3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf


Манзил: 703000 Самарқанд ш. Амир Темур, 9


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/123
Sana01.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1690398
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   123
Bog'liq
Корхона иқтисодиёти

 
Манзил: 703000 Самарқанд ш. Амир Темур, 9. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com



I боб. КУРСНИНГ МАЗМУНИ ВА ВАЗИФАСИ 
 
 
 
Режа: 
1. «Корхона иқтисодиёти» курсининг иқтисодиётдаги
аҳамияти ва иқтисодий фанлар тизимидаги њрни 
2. Курснинг объекти, предмети ва вазифалари 
3. Корхона иқтисодиёти фанининг усуллари 
 
 
1.1. 
«Корхона иқтисодиёти» курсининг иқтисодиётдаги
аҳамияти ва иқтисодий фанлар тизимидаги њрни 
 
Инсоният фаолияти ва ҳаёти моддий борлиқга боғлиқдир. Инсон 
яшаш учун нимаики қилса, доимо чегараланган моддий бойликлар 
муаммосига дуч келади. Инсоннинг олий мақсади яхши яшаш, лекин 
ҳаводан ташқари ҳамма нарса чегараланган. Улардан рационал 
фойдаланиш доимо инсон онги олдида књплаган сиёсий, иқтисодий, 
техникавий, технологик, экологик ва ҳакозо муаммоларни қњяди. Бу 
муаммолар якка инсондан тортиб, корхона, фирма, уларнинг 
бирлашмалари, умуман регион, давлат иқтисодиёти миқиёсига 
таъаллуқлидир. Шунинг учун ҳам инсон пайдо бњлгандан тортиб, унинг 
билан моддий борлиқ њртасида доимо муносабат, кураш мавжуддир. 
Шунинг асосида, хњжалик юритиш, уни бошқариш тњғрисида инсоният 
доимо фикр юритиб у тњғрисида билимлар тизимини яратиб келган. 
Шундай билимлар тизими фан деб юритилади. Фан - бу инсоният 
тарихида тњпланган табиат, жамият ва фикрлаш тњғрисидаги билимлар 
тизимидир. Шу билимлар асосида инсоният табиатни сирларини, 
жамият муммоларини ичига киради, њрганади ва њз ҳаётига 
мослаштиради. 
Ҳар қандай одамни олдида ёш болалигидан савол тњғилади, 
осмон, ер, ой, юлдузлар қандай вужудга келган? Ким яратган? Бу 
саволларга жавоб аллоҳнинг пайғамбарларга юборган китобларида аниқ 
жавоб бор. Лекин инсоннинг моддий борлиқ билан муносабатлари, 
иқтисодий муаммоларни инсоният њзи тњплаган, яратган билимлар 
тизими орқали ҳал қилиши лозим. Умуман ибтидоий жамият 
ривожланиб 
ибтидоий 
жамоалар 
њртасида 
товар 
алмашиш 
муносабатлари шакллана бошланиши билан инсонлар иқтисодиёт 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


10 
тњғрисида фикр юрита бошлаган. Чунки инсонлар нарса (гњшт, буғдой, 
камалак, болта каби) тњғрисидагина њйлаб қолмай, улар нарсалар, 
маҳсулотлар орқали њзаро муносабатлар тњғрисида, яъни иқтисодий, 
моддий муносабатлар тњғрисида фикр юрита бошлаганлар. Аста секин 
инсоният ҳаётидаги муносабатлар чуқурлашиб, ижтимоий меҳнат 
тақсимоти натижасида алоҳида тармоқлар, шу жумладан тижорат 
соҳаси вужудга келган. Шу сабабли инсоният жамияти каби иқтисодиёт 
ҳам њз тарихига эга. Тижорий фикр юритишлар (тарихий ҳужжатлардан 
маълумки) эрамиздан 3000-2000 йиллар олдин бошланган бњлиб, уни 
савдогарлар томонидан қилинган ҳисобий ёзувлар бизларгача етиб 
келган архиологик топилдиқлар (лойдан қилинган тахтачалардаги 
ҳисоб-китоб ёзувлари) тасдиқлайди. 
Қадимий Шарқда эрамиздан 3000 йиллар олдин нарсаларни 
кирага бериш, ундан фойиз олиш каби фаолиятлар ишлатилган. 
Қадимий Египитликлар, Греклар олди-сотди, пул, баҳо, савдо, фойда, 
кредит каби иқтисодий категорияларни ишлатганлар. Ўзбек тилидаги 
«Иқтисод» сњзи Грекча «Оikonomika» (эканомика), яъни «Oikos» - уй, 
хњжалик ва «nomos» - қоида, тартиб, қонун мазмунини билдирувчи 
сњзлар бирлашмасидан олинган бњлиб, уй хњжалигини юритиш 
Қонуни мазмунини билдиришлиги бежиз эмас. Шунинг учун иқтисодий 
фанлар њрганадиган категориялар қадимги шарқ олимлари қаламига 
мансуб бњлган асарларда учрайди (Сократ, Кеснофонт, Платон, 
Аристотель, Эпикур). 
Қуръоннинг “Юсуф” сурасида берилган маълумотлар бњйича 
эрамиздан 3000 йиллар олдин Юсуф пайғамбар Миср шоҳига: «Мени 
шу ернинг хазиналари устига қњйинг. Чунки мен (уларни) тњла тњкис 
сақлайдиган ва тњғри тасарруф қилишни биладиган кишиман» деб 
айтганлар. Бундан келиб чиқадики, қадимда хазиналарни сақлаш, сарф 
қилишни иқтисодий таянчларини билган, яъни шу нарсани айтиш 
жойизки, Қуръонда «Оллоҳ барча нарса учун миқдор-њлчов қилиб 
қњйгандир» деб ”Талоқ” сурасида ёзилган. Қуръонда мерос, 
судхњрлик, садақа, омонот, закот, фитр каби иқтисодий категориялар 
ҳам ишлатилган. 
Марказий Осиё алломаларининг асарларида иқтисодиётга 
тааллуқли ғоялар, хњжалик юритиш бњйича фикрлар књпдан књп 
учрайди. Уларнинг қаторига Фаробий, Ибн Сино, Беруний, Юсуф Хос 
Ҳожиб, Амир Темур, Улуғбек, Бобур каби мутафаккирларни ижодлари 
киради. Мисол учун Амир Темур Тузукларини келтириш мумкин. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


11 
Темур Тузукларида иқтисодиётга, давлатни бошқаришга оид ва ҳозирги 
замонда ҳам њз фаолиятини йњқотмаган иқтисодий муаммоларни ҳал 
қилиш йњл-йњриқлари, қоидаларини топиш мумкин. Унда давлатни 
таркибий тузилишидан тортиб, давлат бюджети даромадлари ва 
харажатларини шакллантириш, меҳнатни тақдирлаш, маош тњлаш, 
солиқ ундириш, жарималар, иному-эҳсонлар тњғрисида маълумотлар 
келтирилган. 
Инсоният тарихига књз ташласак, жамиятни ташкил қилинишида 
сиёсий ва иқтисодий жиҳатларидаги фарқлари аниқланади. 
Сиёсий ҳаётда тарихан онгли (фаҳм орқали) тартибга солиш 
орқали жамиятни бошқариш бошланган. Давлат бошқаруви ғояси њша 
даврларданоқ доҳий (қабила бошлиғи), қариялар кенгаши, халқ 
мажлиси кабиларда њз аксини топган. 
Ижтимоий-маданий тараққиёт ривожланиши билан давлат 
бошқарув функциялари мустаҳкамланиб ва турғунланиб борган. 
Иқтисодий ҳаётда бундай эмас. Ибтидоий жамоа давридан то 
капиталистик тизимгача бир бири билан онгли равишда бирлашмаган 
якка онгли хўжаликларни кузатамиз. Ҳар бир хўжалик субъектлари њз 
ташаббуси, њз ихтиёрича, таваккалчилигига асосан иш юритган. 
Уларнинг бирлиги, жамиятнинг ва халқ хњжалигининг иқтисодий 
жиҳатдан бирлиги якка хњжалик юритувчиларнинг њзаро иқтисодий 
муносабатлари орқали амалга оширилган. 
Ижтимоий меҳнат тақсимоти чуқурлаши, бозор муносабатлари 
шаклланиши билан хўжалик юритишни онгли равишда тартибга солиш 
ғояси туғила бошлайди. Чунки уюштирилмаган иқтисодий фаолиятни 
(минглаган 
хњжалик субъектларини) онгли равишда тартибга 
солмаслик ижтимоий ҳалокатларга олиб келиши мумкин. 
Ҳозирги 
замон 
корхоналари 
иқтисодиётнинг 
(халқ 
хњжалигининг) уюштирилган, давлат томонидан тартибга солинадиган 
хњжалик субъекти бњлиб ҳисобланади. 
Хўжалик корхонаси иқтисодий фанлар нуқтаи назаридан ишлаб 
чиқариш элементларини (меҳнат, капитал, табиий ресурслар, 
тадбиркорлик) њз манфаатлари, хњжалик юритиш ва фойда олиш 
мақсади орқали бирлаштирган, њз ресурсларини њз ихтиёри билан 
ишлатиш ҳуқуқига эга бњлган субъектига тушунилади. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


12 
Шундай қилиб, тарихдан иқтисодий назария шаклланиб келган ва 
иқтисод (экономика) термини ишлатиб келинган. Ҳозирги кунда 
иқтисод бир неча хил мазмунда ишлатилади.
Биринчидан, иқтисодиёт деганда хњжалик (халқ хњжалиги, 
тармоқ, ҳудуд, бирлашмалар, корхоналар ва фирмалар) тушунилади;
Иккинчидан; иқтисодиёт бу ишлаб чиқариш, тақсимот, муомала 
ва истеъмол фазаларида вужудга келган инсонлар, хњжалик 
субъектлари њртасидаги моддий ва бошқа бойликлар билан боғлиқ 
муносабатлар тушунилади;
Учинчидан, иқтисод бу сиёсат, яъни давлат сиёсати, давлатлараро 
алоқалар ва ҳакозолардан иборатдир; 
Ва ниҳоят, тњртинчидан, иқтисод бу - фан. 
Фан - бу табиат, жамият ва тафаккур, ижтимоий тараққиётни 
таҳлил қилиш ва умумлаштириш тњғрисидаги инсоният томонидан 
жамлаштирилган билимлар йиғиндисига тушунилади. Бу билимлар 
орқали инсоният табиат сирларини чуқур њрганиш имкониятига эга 
бњлади, техника ва технологияни, табиий фанларни ривожлантиради 
ҳамда ижтимоий тараққиётни муҳим муаммоларини ҳал қилади. 
Фанлар тизимида алоҳида њринни иқтисодий фанлар тутади. 
Иқтисодий фанлар бир қанча мустақил фанлардан иборатдир ва 
улар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бњлиб, мураккаб тизимни 
ташкил қилади. 1.1.1-чизмада иқтисодий фанлар тизими келтирилган
1
1.1.1- чизмада келтирилган фанлардан ташқари айрим соҳалар, 
иқтисодий жараёнларга оид бошқа иқтисодий фанлар ҳам мавжуддир. 
Барча иқтисодий фанлар бир бирлари билан тиғиз боғлиқликда 
бўлиб, ҳар бирини жамият иқтисодиётини ривожлантириш ва 
такомиллаштиришда њзига хос аҳамияти бор. 
Иқтисодни фанлар тизими сифатида књриб чиқадиган бњлсак 
уларнинг қанчалик кенг эканлиги бизга яна бир бор яққол 
књринади. 1.1.1-чизмага қаралсин. 
1
Фанлар таснифи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 8 феврал 2002 
йилги ВМ-343-3401-02 сонли хати билан тасдиљланган бакалаврият йўналишлари ўљув режалари асосида 
љилинган. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


13 
1.1.1-чизма. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling