3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf
Download 1,41 Mb. Pdf ko'rish
|
Корхона иқтисодиёти
3.3. Корхона мулки
Мулк сњзи бирон бир жисмоний ёки ҳуқуқий шахс мақомидаги ташкилотга тегишли неъматлар (нарса ва моддий бойликлар) мажмуасини билдиради. Мулкдор нарса ва моддий борлиқларга эгалик қилиш ва тасарруф этиш ҳуқуқига эга бњлган жисмоний ва ҳуқуқий шахс ҳисобланади. Мулкчилик мулкдорлар њртасида, улар билан давлат њртасида ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат маҳсулини њзлаштириш юзасидан пайдо бњлган ва тарихан аниқ бир шаклда намоён бњлувчи иқтисодий муносабатларни англатади. Мулкчилик муносабатлари давлат томонидан кафолатланади ва қонунчилик асосида ҳимоя қилинади. Ҳар қандай давлатда мулкчилик тњғрисида ҳуқуқий қонунлар қабул қилинади ва унда мулкка эгалик муносабати ифодаланади. Натижада мулкчилик муносабатлари ҳуқуқий муносабатлар шаклида намоён бњлади. Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тњғрисида (31 октябр 1990 й) Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинган. Ушбу қонун мулкчилик муносабатларини тартибга солади. Мулк њз объекти ва субъектига эгадир. Юқорида келтирилган мулкчилик қонунига биноан мулк объектларига қуйидагилар киради: - республика ҳудудидаги ер, ер ости бойликлари, ички сувлар, ҳаво ҳавзаси, њсимлик ва ҳайвонот дунёси; - иморатлар ва иншоотлар, асбоб-ускуналар; - моддий, маънавий ва маданият буюмлари; - пул ва қимматли қоғозлар; - ихтиролар, кашфиётлар, илмий ғоялар, техник ишланмалар, ахборот; - фан, адабиёт, санъат асарлари; - тарих ва маданият ёдгорликлари; - инсоннинг унумли ва ижодий меҳнат қилиш қобилияти (иш кучи); PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 68 - мол-мулкдан хњжаликда фойдаланиш натижалари (маҳсулот ва даромадлар). Мулк субъектига давлат, республика фуқаролари, коллективлар, уларнинг уюшмалари, жамоат ва диний ташкилотлар, фуқароларнинг оилавий ва бошқа бирлашмалари, чет давлатлар, уларнинг фуқаролари, ҳуқуқий шахслари, халқаро ташкилотлар кабилар киради. Жамиятда ишлаб чиқариш воситаларига эга бњлган мулкчилик асосий њринни эгаллайди. Бозор иқтисодиёти шароитида мулкчилик муносабатлари инсонлар њртасида ишлаб чиқариш воситалари ва буюмларга эгалик қилиш ҳуқуқини шахсан ва мазмунан кенгайтиришга олиб келади. Мулк шакллари књпаяди. Жамият мулкининг асосий қисмини корхоналар мулки ташкил қилади. Корхона мулкини асосий фондлар ва айланма маблағлар, шунингдек корхонанинг мустақил балансида қиймати ифодаланган бошқа бойликлар ташкил этади. Корхона мулкининг манбаларига қуйидагилар киради: - таъсис этувчиларнинг пул ва моддий бадаллари; - маҳсулот, ишлар, хизматларни сотишдан, илмий-техник, тижорат ва хњжалик фаолиятининг бошқа турларидан тушадиган даромадлар; - акциялар, қимматбаҳо қоғозларни сотишдан тушадиган маблағлар; - банк ва бошқа қарз берувчиларнинг кредитлари; - капитал маблағ ва бюджетдан дотациялар; - ташкилотлар, корхоналар ва фуқароларнинг текинга ва хайрия мақсадларида берган бадаллари, ионалари, шунингдек мерос тариқасида, айрибошлаш ва совға қилиш йњли билан оладиган даромадлари; - Ўзбекистон Республикасида қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар. Корхона ҳақ эвазига ер ва бошқа табиат ресурсларига эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқига ҳам эгадир. Корхонанинг мулкдори (мулкдорлари) њзига қарашли мулкка эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади, унга PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 69 нисбатан қонунга зид бњлмаган бошқа муносабатларни амалга ошириши мумкин. Download 1,41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling