3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/123
Sana01.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1690398
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   123
Bog'liq
Корхона иқтисодиёти

Корхонанинг мақсади 
Х - даражадаги 
фойда ёки даромад 
олиш 
Y - даражадаги 
талаб ёки эҳтиёжни 
қондириш 
Ушбу мақсадларга эришиш корхонадан бир қатор бошқа 
мақсадларни амалга оширишини талаб қилади. Улар қаторига техник, 
ижтимоий ва экологик мақсадларни киритиш мумкин. Талабга ва 
стандартга жавоб берадиган маҳсулот яратиш ҳамда ишлаб чиқариш ва 
техник ривожланиш программаларини амалга ошириш учун техник 
мақсадлар қњйилади. Уларга энг аввало товар ёки маҳсулотни яратиш 
ва тайёрлаш, уларнинг сифат књрсаткичларини стандартга мослаш, 
ишлаб чиқариш потенциалини сақлаш ва ривожлантириш ва ҳоказолар 
киради. 
Ишчи-ходимлар, уларнинг оиласи ва жамият тамойилларидан 
келиб чиқиб, корхонанинг олдига ижтимоий мақсадлар қњйилади. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


35 
Табиат ва жамиятни муҳофазасини таъминлаш ҳар хил 
књринишдаги офатларни (ёнилғи, сув тошқини, ер қимирлаши ва ҳ.к.) 
олдини олиш учун тегишли экологик мақсадлар амалга оширилади. 
Корхона юқорида келтирилган мақсадларга эришиш учун бир 
қатор вазифаларни бажариши керак. Булар қаторида қуйидаги 
асосийларини књрсатиб њтамиз. Бошқарув вазифаси, техник-
технологик, ишлаб чиқариш, илмий тадқиқотлар, хњжалик алоқалар, 
давлат билан муносабатлар, информацион таъминот, моддий-техник 
таъминот, ишчи кучи таъминоти, ижтимоий, экологик ва ҳоказолар. 
Бу вазифаларни айримларининг мазмуни, ечимлари ушбу 
дарсликнинг кейинги бобларида ёритилади, айримларига жавобни 
тегишли фанлар њрганади ва бошқа адабиётлардан топиш мумкин. 
Корхона фаолиятида ишлаб чиқариш, такрор ишлаб чиқариш 
такрор ишлаб чиқариш ва муомала жараёнлари рўй беради. Ишлаб 
чиқариш доираси ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўриш ва маҳсулот 
ишлаб чиқишдан иборат. Такрор ишлаб чиқариш эса ишчи кучини жалб 
этиш ва уларнинг малакасини ошириш, ишлаб чиқариш воситаларини 
янгилаш ва кенгайтириш жараёнларини ўз ичига олади. Муомала 
доирасида корхона учун зарур бўлган ишлаб чиқариш воситалари харид 
қилинади ва тайёр маҳсулот (иш, хизмат)лар сотилади. 
Корхона фаолиятига ички ва ташқи муҳитлар таъсир кўрсатади. 
Ички муҳит бу одамлар, ишлаб чиқариш воситалари, ахборот ва пул 
маблағи. Уларнинг биргаликдаги ҳаракати натижасида тайёр маҳсулот 
(иш, хизмат) ишлаб чиқарилади. Корхона тайёр маҳсулот (иш, 
хизмат)ларни сотишда, моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларини жалб 
этишда ва ҳоказоларда ташқи муҳит билан алоқада бўлади ва унга 
таъсир кўрсатади. 
Ташқи муҳит - бу тайёр маҳсулот (иш, хизмат)лар 
истеъмолчилари, ишлаб чиқариш воситаларини етказиб берувчилар, 
банклар ва бошқа молиявий ташкилотлар, давлат органлари ва корхона 
атрофида яшовчи ишчи кучи. 
Корхонада моддий омиллар бирикиб меҳнат жараёни юз беради, 
жамиятнинг талаб-эҳтиёжини қондиришга қаратилган моддий маҳсулот 
(иш, хизмат)лар ишлаб чиқарилади. 
Ижтимоий меҳнат тақсимоти тизимида корхона ўз ўрнига эга, 
маълум соҳага ихтисослашган бўлади. Унда муайян техника-технология 
жамланади ва шунга мувофиқ иш кучи фаолият юритади (маълум 
касбий малака ва маҳоратга эга бўлган кишилар меҳнат қилади). 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


36 
Корхоналар ихтисослашувига қараб саноат, транспорт, қурилиш, 
алоқа, қишлоқ хўжалиги, савдо, маиший-хизмат ва бошқаларга 
бўлинади. 
Мамлакатимиз миллий иқтисодиётида саноат корхоналари етакчи 
ўринлардан бирини эгаллайди. Ялпи ички маҳсулотнинг 20-25 фоизи 
айнан саноат тармоғида яратилади. 
Саноат корхоналари халқ хўжалигининг барча тармоқларини 
илғор, замонавий техника билан қуроллантиради. Қишлоқ хўжалиги, 
қурилиш, транспорт, алоқа ва бошқа соҳаларнинг техник-иқтисодий 
даражаси айнан саноатнинг ривожланиш даражасига боғлиқдир. Саноат 
тармоғининг 
янада 
ривожланиши 
мамлакат 
иқтисодиётининг 
кучайишида муҳим омил ҳисобланади. 
Саноат корхоналари ишлаб чиқариш воситалари билан бир 
қаторда халқ истеъмоли буюмларини ҳам ишлаб чиқаради ва аҳоли 
турмуш даражасининг ошишига хизмат қилади. 
Саноат, хусусан оғир индустрия халқ хўжалигида такрор ишлаб 
чиқаришнинг асоси ҳисобланади. У бетўхтов ўзи ва халқ хўжалигининг 
бошқа тармоқлари учун ишлаб чиқариш воситаларини такрор ишлаб 
чиқаради. Оғир индустрия саноатининг барча тармоқларини, қишлоқ 
хўжалигини, алоқани, қурилишни, савдони илғор техникалар билан 
қуроллантиради. Саноатнинг барча халқ хўжалиги тармоқларини техник 
жиҳозлаши ижтимоий меҳнат унумдорлигини оширишга ва ишлаб 
чиқариш масштабини кенгайтиришга хизмат қилади. 
Саноат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини қайта қуришнинг 
асоси ҳисобланади. У қишлоқ хўжалигини янги техника воситалари 
билан таъминлаш орқали соҳадаги меҳнатни саноатлаштирилган 
(индустриялаштирилган) кўринишга олиб келади. 
Саноат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайди ва халқ 
истеъмоли товарларининг асосий қисмини ишлаб чиқади. Аҳолининг 
истеъмол товарлари билан таъминланиш даражаси кўпинча саноатнинг 
ривожланишига боғлиқдир. 
Саноатнинг ривожланиши ишлаб чиқариш кучларининг оқилона 
жойлаштирилишига, 
мамлакат 
иқтисодий 
ҳудудларининг 
ҳар 
тамонлама юксалишига, табиий бойликлардан мақсадли фойдаланишга 
ёрдам беради. 
Саноат, 
шунингдек, 
мамлакат 
мудофаа 
қобилиятини 
мустаҳкамлашнинг асоси ҳисобланади, чунки у замонавий ҳарбий 
техника турларини ва воситаларини ишлаб чиқади. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


37 
Ўзбекистон Республикаси идустрияси таркибида кучли, айрим 
ҳолларда эса ноёб, оғир, енгил ва озиқ-овқат саноат корхоналари 
мавжуд. Улар бир қанча авлодлар меҳнати билан яратилган ишлаб 
чиқариш куч-қудрати ҳисобланади ва мамлакатнинг иқтисодий 
юксалишига хизмат қилмоқда. 
Иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши шароитида корхоналар 
фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардир: 
- бозорни ҳар тамонлама ўрганиш асосида мавжуд маҳсулот (иш, 
хизмат)ларга бўлган ва келажакда пайдо бўладиган талабни аниқлаш ва 
ўз истиқболини белгилаш; 
- маҳсулотларни реклама қилиш, ўраш, турли техник хизматлар 
кўрсатишни ташкил этиш; 
- маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг янги турларини ва моделларини 
яратиш нуқтаи назаридан илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш; 
- истеъмолчилар талабига мос келадиган маҳсулотлар ишлаб 
чиқишни ташкил қилиш; 

ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш, режалаштириш, 
дастурлаш ва молиялаштириш; 

маҳсулотларни 
сотиш 
тизимини 
ташкил 
этиш 
ва 
такомиллаштириш; 
- корхона бошқарувини такомиллаштириш ва бошқалар. 
Қайд этилган асосий йўналишлар корхоналарда бир қанча 
масалаларнинг ҳал этилишини талаб қилади. Жумладан: 
- корхона эгаларининг даромад олишини; 
- истеъмолчилар талабини қондирадиган маҳсулотлар ишлаб 
чиқарилишини; 
- ходимларни иш ҳақи билан таъминлаш; 
- корхона атрофида яшовчи аҳоли учун иш жойлари билан 
таъминланишини; 
- атроф муҳитни ҳимоя этилишини; 
- ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини таъминланишини; 

ишлаб 
чиқаришни 
ташкил 
этиш 
шаклларини 
такомиллаштирилишини ва ҳ.к. 
Бу масалаларни ҳал этиш учун корхоналар бир қанча 
вазифаларни бжариши керак бўлади: 
- ишлаб чиқариш ва шахсий истеъмоли учун маҳсулотлар 
тайёрлаш; 
- истеъмолчиларга маҳсулотларни сотиш ва етказиб бериш; 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


38 
- маҳсулотлар сотилганидан кейинги даврларда уларга техник 
хизматлар кўрсатиш; 
- ишлаб чиқаришни моддий ва техник жиҳатдан таъминлаш; 
- ходимлар меҳнатини ташкил этиш ва бошқариш; 
- молиявий мажбуриятларни ўз вақтида бажариш; 
- амалдаги стандартлар, меъёрлар ва қонунчиликга риоя этиш. 
Шуни таъкидлаш лозимки, мустақил хўжалик юритувчи субъект 
сифатида, корхона нимани, қанча, қандай усуллар билан ишлаб 
чиқариш, уни кимга, қаерда, қанчага сотишни, олинган пул 
тушумларини қайси мақсад йўлида ишлатишни ўзи ҳал қилади. У 
бозорга қараб иш тутади. Бозордаги рақобат корхонани иқтисодий 
муҳитга тез мослашиб, доимо маневр қилишга - маҳсулот турларини 
янгилаш, сифатини ошириш, фаол реклама сиёсатини олиб бориш, 
ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, инвестиция ва инновация 
билан шуғулланиш кабиларга ундайди. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling