3-мавзу: ЎҚУВЧИЛАР ФАОЛИЯТИ ФАОЛЛИГИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ АСОСИДАГИ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ Режа - Ўйинли фаолият ва унинг қўлланилиши
- Балиқ ови ўйини
- Ролли ўйини
- Ишбоп ўйин методи
- Операцион ўйинлар
Ўйинли фаолият - Психологларнинг тааъкидлашларича, ўйинли фаолиятнинг психологик механизмлари шахснинг ўзини намоѐн қилиш, ҳаѐтда ўз ўрнини барқарор қилиш, ўзини ўзи бошқариш, ўз имкониятларини амалга оширишнинг фундаментал эҳтиѐжларига таянади.
- Ўйин ижтимоий тажрибаларни ўзлаштириш ва қайта яратишга йўналган вазиятларда, фаолият тури сифатида белгиланади ва унда шахснинг ўз хулқини бошқариши шаклланади ва такомиллашади.
- Д.Н. Узнадзенинг тааърифича, ўйин шахсга хос бўлган ички имманент психик (руҳий) хулқи шаклидир.
- Л.С. Вигодский ўйинни боланинг ички ижтимоий дунѐси, ижтимоий буюртмаларни ўзлаштириш воситаси сифатида тааърифлайди.
- А.Н. Леонтьев ўйинга шахснинг хаѐлотдаги амалга ошириб бўлмайдиган қизиқишлари (манфаатлари)ни хаѐлан амалга оширишдаги эркинлиги сифатида қарайди.
- Психологлар тааъкидлайдиларки, ўйинга киришиб кетиш қобилияти киши ѐшига боғлиқ эмас, лекин ҳар бир ѐшдаги шахс учун ўйин ўзига хос бўлади.
- Ўйинли фаолият муайян функцияларни бажаришга бағишланган бўлади.
- Улар қуйидагилар:
- мафтункорлик;
- коммуникативлик;
- ўз имкониятларини амалга ошириш;
- даволовчилик;
- ташхис;
- миллатлараро мулоқот;
- ижтимоийлашув.
-
Ўйинларнинг мақсадлари - Ўйинлар турли мақсадларга йўналтирилган бўлади. Улар дидактик, тарбиявий, фаолиятни ривожлантирувчи ва ижтимоийлашув мақсадларда қўлланади.
- Ўйиннинг дидактик мақсади билимлар доираси, билиш фаолияти, амалий фаолиятида билим, малака ва кўникмаларни қўллаш, умумтаълим малака ва кўникмаларни ривожлантириш, меҳнат кўникмаларини ривожлантиришни кенгайтиришга қаратилган бўлади.
- Ўйиннинг тарбиявий мақсади мустақиллик, иродани тарбиялаш, муайян ѐндашувлар, нуқтаи назарлар, мааънавий, эстетик ва дунѐқарашни шакллантиришдаги ҳамкорликни, коллективизмни, жамоага киришиб кета олишни, коммуникативликни тарбиялашга қаратилган бўлади.
- Фаолиятни ривожлантирувчи ўйинлар диққат, хотира, нутқ, тафаккур, қиѐслаш малакаси, чоғиштириш, ўхшашини топиш, фараз, хаѐл, ижодий қобилият, эмпатия, рефлексия, оптимал эчимни топа олиш, ўқув фаолиятини мотивациялашни ривожлантиришга қаратилган.
- Ижтимоийлашув ўйинлари жамиятнинг меаъѐрлари ва қадриятларига жалб қилиниш, муҳит шароитларига кўникиш, эҳтиросларни назорат қилиш, ўз-ўзини бошқарищ, мулоқотга ўргатиш, психотерапияни назарда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |