3-мавзу: ЎҚувчилар фаолияти фаоллигини жадаллаштириш асосидаги таълим технологиялари


Ишбоп ўйин” методининг камчиликлари


Download 105.37 Kb.
bet4/5
Sana08.05.2023
Hajmi105.37 Kb.
#1444053
1   2   3   4   5
Bog'liq
3-мавзу.Мат технол

Ишбоп ўйин” методининг камчиликлари

  • “Ишбоп ўйин” методининг камчиликлари:
  •  таълим берувчидан катта тайѐргарликни талаб этади; вақт кўп сарфланади;
  •  танланган мавзу таълим олувчининг билим даражасига мос келиши талаб этилади;
  •  таълим олувчининг ҳис-ҳаяжони тўғри қарор қабул қилишга ҳалақит бериши мумкин.
  •  

Тадбиркорлик ўйинларининг модификациялари (турлари, кўринишлари)

  • Иммитацион-Бундай ўйинлардан мақсад қайсидар ташкилот, муассаса ва унинг
  • қисмлари фаолияти андоза қилинади. Воқеалар, кишиларнинг бирор фаолияти (иш битириш мажлислари, режани муҳокама қилиш, суҳбатлар ўтказиш ва
  • б;),фаолият ҳолати ва шартлари андоза қилиб олиниши мумкин. Сценарийда бўндай ўйнаш тўла тузилмаси ѐзиб чиқилган ва иммитация қилинадиган объектлар ва
  • жараѐнлар белгиланади.

Операцион ўйинлар

  • Операцион-Бундай ўйинларда аниқ ўзига хос воқеа ходисанинг бажарилиши машқ қилинади.
  • Операцион ўйинлар иш жараѐнига хос моделлаштирилади

Роль ижро этиш ўйинлари

  • Роль ижро этиш ўйинлари-Унда конкрет шахснинг ҳулқи, ҳатти-ҳаракати, ўз вазифалари ва мажбуриятларини бажарилиш тактикаси машқ қилинади.

Тадбиркорлик театри

  • Тадбиркорлик театри-Бунда қандайдир бир вазият ва ундагикишининг хулқи
  • ўйналади. Бу ўйиннинг асосий вазифаси турли ҳолатларда мўлжални тўғри баҳолай олишни ўргатиш, ўзининг ҳулқига тўғри баҳо бериш, бошқа кишиларнинг имкониятларини баҳолай олиш, улар билан мулоқот ўрната олишга ўргатишдир

“Ролли ўйин” методи

  • “Ролли ўйин” методи - таълим олувчилар томонидан ҳаѐтий вазиятнинг ҳар хил шарт-шароитларини саҳналаштириш орқали кўрсатиб берувчи методдир.
  • Ролли ўйинларнинг ишбоп ўйинлардан фарқли томони баҳолашнинг олиб борилмаслигидадир. Шу билан бирга ―Ролли ўйин‖ методида таълим олувчилар таълим берувчи томонидан ишлаб чиқилган сценарийдаги ролларни ижро этиш билан кифояланишса,
  • ―Ишбоп ўйин‖ методида роль ижро этувчилар мааълум вазиятда қандай вазифаларни бажариш лозимлигини мустақил равишда ўзлари ҳал этадилар.
  • Ролли ўйинда ҳам ишбоп ўйин каби муаммони ечиш бўйича иштирокчиларнинг биргаликда фаол иш олиб боришлари йўлга қўйилган. Ролли ўйинлар таълим олувчиларда шахслараро муомала малакасини шакллантиради.

Download 105.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling