3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf


 Корхона иқтисодиёти фанининг усуллари


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/123
Sana01.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1690398
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   123
Bog'liq
Корхона иқтисодиёти

1.3. Корхона иқтисодиёти фанининг усуллари 
Ҳар қандай илмий фан њрганадиган предметидан келиб чиқиб њз 
усулларини (методларини) яратган. Метод грек тилидан «methodos» 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


24 
сњзидан олиниб тњғридан тњғри маъноси «бирон нарсага йњл топиш» 
деган маънони билдиради. Ўзбек тилида метод сњзи усул маъносига 
тњғри келади. 
Фан усули (методи) деганда табиат ва жамиятда содир бњлаётган 
ҳодисалар ва жараёнларни билиш, њрганиш ва тадқиқ қилиш учун 
фанда қњлланиладиган усуллар ва услублар мажмуасига тушинилади. 
Усул, фалсафий маънода қаралса илмий фан њрганадиган 
предметни инсон фикрида нусхаланиши ёки шаклланишини билдириб, 
уларни њрганиш қуроли сифатида қаралади. 
Онгли равишда, илмий асосланган фан усулларини қњллаш, ҳар 
бир фан учун янгиликлар яратиш учун асос бњлиб ҳисобланади. 
Барча иқтисодий фанларнинг усулларини фалсафий асоси ва 
умумий билиш қуроли сифатида диалектика усули ишлатилади. Шу 
билан бирга билиш жараёнининг ривожланиши асосида илмий фикр 
юритишнинг умумий усуллари ҳам топилган. Улар қаторига индукция, 
дедукция, анализ ва синтез кабилар киради. 
Келтирилган усулларни қисқача мазмунини ёритиб њтамиз. 
Аслида, тарихда диалектика диалог ва тортишув маҳорати, яъни 
савол-жавоб орқали тортишув њтказиш қобилияти ҳамда нарсалар
тушунчаларни шакллар ва турларга таснифлаш маҳорати деб 
тушунилган. 
Диалектика грекча «dialektike» сњзидан келиб чиқиб табиат, 
жамият ва тафаккурнинг умумий қонунларини њрганиш усули сифатида 
вужудга келган. 
Қадимий фалсафа табиатда ва жамиятда бутун борлиқ 
њзгарувчанлигини асослаган ва ҳодисалар, жараёнларни бир ҳолатдан 
иккинчи қарама-қарши ҳолатга њтишини исботлаган. Аристотель 
диалектикани эҳтимол фикрларини исботлаш тњғрисидаги фан деб 
қараган. 
Бутун борлиқ, мавжудотни ҳар бири ҳам бор ҳам йњқ; њз њзига 
тенг ва тенг эмас; њзига њхшайди ва њзидан қарама-қарши ҳолатга 
њтади. Шунинг учун ҳам борлиқ тњла қарама-қаршиликдан иборат, 
ягона ва књп, мангу ва њтувчан; њзгармас ва ўзгарувчан; тинч ҳолатда 
ва ҳаракатда. Бундай жараёнларни њрганиш усули сифатида диалектика 
вужудга келган. 
Шундай қилиб, фалсафанинг табиат, жамият ва тафаккурни 
њрганиш усулига диалектика деб тушунилади. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


25 
Иқтисодий реаллик ҳам бутун жамиятдаги борлиқни бир 
қисмидир. Шунинг учун иқтисодий реалликда содир бњлаётган 
ҳодисалар ва жараёнларни њрганишда барча иқтисодий фанлар, шу 
жумладан корхона иқтисодиёти диалектика усулидан кенг фойдаланади. 
Индукция лотинча «inductio» сњзидан олинган бњлиб хабар олиш 
мазмунини билдиради. У фикр юритишнинг бир типи ва тадқиқ қилиш 
усулидир. Умуман индукция тадқиқот қилишда, хулосаларни асослашда 
хусусийликдан айрим воқеликдан умумийликка њтиш усулидир. 
Иқтисодий жараёнларни таҳлил қилишда умумий назарий билимга эга 
бњлиш учун унинг алоҳида томонлари, эмприк асослари њрганилиб 
хулоса қилинади. 
Дедукция лотинча «deductio» сњзидан олиниб сњзма-сњз 
«чиқариш» маъносини билдиради. Дедукция ҳам индукция каби фикр 
юритишни бир типи ва тадқиқ қилиш усули бњлиб, индукция усулини 
тескарисини ишлатади. Дедукция усули ишлатилганда умумийликдан 
хусусийликка қараб фикр юритилади ва тадқиқот олиб борилади. 
Индукция ва дедукция логик фикр юритишга асосланган. 
Иқтисодий тадқиқотлар њтказишида айрим белгиларни таҳлил қилиб 
унинг асосида умумий жараёнга баҳо бериш ёки унинг тескари ҳоллари 
юз беришга књп тњқнашамиз. 
Анализ ва синтез грекча «anajysis» ва «synthesis» сњзларидан 
олинган бњлиб, анализ - бњлиш, ажратиш ва синтез - мувофиқлик, 
муносиблик маъносини билдиради. Анализ ва синтез тадқиқот усули 
бњлиб, умумий мазмунни яхлитликни алоҳида таркибий бњлимларга 
(хусусийликга) ажратиш ва яхлитликни алоҳида таркибий бњлимлардан 
яратиш жараёнига тушунилади. Булар ҳам тадқиқотни логик 
услубларидандир. Иқтисодий амалиётда бу усуллардан кенг 
фойдаланилади. Бунга асос бњлиб «Иқтисодий таҳлил назарияси», 
«Хњжалик фаолиятини иқтисодий таҳлили» деган фанларнинг 
мавжудлиги ҳисобланади. 
Корхона иқтисодиёти илмий фан сифатида юқорида келтирилган 
фалсафанинг усулларидан ва бошқа фанларда ишлатиладиган књп 
арсиналли усул ва услубларни њз предметини њрганишда ишлатади. 
Таъбиий йњналтирилиши бњйича бу усул ва услублар иқтисодий 
жараён ва ҳодисаларни таҳлил қилиш, илмий тадқиқот њтказиш, 
прогнозлаш, режалаштириш қуроллари сифатида ишлатилади. Бир 
қатор аломатлари бњйича бу усуллар сон ва сифат таҳлили, 
солиштириш, кузатиш, эксперимент њтказиш, системали таҳлил, 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


26 
моделлаштириш, эстрополяция, интерполяция кабиларга бњлинади. 
Булар билан бир қаторда статистик, математик башорат (гипотеза) 
усуллари кенг ишлатилади. 
Иқтисодий ҳодисалар ва жараёнларни бошқарув тизимига
уларни њрганиш, тадқиқот қилиш учун иқтисодий ахборотлар 
мажмуаси ишлатилади. Улар фан объектининг хњжалик фаолияти 
тњғрисида тасаввур беради. Умуман ахборотларсиз қандайдир қарор 
қабул қилиш қийин. 
Ахборот қабул қилувчига уч хил тушуниш фильтери орқали 
етказилади, яъни қабул қилиш, тушуниш ва баҳолаш. Шу нуқтаи 
назардан ахборот, 
қарор қабул қилиш ёки бирон бир вазифани бажариш 
учун фойдали бњлган, қабул қилинган, тушунилган ва 
баҳоланган янги билимлар қаторига киради. 
Ахборотлар доираси жуда кенгдир ва унинг ҳар хил турлари 
мавжуд: Табиат тњғрисида, тарих тњғрисида, ижтимоий ҳаёт 
тњғрисида, сиёсат тњғрисида, техникавий, иқтисодий ва ҳоказолар. 
Иқтисодий ахборотларга тушунча бериб њтамиз. 
Қисқача қилиб айтганда, иқтисодий ахборотларда иқтисодий 
жараён ва ҳодисаларнинг сон ва сифат томонлари њз ифодасини топади. 
Иқтисодий ахборотларга кенг маънода қаралса, қуйидагилардан таркиб 
топади: 
- бошқарувчи ва бошқарилувчи объектлар њртасида алоқа 
воситаси сифатида ишлатилади; 
- барча алоқадор объектлар, субъектлар орасида бир-бирига 
юбориладиган хабарнома сифатида књринади; 
- бошқарув қарорларини асослаш ва қабул қилиш учун зарур 
бњлган ҳодисалар, жараёнлар, муносабатлар ва нарсаларнинг хусусияти 
тњғрисидаги янги билимлар мажмуаси сифатида намоён бњлади; 
- ҳодисалар ва жараёнларни њзига хос хусусиятларидан 
табиатидан дарак берувчи хабарнома сифатида тасаввур қилинади; 
- иқтисодий усул ва услубларни ишга солиш, фан предметини 
њрганиш ва тадқиқ қилиш ҳамда хулосаларини намоён қилиш учун 
дастак бњлиб хизмат қилади. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


27 
Юқоридагилардан књриниб турибдики, иқтисодий маълумотлар 
иқтисодиётда аҳамияти катта кенг маънода ишлатилади, ишлатилиш 
доираси ҳам кенг. 
Конкрет қилиб таъриф берилса, иқтисодий ахборотларда 
жамиятда содир бњлаётган барча иқтисодий ишларнинг сон ва сифат 
жиҳатлари (ҳажми, мазмуни) њз ифодасини топади. 
Иқтисодий ахборотларни таснифи 1.3.1-чизмада ифодаланган. 
1.3.1-чизма. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling