3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf
III боб. КОРХОНАНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Корхона иқтисодиёти
III боб. КОРХОНАНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ
ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ Режа: 3.1. Корхонани ташкил этиш қоидалари. 3.2. Корхонани барпо этиш ҳужжатлари ва уларни рњйхатдан њтказиш тартиби. 3.3. Корхона мулки. 3.4. Корхонанинг молиявий барқарорлиги. 3.5. Корхонанинг ташқи иқтисодий шартномалари 3.1. Корхонани ташкил этиш қоидалари Корхона тузилгандан кейин уни фаолиятини ташкил этиш масаласи жуда ҳам жиддий аҳамиятга эга. Биз II бобда корхонани белгилари, шакл ва турларини књриб чиқдик. Корхона фаолиятини ташкил қилиш, унинг шакл ва турларидан қатъий назар, барчасига умумий бњлган қоидаларга (принципларга) риоя қилинишини талаб қилади. Мавжуд адабиётларда корхоналарни ташкил қилиш қоидаларини изоҳлашда бир хил қарашлар мавжуд эмас. Айримлари корхонани ташкил қилиш қоидаларини унинг белгилари билан, айримлари ташкилий масалаларни ҳал қилиш этаплари билан, айримлари корхона фаолиятини самарадорлигини таъминлаш қоидалари кабилар билан аралаштириб юборадилар. Бизнинг фикримизча, корхона фаолиятини ташкил қилиш қоидалари, барча корхоналар учун бир хил, шу жумладан фойда олиш ёки олинмаслигидан қатъий назар, улар фаолиятини жамият эҳтиёжларига йњналтириб турадиган фаолият самарасини оширишга ижобий таъсир књрсатадиган омилларни ифодалайдиган жиҳатларига PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 63 эга бњлган, макон ва вақт бирлигида њзгармайдиган тартиблар мажмуасидан иборат бњлиши керак. Корхона фаолиятини ташкил қилиниши, авваламбор, тегишли ташкилий-таркибий бошқарув тузилмасини мавжуд бњлишини талаб қилади. Иккинчидан, ишлаб чиқариш воситаларини тегишли даражада технологик бирлашувини, њзаро ҳаракатларини мослаштиришни таъминлаш зарурияти. Учинчидан, фаолиятни ташкил қилишда, бошқаришда қарорлар қабул қилишда ва ҳоказо ҳолларда қонуннинг устунлигини таъминлаш. Тњртинчидан, корхоналарни барчаси ҳуқуқий нуқтаи назардан тенглигини таъминлаш зарурияти. Бешинчидан, ижтимоий-иқтисодий зарурият мавжудлигидан келиб чиқиш. Олтинчидан, бизнес шаклини танлаш эркинлиги, албатта корхонанинг ижтимоий-иқтисодий заруриятидан келиб чиққан ҳолда. Еттинчидан, корхона хњжалик фаолиятига давлатнинг аралашмаслиги, унинг фаолият юритишида эркинлиги. Ва ниҳоят корхоналар бирон-бир мафкурага бњйсунмаслиги, уларнинг мафкурадан озодлиги. Бу умумий қоидалар корхоналар фаолиятини жамият нуқтаи назаридан, уларнинг манфаатларидан келиб чиқиб самарали фаолият юритишини таъминлашга йњналтирилган. Албатта корхоналар њз фаолиятини юритишда, самарадорлигини таъминлаш мақсадида тежамкорликни, молиявий барқарорликни ва ресурслар билан таъминлашга интилишлари зарур. Корхонани барпо этилиши њзига хос ташкилий босқичлардан иборат бњлади. Корхонани тузилиши уни яратиш тњғрисида туғилган ғояни асослашдан бошланади ва қуйидаги кетма-кетликда келтирилган ишлар бажарилади: - корхонани таъсис этувчилари аниқланади, уларни шартномаси тузилади; - ишлаб чиқарадиган маҳсулот ёки хизмат турини белгилаш; - корхонанинг молиявий ресурслари манбаларини аниқлаш; - корхонанинг Устав ва Низомини расмийлаштириш; - корхонани бизнес-режасини ишлаб чиқиш; PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 64 - корхона муҳири, штампи ва бошқа реквизитларини тайёрлаш; - корхонани солиқ органидан рњйхатдан њтказиш; - банкда ҳисоб рақамини очиш, банк билан шартнома тузиш; - корхоналар ажратмалар њтказиши мажбур бњлган, Республикада мавжуд мақсадли жамғармаларда ҳисобга қњйилиши; - корхонани давлат рњйхатидан њтказиш ва рњйхатдан њтганлик тњғрисида ҳужжат олиш. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling