3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf
Корхона фаолиятини истеъмолчилар
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Корхона иқтисодиёти
2.5. Корхона фаолиятини истеъмолчилар
талабига йњналтириш Ушбу бобнинг 2.1. бњлимида келтирилган корхонанинг мақсадларидан келиб чиқиб, корхона фаолиятини истеъмолчилар талабига йњналтириш масаласига келсак, бу масала корхонанинг асосий мақсадининг негизини ташкил қилади. Корхона фаолиятини истеъмолчилар талабига йњналтиришнинг ҳуқуқий асосларини Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикасида корхоналар тњғрисида” (15.02.1991й), “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тњғрисида” (18.12.1993й), “Метрология тњғрисида” (28.12.1993й), “Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тњғрисида” (28.12.1993й), “Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тњғрисида”ги (30.08.1997й) Қонунлар ва Вазирлар Маҳкамасининг ушбу масалаларга оид қарорлари ташкил қилади. “Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тњғрисида”ги Қонуннинг 1 моддасининг 2 бандида: “Корхонанинг фаолияти мақсадларини рњёбга чиқаришга њз маҳсулоти, ишлари ва хизматларига бњлган эҳтиёжларини қаноатлантириш ҳамда ана шу асосда меҳнат жамоаси аъзоларининг ижтимоий ва иқтисодий манфаатларини ҳамда корхона мол-мулки эгасининг манфаатларини таъминлаш йњли билан эришилади” - деб таъкидлаб қњйилган. Бундан келиб чиқадики корхона њз мақсадларига фақат маҳсулоти, ишлари ва хизматларига бњлган эҳтиёжларни қондириш орқали эришади. Корхона њз фаолиятини тњла-тњкис истеъмолчиларнинг талабини қондиришга йњналтириши шарт ва зарурдир. Бу борада уларнинг масъулияти ҳам қонунларда белгилаб қњйилган. Масалан: “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тњғрисида”ги қонуннинг 27 моддасида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тњғрисидаги қонун ҳужжатларни бузганлик учун ишлаб чиқарувчи жавобгар бњлади деб белгилаб қњйилган. Ушбу қонуннинг 5 моддасида ишлаб чиқарувчи њз корхонасининг номи ва жойлашган (юридик) манзили ҳақида истеъмолчини хабардор қилиши шартлиги, 6 моддасида ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчига њзи реализация қилаётган PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 59 товар (иш, хизмат)лар ҳақидаги зарур, тњғри ва тушунарли маълумотларни ўз вақтида бериши шарт эканлиги белгилаб қњйилган. Товар (иш, хизмат) ҳақидаги маълумотда уларни мажбурий талабларга мувофиқ келиши шарт бњлган норматив ҳужжатнинг номи, товар (иш, хизмат)нинг асосий истеъмол хусусиятлари, баҳоси, сотиб олиш тартиби, ишлаб чиқарган санаси, ишлаб чиқарувчининг кафиллик мажбуриятлари, улардан самарали ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари кабилар келтирилади. Буларни мазмунидан шундай хулоса қилиш мумкинки, ишлаб чиқарувчи истеъмолчи учун хизмат қилишга мажбур. Маҳсулотларни стандартлаш, метрология ва сертификациялаш ҳам корхоналарни њз фаолиятини истеъмолчи талабларига маслаштиришга мажбурлаштирадиган омиллардан биридир. Стандартлашнинг асосий вазифаси маҳсулотнинг атроф-муҳит, аҳолининг ҳаёти, соғлиги, мол-мулкига хавфсизликни таъминлаш учун, техникавий ва ахборот жиҳатидан маҳсулотнинг бир-бирига мос келиши ва њзаро алмашувчанлигини, уларни назорат қилиш усуллар бирлиги ва тамғалаш бирлигини таъминлаш кабилардир. Республикада халқаро иқтисодий алоқаларнинг кучайиши, савдо- сотиқнинг ривожланиши, ички ва ташқи бозорга товар чиқаришдаги рақобатнинг кучайиши, илмий-техник тараққиётни жадаллаштириш, ишлаб чиқариш самарадорлиги ва маҳсулот сифатини яхшилашнинг барча имкониятларини излаб топиш ва улардан амалда фойдаланиш бњйича бир қатор муҳим вазифаларни књндаланг қњяди. Бундай шароитда маҳсулот сифатини бошқариш тизимидаги муҳим восита сифатида, унинг ҳаётий циклининг барча босқичларида стандартлаш, метрология ва сертификатлаштиришнинг роли бениҳоя ортади. Жаҳон биржаларида кондицион, яъни стандарт талабларига мувофиқ келадиган товарлар учун юқори нарх ва ҳар қандай ностандарт товар учун яроқсиз мол сифатида жуда паст нарх белгиланади. Стандартлаштиришнинг муҳим вазифаларидан бири - сифат устидан давлат назоратини њрнатиш бњлиб, унинг асосини ҳақиқий олинган маҳсулот билан стандарт талаблари књрсаткичларини қиёслашни ташкил этади. Шунга књра ишлаб чиқариш билан бошқарув њртасида жавоб алоқаси њрнатилади. Стандартлар халқ истеъмол товарлари асосий хусусиятларини нафақат ишонарли аниқлаш, балки тезкорлик билан аниқлаш ва унинг истеъмол қиймати тњғрисида кенг тасаввурга эга бњлиш имконини беради. Натижада ҳар бир муайян PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 60 ҳолатда сифатнинг энг мақбул даражаси билан ишлаб чиқаришни ташкил этиш мумкин бњлади. Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш истеъмолчиларни ҳимоя қилиш асосий меъёрий ҳужжати ҳисобланиб, мувофиқлик сертификати ёки мувофиқлик белгиси воситасида маҳсулотлар ёки хизматнинг муайян стандарт ёки бошқа меъёрий техник ҳужжатга жавоб беришини тасдиқлайдиган далилдир. Маҳсулотларни ва хизматларни сертификатлаштириш орқали юксак сифатга эришиш ҳамда уларни жаҳон бозорида рақобат қила олиши таъминланади. Сертификатлаштиришнинг асосий мақсадларидан яна бири шундаки, сертификатлаштириш асосидагина мамлакат корхоналари, қњшма корхоналар ва тадбиркорлар халқаро миқиёсдаги иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорликда ва халқаро савдо-сотиқда иштирок этишлари учун шароит яратилади. Корхона фаолиятини истеъмолчилар талабига йњналтиришнинг ижтимоий асоси товар (хизмат) ишлаб чиқаришни азалдан ижтимоий характерга эга эканлигидан келиб чиқади. Ишлаб чиқарувчилар њз манфаатларига жамиятни, истеъмолчиларни талабини қондириш орқали эришади. Бунинг учун корхонани бошқарувчилари жамият олдидаги социал жавобгарликнинг моҳиятини тњғри тушиниши ва уни жиддийлаштириш зарур. Япониядаги “Мацусита Электрик Индустриал” компаниясининг раҳбарларидан бири К.Мацуситанинг фикрича бошқаришнинг янги фалсафаси асосида социал жавобгарликни тан олиш ётади. У шундай дейди: “... ҳар бир компания, њз масштабидан қатъий назар, фойда олишдан њзга, унинг фаолият књрсатишини оқлайдиган мақсадни књзлаши керак...” 1 . Корхоналар жамият манфаати учун фаолият юритиши ва аҳолининг моддий фаровонлигини оширишга хизмат қилиши зарурлиги бутун жаҳонда тан олинган. ХХ асрда саноатни ривожлантиришда юқорида келтирилган бошқарув фалсафасини амалиётда қњллаб, Япония давлати корхоналари сифатсиз ва арзон маҳсулотлар ишлаб чиқаришдан, истеъмолчи талабига йњналтирилган олий сифатли товарлар ишлаб чиқиш орқали њзларини ҳам, жамиятни ҳам ривожланиш даражасини юқори поғонага олиб чиққан. 1 “Как работает Японские предприятия”: - М.: Экономика, 1989. с.39-40. PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling