3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/123
Sana01.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1690398
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   123
Bog'liq
Корхона иқтисодиёти




Б.А.Абдукаримов, А.Н.Жабриев, Н.Р.Зугуров,
А.Т.Қутбетдинов, М.Қ.Пардаев, 
Э.Ш.Шавқиев 
 
 
 
 
 
 
 
 
КОРХОНА 
ИҚТИСОДИЁТИ 
Олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик 
 
 
ТОШКЕНТ - 2005 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com



КИРИШ 
 
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий 
фаолият учта бир-бирига боғлиқ бўлган муаммоларга дуч келади. 
Иқтисодиёт назарияси бу муаммоларни қуйидагича тарифлайди. 
Биринчидан, нима ишлаб чиқариш ва қанча миқдорда? 
Иккинчидан, қандай ишлаб чиқариш ва қанча харажатлар зарур 
бўлади? 
Учинчидан, ким учун ишлаб чиқарилади ва улар қандай 
тақсимланади? 
Жаҳон амалиётидан маълумки, ривожланган давлатлар ҳам, 
юқоридаги масалаларни ҳал қилишда бир талай негатив ҳодисаларга 
дуч келмоқда. Булар жумласига кризислар, монополизм, инфляция, 
ишсизлик, истеъмол бозоридаги номутаносиблик, ресурсларни, товар ва 
хизматларни дифицитлиги, пул муомаласидаги нуқсон ва камчиликлар 
кабилар. 
Юқорида келтирилган учта фундаментал муаммони ҳал қилиш, 
келтирилган камчиликларни, нуқсонларни ечимини топиш ўз-ўзидан 
ҳал бўлмайди. Бунинг учун улар ҳал қилиш усуллари ва механизмини 
тўғри топиш, истеъмолчилар талабини тўла қондириш йўлларини 
излаш, юқори самарали ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, уни 
бошқариш, тармоқлараро ва хўжалик субъектлари ўртасидаги 
иқтисодий алоқаларни боғлаш, сотувчи билан истеъмолчилар орасидаги 
муносабатларни такомиллаштириш каби иқтисодий ҳодисаларни 
уйғунлаштириш каби масалаларни ҳал қилиш зарурияти тўғилади. 
Буларни ҳал қилиш назарий ва амалий билимларни мустаҳкам 
эгаллаган, олинган билимларни муайян илмий, техникавий, ишлаб 
чиқариш, иқтисодий, ижтимоий вазифаларни ҳал этишда ижодий 
қўллайоладиган, масалани тўғри ўргана оладиган, уни ниҳоясига 
етказиш бўйича оптимал қарор қиладиган мутахассисларга кўпдан 
боғлиқдир. 
Бундай маҳоратларга эга бўлиш сифатли иқтисодий, нафақат 
абстракт иқтисодий назария, балки кўпроқ амалий иқтисодий билим 
берадиган адабиётларни, дарслик ва ўқув қўлланмаларни яратилиши ва 
чоп этилишига ҳам боғлиқдир. 
Жамиятнинг ривожланиб бориши давомида кўпгина янги фанлар 
пайдо бўла бошлайди, мавжуд фанлар эса янада такомиллашади. 
“Корхона иқтисодиёти” фани иккинчисига тааллуқли. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com



Иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши “Корхона иқтисодиёти” 
фанининг мазмунини ўзгартирди ва уни ўрганишга бўлган талаб янада 
ортди. Бу фанни билмасдан туриб, ҳар қандай корхонани 
ривожлантириб бўлмайди. Натижада жамиятнинг ривожланишига 
эришиб бўлмайди. 
“Корхона иқтисодиёти” фани ишлаб чиқариш корхоналарида 
иқтисодий қонунларнинг амал қилишидаги ўзига хос хусусиятларини ва 
бу қонунларнинг ҳаракат қилиш механизмини ва улардан фойдаланган 
ҳолда корхоналарни мақсадга мувофиқ ташкил этиш ва юритиш 
йўлларини ҳамда усулларини ўргатади. 
“Корхона иқтисодиёти” фани иқтисодиётнинг бирламчи буғини 
муаммолари, ишлаб чиқариш омиллари билан боғлиқ муаммолар 
ҳақидаги илмдир. Ишлаб чиқариш омилларига моддий, меҳнат ва 
молиявий ресурслар ҳамда тадбиркорлик қобилияти киради. 
Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, қолаверса унинг тақдири, 
аксарият ҳолларда, нафақат корхоналардаги ресурслар миқдорига, айни 
пайтда уларда фаолият юритаётган ходимларнинг ишбилармонлиги 
билан ҳам боғлиқдир. Корхоналар раҳбарлари ва мутахассисларининг 
уддабуронлик, ишбилармонлик ҳислатлари ҳозирги иқтисодий танглик, 
моддий ва молиявий ресурсларнинг тақсиллиги даврида жудаям 
сезилади. 
“Корхона 
иқтисодиёти” фани эркин бозор иқтисодиёти 
шароитида моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларидан самарали 
фойдаланиш асосида корхоналарнинг фойдалилик даражасини ошириш 
масалаларини ўрганади. Мамлакатимизнинг иқтисодий тараққиёти эса, 
айнан, ишлаб чиқариш корхоналарининг самарали ишлашлари билан 
боғлиқдир. 
“Корхона иқтисодиёти” фани ўз ўқувчиларига қуйидагиларни 
ўрганишга кўмаклашишни асосий вазифа этиб белгилайди: 

назарияда 
ва 
амалиётда 
қўлланиладиган 
иқтисодий 
категорияларни; 
- “Корхоналар тўғрисидаги” қонунни; 
- корхонанинг бошқарув тузилишини ва ишлаб чиқаришни 
ташкил этиш усулларини; 
- корхона фаолиятини режалаштириш ва тартибга солиш 
тамойиллари ва усулларини; 
- ишлаб чиқариш самарадорлиги кўрсаткичларини ҳисоблаш 
усулларини; 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com



- турли мулк шаклларига асосланган корхоналарни ташкил этиш 
ва уларни иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлаш йўлларини; 
- ишлаб чиқариш жараёнларида содир бўладиган қонуниятларни 
аниқлаш ва шу орқали ишлаб чиқариш жараёнларига иқтисодий баҳо 
бериш йўлларини ва усулларини ишлаб чиқишни ва жорий қилишни; 
- меҳнатни ташкил этиш ва уни рағбатлантиришнинг энг 
мукаммал тизимини ишлаб чиқишни ва жорий этиш йўлларини; 
- корхона фаолиятини юритишда содир бўладиган турли 
вазиятларни таҳлил этиш ва тўғри хулосалар қилишни ва таклифлар 
киритишни. 
Фан ва техниканинг шиддатли ривожланаётган ҳозирги 
шароитида олинган билим доимо тўлдирилиб борилиши керак. Фақат 
шундагина билим амалий аҳамиятга эга бўлади ва жамиятнинг ишлаб 
чиқариш кучига айланади. 
«Корхона иқтисодиёти» фани бакалаврларни тайёрлаш учун 
мњлжалланган бўлиб, Давлат таълим стандартлари ва њқув режалари 
асосида «Иқтисодиёт» ҳамда «Менежмент» йњналишларида њқитилади.
Ушбу курсни њқиш жараёнида бакалаврлар қуйидагиларни 
билиши шарт. Корхона бозор иқтисодиётининг асосий бњғини 
эканлиги, корхонанинг турлари ва шакллари, унинг моддий-техника ва 
молиявий базасини, ишлаб чиқариш ва бошқарув таркибини, моддий-
техник 
таъминотини, 
хњжалик 
фаолиятини 
таҳлили 
ва 
режалаштиришни, меҳнатни ташкил қилиш ва иш ҳақи тњлаш, 
инвестиция фаолияти кабилар. 
Бозор иқтисодиёти шароитида хњжалик фаолиятини юритиш, 
чегараланган моддий ва молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш 
мутахассислардан чуқур иқтисодий билимга эга бњлишликни талаб 
қилади. Хњжалик юритиш бу асосан оптимал ва рационал қарорлар 
қабул қилиш билан боғлиқдир.Бу ишлар мулк шаклидан, турларидан 
қатъий назар барча хњжалик объектлари учун бир хил қарашларни 
талаб қилади. 
Бундай вазифаларни бажариш учун «Корхона иқтисодиёти» 
фанида њрганган билим мутахассислар учун назарий ва амалий омил 
бњлиб хизмат қилади деган умиддамиз. 
Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда ушбу дарсликда корхона 
фаолиятини юритишга боғлиқ ташкилий, иқтисодий, молиявий 
масалалар, назарий хулосалар амалий маълумотлар билан исботланган 
ҳолда ёритилишига ҳаракат қилинган. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com



Ўзбекистонда иқтисодиётни бозор муносабатларига ўтиши, 
унинг билан боғлиқ кўп укладли хўжалик юритишга ўтиш, бозор 
инфраструктурасини ҳамда янги хўжалик механизмини шаклланиши 
корхоналарда хўжалик юритишни иқтисодий, ҳуқуқий, информацион 
муҳитини тубдан ўзгартириб юборди. Бу ҳолат корхонани мазмунини
статусини, унинг жамиятдаги моҳиятини, бозор субъектлари ичидаги 
ролини тубдан ўзгартирди. Уларни айримларини келтирамиз: 
биринчидан корхонанинг мақсад ва вазифалари олдинги “маъмурий” 
бошқарув иқтисодиёт тизимидагидан тубдан ўзгаради; 
Иккинчидан, ўзгаришлар корхонани фаолиятини характерига 
таъсир қилиб, уларни оддий товар (иш, хизмат) ишлаб чиқарувчидан 
тадбиркорлик бизнесига йўналтирди; 
Учинчидан, корхоналарнинг янги ташкилий-ҳуқуқий шакллари 
ва кўп турлари вужудга келди; 
Тўртинчидан, корхоналарни ташқи муҳити, уларнинг ўзаро 
алоқалари ҳамда иқтисодиётдаги бошқа субъектлар билан боғлиқлиги, 
алоқалари тубдан ўзгарди; 
Бешинчидан, корхона фаолиятини бошқаришда асосий ўринни 
буйруқлар, фармойишлар, директив кўрсатмалар ўрнига иқтисодий 
усуллар, иқтисодий манфаатдорлик кириб келди; 
Олтинчидан, корхоналар хўжалик субъекти сифатида хўжаликни 
бошқариш, юритиш, ресурсларни ишлатиш, ўз қарорларини 
бажарилиши учун жавобгарлик соҳаларида мустақилликга эришди. 
Корхоналар фаолиятини натижаси, ютуқлари тўла текис уларни 
самарали иш юритишга боғлиқ бўлиб қолди. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб иқтисодий билимларни, шу 
жумладан, корхона иқтисоди фанини аҳамияти ортиб бормоқда, бу ҳол 
авторларни кўп йиллик олий ўқув юртидаги тажрибасига асосланган 
ҳолда ушбу дарсликни яратишга ундади. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com



Дарсликнинг қуйидаги боблари, парагрфлари келтирилган 
муаллифлар томонидан тайёрланди: 
Кириш - доц. Б.А.Абдукаримов. 
1 боб - доц. Б.А.Абдукаримов. 
2 боб - доц. Б.А.Абдукаримов (2.2, 2.3, 2.4, 2.5). 
2 боб - доц. Б.А.Абдукаримов, доц. Э.Ш.Шавқиев (2.1). 
3 боб – проф. А.Н.Жабриев, доц. Б.А.Абдукаримов. 
4 боб – проф. А.Н.Жабриев, доц. Н.Р.Зугуров. 
5 боб - доц. Б.А.Абдукаримов. 
6 боб - доц. Б.А.Абдукаримов, доц. Э.Ш.Шавқиев (6.1). 
6 боб - доц. Э.Ш.Шавқиев (6.2, 6.3). 
7 боб - доц. А.Т.Қутбетдинов, доц. Э.Ш.Шавқиев. 
8 боб - доц. А.Т.Қутбетдинов, доц. Э.Ш.Шавқиев. 
9 боб - доц. А.Т.Қутбетдинов (9.1, 9.3, 9.4). 
9 боб - доц. Б.А.Абдукаримов (9.2). 
10 боб - доц. Э.Ш.Шавқиев (10.1, 10.2, 10,3). 
10 боб - проф. М.Қ.Пардаев (10.4). 
11 боб - доц. Б.А.Абдукаримов. 
12 боб – проф. А.Н.Жабриев, проф. М.Қ.Пардаев. 
 
Дарслик доц. Б.А.Абдукаримов раҳбарлигида ёзилди. 
Ушбу дарслик бўйича Сиз ўқувчиларнинг холисона таклиф ва 
тавсияларингизни мамнуният билан қабул қиламиз деб муаллифлар. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling