3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Корхона иқтисодиёти
№
Тармоқлар Корхона турлари саноат қурилиш қишлоқ хњжалиг и бошқару в 1. Микрофирма 5-10 1-10 1-5 1-5 2. Кичик 10-40 10-20 5-20 5-10 3. Ўрта 40-100 20-50 20-30 10-20 4. Йирик 100 дан ортиқ 50 дан ортиқ 30 дан ортиқ 20 дан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 30 августдаги фармонига биноан 2004 йил 1 январдан кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари тоифасига қуйидагилар киради: 1. якка тартибдаги тадбиркорлар: 2. ишлаб чиқариш тармоқларида банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони 20 кишидан, хизмат кўрсатиш соҳаси ва бошқа ишлаб чиқаришга алоқадор бўлмаган тармоқларда 10 кишидан, улгуржи, чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 5 кишидан ошмаган микрофирмалар; 3. қуйидаги тармоқларнинг ўртача йиллик ходимлар сони: 3.1. енгил ва озиқ-овқат саноати, металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочни қайта ишлаш, мебел саноати ва қурилиш материаллари саноати - 100 кишидан; 3.2. машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш, қурилиш ҳамда бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳалари - 50 кишидан; 3.3. фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳаси (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа ишлаб чиқаришга алоқадор бўлмаган соҳалар - 25 кишидан ошмаган кичик корхоналар. Корхоналарни ишчилар сонига қараб тоифалаш ҳар хил давлатларда иқтисодиёт тармоғига қараб ҳар хил бњлиши мумкин. Масалан: Америка қњшма штатларида қайта ишлаш саноатидан 1 TASIS. Иљтисодий йњналишлар. Чорак нашр. Ўзбекистон. июл-сентябр, 2001 60 б. PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 45 ташқари барча микрофирмаларга тармоқлар учун - 20 кишигача, кичик корхоналарга - 100 кишигача, њрта - 500 кишигача ва йирик корхоналарга 500 кишидан књп. Қайта ишлаш саноатида кичик корхоналарга 500 кишигача ишлайдиган корхона киритилади. Россияда кичик корхоналарга чакана савдо ва маиший хизматда - 30 кишигача, улгуржи савдода - 50, илмий-техник соҳада ва қишлоқ хњжалигида - 60, ишлаб чиқариш қурилиш ва транспортда - 100 кишигача ишлайдиган корхоналар киритилади. Украинада кичик корхоналарга чакана савдода - 12 кишигача, ноишлаб чиқариш соҳасида - 25, фан ва илмий хизмат књрсатиш соҳасида - 100, саноат ва қурилишда - 200 ва бошқа ишлаб чиқариш соҳаларида - 50 кишигача. 2. Хњжалик юритиш шаклларига қараб корхоналар акционер (очиқ, ёпиқ) корхоналар, ширкат (кооператив), ижара корхоналарига таснифланади. 3. Маҳсулот ишлаб чиқариш бњйича ихтисослашувига қараб, ихтисослашган, универсал ва аралаш корхоналарга бњлинади. 4. Корхоналар ишлаб чиқариш маҳсулоти ёки хизмат турларига қараб жуда кенг таснифга эгадир. Масалан: авиация заводи, текистел фабрикаси, кондитер заводи, автокорхона, тижорат банки, меҳмонхона, савдо уйи, шифохона, университет, мактаб, мачит ва ҳоказолар. Айни ушбу турларига қараб аксарият корхоналарга номлар қњйилади. Иқтисодий ислоҳотлар жараёнида вужудга келган корхоналарни мустақиллигини мустаҳкамлаш, яъни иқтисодий муносабатларга мослашувчанлигини таъминлаш учун махсус ташкилий таркибга эга бњлган бирлашмалар ташкил қилиш эҳтиёжини тњғдиради. Буларга концерн, корпорация, ассоциация, холдинг компанияси, молия-саноат гуруҳи, агрофирма кабилар киради. Бундай бирлашмалар республикада фаолият књрсатиб келмоқда. Уларга қисқача тасниф бериб њтамиз. Концернлар. Концерн - йирик бирлашмалар ва корхоналарни тњла бошқариш ҳуқуқи билан шартнома асосида бирлаштирган ташкилий-таркибий шакл. Концерн йирик масштабдаги ишлаб чиқариш, кооперациялаш ва комбинациялаш имкониятларига эгадир. Концерн корхоналарни PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 46 хњжаликни тњла бошқариш ҳуқуқлари асосида бирлаштиради. Ўз таркибига кирган корхоналарга юқори идора вазифасини бажаради. Концерн юридик шахс ҳисобланади, уни вазифа ва функцияларини бажаради. Концернлар асосан корхоналарни ҳудудий белгилари бњйича бирлаштиради. Ташкилий-таркиб нуқтаи назардан ҳиссадорлик жамиятларига яқин бњлиб, у турли мулкчилик шаклларидаги ҳиссадорлик компанияларни ва корхоналарни бирлашмасидир. Капитални, ишлаб чиқариш қувватини концентрациялаш, ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш имкониятлари билан њзгарувчан бозор конъюктурасига турғунлигини таъминлайди, инвестицион ресурслардан самарали фойдаланишни ташкил қила олади. Корпорациялар (ассоциациялар). Корпорация - ҳиссадорлик жамияти ёки ҳиссадорлар бирлашмаси књринишидаги ташкилий-таркибий бошқарув шакли Корпорация чиқарилган акциялар қиймати билан чекланган мажбуриятлар бњйича масъулиятли бњлади, њз номидан товарлар ишлаб чиқариш, хизмат књрсатиш, шартномалар тузиш, қарз олиш ёки бериш ва бошқа ҳуқуқий шахс ҳаракатларини амалга оширади. Корпорация фаолиятини таъминлаш учун корпорация муассасаларининг пул бадаллари ҳисобидан низомий жамғарма ташкил этади, акциялар ва бошқа қимматбаҳо қоғозларни чиқариш ва сотиш орқали низомий жамғармани књпайтириб бориш ҳуқуқига эга. Корпорация республика ва хорижий корхоналар, ташкилотлар ҳамда хусусий шахслар билан ҳар турли битишувлар ва бошқа ҳуқуқий ҳатти-ҳаракатларни амалга оширади. Ассоциациялар ҳам концернларнинг вазифасига њхшаш вазифаларни бажаради. Лекин, улар корпорациядан фарқли равишда хњжалик юритувчи субъектларнинг ихтиёрий бирлашмалари бњлиши мумкин. Бу субъектлар бирлашиб, њз ҳуқуқлари ва вазифаларининг бир қисмини ижроия идораларига топширадилар ҳамда уни сақлаш учун зарур маблағлар ажратадилар. Ассоциациялар фойда олишини њзига мақсад қилиб қњймаган жамоат ташкилотлари тариқасида бњлиши мумкин. Бу ҳолда у, њз аъзоларининг манфаатларини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш, PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 47 давлат ва қонунчилик идораларида уларнинг манфаатларини ифодалаш, уларга маслаҳат хизматларини ташкил қилиш, фаолиятига йњл- йњриқлар књрсатиш каби вазифаларни бажаради. Холдинг компанияси. Холдинг компания - њзаро кооперацияланиш фаолиятини ривожлантириш мақсади, корхоналар маблағларини књнгилли равишда бирлаштириш натижасида тузилган ташкилий-таркибий бошқарув шакл. Холдинглар ҳуқуқий шахс ҳисобланади. Холдинг компанияси корхоналарнинг шартнома мажбуриятларини бажарилишини, маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажми њсишини, моддий, молия, меҳнат ва бошқа ресурслардан самарали фойдаланишни, уларнинг ривожланиши учун мавжуд имкониятлардан тњла фойдаланишни таъминлайди. Холдинг компанияларининг фаолияти “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тњғрисида”ги қонун ва “Холдинг ҳақида Низом”, шунинг монополияга қарши қонунчилик ҳужжатларига асосан юритилади. Холдинг бошқа акциядорлик жамиятларни вужудга келтирувчи ёки бошқа акциядорлик жамиятлари акцияларининг пакетига эгалик қилувчи муассасалар шаклига киради. Тараққий топган чет эл давлатларида сармоя бозори кенг ривожланганлиги туфайли њзга жамиятларнинг акцияларини тасарруф этиш ҳар қандай корхона учун одатдаги ҳол. Шунинг учун активлари асосан бошқа жамиятларнинг акцияларидан иборат бњлган жамиятлар холдинг компаниялари деб юритилади. Холдинг компаниялари фаолияти акциялар мажмуасини бошқариш, биржа операцияларидан тушадиган дивидентлар ва даромадларни тњплаш, ҳамда акциядор жамиятлари фаолиятини назорат қилиш, уларни бошқарув органларига њз кадрларини тайинлаш каби ваколатларга эгадир. Холдинг компанияларини ташкил этиш сармоя ва илмий-техник ресурсларни интеграциялашга турли корхоналар ва иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ҳудудларни йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга имконият яратади. Капиталининг 50 фоизидан књпроғини бошқа эмитентларнинг қимматбаҳо қоғозлари ва бњлак молиявий активлар ташкил этувчи PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 48 холдинглар молиявий холдинг ҳисобланади. Унинг активлари таркибига фақат қимматбаҳо қоғозлар ва бошқа молиявий активлар, шунингдек бошқарув аппарати юритишни таъминлаш учун бевосита керакли мол- мулк кириши мумкин. Молиявий холдинг шњъба корхоналарининг ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятига аралашиш ҳуқуқига эга эмас. Молия-саноат гуруҳлари. Молия - саноат гуруҳи - кредит-молия ва инвестиция муассасалари, корхоналар ва ташкилотларнинг ишлаб чиқаришни халқаро књламда ихтисослаштириш ва кооперациялашни чуқурлаштириш орқали максимал фойда олиш мақсадида маблағларини бирлаштириб ташкил қилинган ташкилий-таркибий бошқарув тузилма. Мулкчилик шаклидан қатъий назар, ҳар қандай ташкилий- ҳуқуқий турдаги корхоналар, шунингдек кредит-молия, инвестиция ва бошқа муассасалари, нодавлат пенсия жамғармалари ва бошқа жамғармалар, суғурта ташкилотлари, шу жумладан хорижий ташкилотлар молия-саноат гуруҳининг иштирокчилари бњла оладилар. Молия-саноат гуруҳларининг ташкил этилиши, фаолияти, қайта тузилиши ва тугатилиши Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида корхоналар тњғрисида”, “Хњжалик жамиятлари ва ширкатлари тњғрисида”, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқини ҳимояси тњғрисида”ги қонунлари, “Молия-саноат гуруҳлари ҳақидаги Низом” ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари билан тартибга солинади. Молия-саноат гуруҳлари қуйидаги масалаларни ҳал қилиш ваколатига эга: - иштирокчилар ресурсларини бирлаштириш, хњжалик алоқаларини њрнатиш ва шу асосда янги умумиқтисодий маконни яратиш; - инвестиция ресурсларини жалб этиш, ишлаб чиқаришни техник- иқтисодий даражасини, маҳсулотнинг сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш; - инвестиция ресурсларини фан ечимларини кўп талаб қилувчи тармоқларга, транспорт, телекомуникация ва фойдали қазилмаларни қазиб олишга йњналтириш; PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 49 - њз таркибида корхоналарга хизмат књрсатувчи ҳуқуқий жиҳатдан мустақил тузилма бњғинлари ваколатли банк, савдо уйи, таъминот-сотиш ташкилоти, маркетинг бњйича бњлинмалар ва ҳоказоларни ташкил этиш; - иқтисодиётнинг тузилмавий қайта қурилишига књмаклашиш ва бошқалар. Иштирокчилари орасида Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бњлган ҳуқуқий шахсларга эга бњлган молия-саноат гуруҳлари трансмиллий компания ҳисобланади. Давлатлараро молия-саноат гуруҳининг ташкил этилиши, фаолияти ва тугатилиши ҳукуматлараро тузилган битимлар билан белгиланади. Агрофирмалар. Туман қишлоқ хњжалик мажмуининг ривожланишини таъминлаш мақсадида, пахтакор ва бошқа хњжаликлар, қайта ишлаш корхоналари ҳамда хизмат књрсатувчи корхоналар фаолиятини мувофиқлаштирувчи, ҳуқуқий шахс мақомига эга бњлган ташкилий-таркибий бошқарув орган. Агрофирмалар қуйидаги вазифаларни амалга оширади: - давлат тайёрлов корхоналарига пахта толаси, бошқа қишлоқ хњжалик маҳсулотларини етказиб бериш; - қишлоқ хњжалигини илмий-техник даражасини ошириш, жаҳон стандартларига мос маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш; - маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида бозор муносабатларини ривожлантириш, моддий-техник ресурсларнинг рақобатчи бозорларини яратиш; - хњжаликлар ва бошқа корхоналарга инвестицияларни жалб қилишда књмаклашиш; - маркетингни ташкил этиш, бозор ҳолатини (коньюктурасини) њрганиш ва хњжаликлар, корхоналар ва ташкилотларга етиштирилган маҳсулотларини сотишда књмаклашиш, ҳамда њз Низомига мувофиқ бошқа вазифаларни. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling