тўғрисида ҳисобот – бу сарфланган материаллар қийматини бажарилган қурилиш ишларининг ҳақиқий таннархига киритишга, материаллар сарфи ҳисобини юритишга асос бўлувчи моддий жавобгар шахслар (прораб, мастер ёки бригадир) томонидан тузиладиган ҳамда раҳбар томонидан тасдиқланадиган ҳисобот.
Инвентаризация - бу моддий бойликларнинг мавжуд ҳолатини уларни санаш, тортиш, ўлчаш ва шу каби бошқа усуллар ёрдамида аниқлаш.
Материаллар ҳисоби - бу қурилиш материаллари кирими ва чиқими, шунингдек уларнинг давр боши ва охирига бўлган ҳолатини соний ва суммовий кўринишда тегишли регистрларда юритиш тизими.


4 Изоҳ: ҚҚС тўловчи қурилиш ташкилотларида таъминотчиларга (божхонага) тўланган ҚҚС суммаси материаллар қийматига киритилмайди, балки бюджетга тўланадиган ҚҚС суммасини топишда камайтиришга олиб борилади. Ихчамлаштирилган солиқ режимида фаолият кўрсатаётган қурилиш ташкилотларида сотиб олишда таъминотчиларга (божхонага) тўланган ҚҚС суммаси бевосита материаллар қийматига (таннархига) киритилади.
ЎЗ ЎЗИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ УЧУН ТЕСТ САВОЛ ЖАВОБЛАРИ

Хўжалик ситуацияси


1050 «Қурилиш материали» счётининг ой бошига қолдиғи ҳисоб баҳоси бўйича 5000000 сўм, 1610 «Материаллар қийматидаги фарқ» счётининг дебет қолдиғи 100000 сўм. Ҳисобот ойида 1510 «Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» счётининг дебетида таъминотчилардан кирим қилинган материалларнинг сотиб олиш баҳосидаги қиймати 12000000 сўм, шу жумладан ҚҚС – 2000000 сўм. Бундан ташқари материалларнинг ташиб келтириш харажатлари 300000 сўм, воситачилик харажатлари – 400000 сўм. Материалларнинг ҳисоб баҳосидаги кирим қиймати 10500000 сўм. Ҳисобот ойида қурилиш ишларига сарфланган материалларнинг ҳисоб баҳосидаги қиймати 8000000 сўм.


Ушбу ситуация бўйича қуйидаги саволларга тўғри жавобларни топинг.



  1. Ҳисобот ойида кирим қилинган қурилиш материалларининг ҳақиқий таннархига бухгалтерия ёзуви берилади:

а) Дебет 1510 Кредит 6010 10000000 сўмга;
б) Дебет 1510 Кредит 6010 10700000 сўмга;
в) Дебет 1510 Кредит 6010 10300000 сўмга;
г) Дебет 1510 Кредит 6010 10400000 сўмга.

  1. Қурилиш материалларини ҳисоб баҳосида кирим қилинишига қуйидагича бухгалтерия ёзуви берилади:

а) Дебет 1050 Кредит 1510 10000000 сўмга;
б) Дебет 1050 Кредит 1510 10700000 сўмга;
в) Дебет 1050 Кредит 1510 12000000 сўмга;
г) Дебет 1050 Кредит 1510 10500000 сўмга

  1. Қурилиш материаллари учун таъминотчиларга тўланган ҚҚС суммасига бухгалтерия ёзуви берилади:

а) Дебет 1050 Кредит 6010 2000000 сўмга;
б) Дебет 1050 Кредит 6410 2000000 сўмга;
в) Дебет 4410 Кредит 6010 2000000 сўмга;
г) Дебет 6410 Кредит 1050 2000000 сўмга

  1. Ҳисоб баҳосида қурилиш ишларига сарфланган материаллар қийматига бухгалтерия ёзуви берилади:

а) Дебет 2010 Кредит 1510 8000000 сўмга;
б) Дебет 2010 Кредит 1050 8000000 сўмга;
в) Дебет 2310 Кредит 1050 8000000 сўмга;
г) Дебет 2310 Кредит 1510 8000000 сўмга.

  1. Кирим қилинган материалларнин ҳисоб баҳосидаги қиймати ва ҳақиқий таннархи ўртасидаги фарқ суммаси тенг:

а) 12000000 - 8000000 = 4000000 сўмга;
б) 10700000 - 10500000 = 200000 сўмга;
в) 12000000 - 10500000 = 1500000 сўмга;
г) 10000000 -10500000 = -500000 сўмга.

  1. Кирим қилинган материалларнинг ҳисоб баҳосидаги қиймати ва ҳақиқий таннархи ўртасидаги фарқ суммасига бухгалтерия ёзуви берилади:

а) Дебет 1610 Кредит 1510 4000000 сўмга;
б) Дебет 1610 Кредит 1510 200000 сўмга;
в) Дебет 1610 Кредит 1510 1500000 сўмга;
г) Дебет 1610 Кредит 1510 - 500000 сўмга.

  1. Материалларнинг ҳисоб баҳоси ва ҳақиқий таннархи ўртасидаги фарқнинг ўртача фоизи қуйидагича топилади:

а) Фў = (100000 + 200000) / (5000000 + 10500000) х 100 % = 1,94 % б) Фў = (100000 + 4000000) /(5000000 + 10500000)х 100 % = 26,5 % в) Фў = ( 100000 + 1500000) / (5000000 + 10500000)х 100 % = 10,32 %
г) Фў = (100000 + (-500000))/ (5000000 + 10500000)х 100 % = - 2,58 %

  1. Қурилишга сарфланган материалларга тўғри келадиган материаллар қиймати ўртасидаги фарқ суммаси тенг:

а) 8000000 *1.94 % = 155200 сўмга; б) 8000000 *26.5 % = 2120000 сўмга; в) 8000000 *10,32 % = 825600 сўмга; г) 8000000 *(-2,58%) = -206400 сўмга.

  1. Қурилишга сарфланган материалларга тўғри келадиган материаллар қиймати ўртасидаги фарқ суммаси бухгалтерия ёзуви берилади:

а) Дебет 2010 Кредит 1610 155200 сўмга;
б) Дебет 2010 Кредит 1610 2120000 сўмга;
в) Дебет 2010 Кредит 1610 825600 сўмга;
г) Дебет 2010 Кредит 1610 - 206400 сўмга.

  1. Ой охирида қурилиш материалларининг (1050 счёт) ҳисоб баҳосидаги қолдиғи тенг бўлади:

а) 7500000 сўмга; б) 9000000 сўмга;
в) 7000000 сўмга; г) 7700000 сўмга.

  1. Ой охирида қурилиш материаллари қийматидаги фарқ суммасининг (1610 счёт) қолдиғи тенг:

а) 1980000 сўмга;
б) 144800 сўмга;
в) 774400 сўмга;
г) 606400 сўмга.

  1. Ой охирида қурилиш материалларини харид қилиш счётининг


Download 110.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling