3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf


 Айланма маблағлар ва уларнинг самарадорлигини


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/123
Sana01.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1690398
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   123
Bog'liq
Корхона иқтисодиёти

8.4. Айланма маблағлар ва уларнинг самарадорлигини
ошириш йўллари 
Айланма маблағларга ишлаб чиқаришда ва омборларда ишлаб 
чиқариш заҳираларини шакллантириш, таъминотчилар, бюджет билан 
ҳисоб-китоб қилиш ҳамда, иш ҳақини тўлаш учун корхонага зарур 
бўлган пул маблағлари киради. 
Айланма маблағлар таркиби ва структурасини бир-биридан
фарқламоқ керак. 
Айланма маблағлар таркиби дейилганда айланма маблағларни 
ташкил этадиган элементлар йиғиндиси тушунилади. Айланма 
маблағларнинг айланма ишлаб чиқариш фондлари ва муомала 
фондларига бўлиниши маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш соҳаларида 
улардан фойдаланиш ва тақсимлаш хусусиятлари билан белгиланади. 
Ишлаб чиқаришда банд бўлган айланма маблағлар миқдори асосан 
маҳсулот ишлаб чиқариш шаклларининг давомийлиги, техника 
ривожланиш даражаси, технология мукаммаллиги ва меҳнатнинг 
ташкил этилганлиги билан аниқланади. Муомала маблағлари суммаси 
асосан маҳсулотни сотиш шарт-шароитлари ва маҳсулотнинг таъминот 
ва сотиш тизимини ташкил этиш даражасига боғлиқ. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


174 
Маҳсулот муомаласи жараёнига хизмат кўрсатадиган айланма 
маблағлар муомала фондларини ифодалайди. Уларга корхона 
омборларидаги сотишга 
тайёр 
маҳсулот, 
жўнатилган, 
лекин 
истеъмолчилар томонидан тўланмаган маҳсулот, корхона пул 
маблағлари, ҳисоб-китобдаги маблағлар киради. 
Айланма маблағларнинг алоҳида элементлари ўртасидаги 
нисбат айланма маблағлар структураси дейилади. Саноат тармоқлари 
айланма маблағлари структурасидаги фарқ кўпгина омиллар билан 
асосланади. Масалан, ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш 
хусусиятлари, таъминот ва сотиш шароитлари, таъминотчи ва 
истеъмолчилар жойлашиши, ишлаб чиқариш харажатлари структураси. 
Саноат корхоналари айланма маблағлари кўп қисмини товар-
моддий бойликлар ташкил этади. Уларнинг улуши - 75-87%. Турли 
тармоқлар бўйича товар-моддий бойликлар кўринишидаги айланма 
маблағлар 
структураси 
ҳам 
турличадир. 
Ишлаб 
чиқариш 
заҳираларининг энг катта салмоқли улуши енгил саноат корхоналарида 
(хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар устунлик қилади - 70%). Кимё 
саноатида келгуси давр харажатлари улуши юқори - 9%. Машинасозлик 
саноатига нисбатан ишлаб чиқариш заҳиралари улуши кам, ўзи ишлаб 
чиқарган ярим тайёр маҳсулот ва тугалланмаган ишлаб чиқариш улуши 
эса - юқори. Бунга сабаб машинасозликда саноатга нисбатан ишлаб 
чиқариш цикли узунроқдир. Шу сабабли оғир, энергетика ва транспорт 
машинасозлигида автомобиль ва трактор саноатдагига нисбатан 
тугалланган ишлаб чиқариш улуши юқори.
Турли тармоқларда хом ашё ва материал ишлаб чиқариш 
заҳираларидаги айланма маблағлар суммаси ҳам фарқланади. Бунга 
ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг техник-иқтисодий хусусиятлари 
сабаб бўлади. 
Турли саноат тармоқлари айланма маблағлари структурасида 
ишлаб чиқариш соҳасига жойлаштирилган маблағлар умумий устунлик 
қилади. Улар ҳисобига барча айланма маблағларнинг 70%и тўғри 
келади (8.4.1чизма). 
8.4.1-чизма. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling