3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf


Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/123
Sana01.10.2023
Hajmi1,41 Mb.
#1690398
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   123
Bog'liq
Корхона иқтисодиёти

 
 
3.5 Корхонанинг ташқи иқтисодий шартномалари 
 
Жаҳон иқтисодиётида интеграцион ривожланиш жараёни 
ишлаб чиқаришни интернационализациялаштириш (байнаминан-
лаштириш) 
билан 
тиғиз 
боғлиқдир. 
Ишлаб 
чиқаришни 
интернационализациялашуви Халқаро ижтимоий меҳнат тақсимотининг 
чуқурлашуви, ишлаб чиқаришни дунё миқёсида ижтимоийлашувининг 
натижасидир. 
Ишлаб чиқаришни ижтимоийлашуви аввалом бор бир давлат 
ичида ривожланиб, меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви натижасида 
бир давлат чеграсидан чиқиб халқаро аҳамият эгаллайди. У ишлаб 
чиқариш жараёни бир давлат чегарасидан чиқиб, қњшимча ҳолда 
ташкил қилинишига, бир бирига боғлиқ ишлаб чиқариш жараёнларини 
давлатлараро боғланиб кетишига олиб келади. Бу жараён ишлаб 
чиқаришни интернационаллашуви деган тушунчани билдиради. 
Ушбу жараёнлар механизмига ҳар хил ҳуқуқий қоидалар, 
дастаклар киради ва улар халқаро ташкилотлар фаолиятида 
ишлатилади. Давлатлар иқтисодий интеграцияланиш асосида 50-чи 
йиллардан бошлаб сифат жиҳатидан янги функциялар бажарадиган 
органлар туза бошлаган. Натижада бир қанча интеграцион гуруҳлар 
вужудга келиб улар ташқи савдо, ташқи иқтисодий сиёсат билан боғлиқ 
вазифаларни амалга ошира бошлаган. 
Улар қаторига халқаро шартномалар, келишувлар, кодекслар, 
хартиялар ва битимларни киритиш мумкин. Халқаро иқтисодий 
интеграция ҳар хил этаплардан њтади, яъни, эркин савдо ҳудуди; 
божхона иттифоқи; умумий бозор; иқтисодий иттифоқ ва сиёсий 
иттифоқ кабилар. Буларнинг ҳаммасини умумийлиги давлатлараро 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


75 
муносабатлар, алоқаларда иқтисодий барьерлар олиб ташланади 
(четлатилади), ягона бозор ҳудудини яратишга имконият тњғдирилади, 
ҳар бир қатнашувчи давлат ундан самара олади, ишлаб чиқаришни 
ривожлантиради, меҳнат унумдорлигини оширади ва ҳоказолар. 
Халқаро иқтисодий ташкилотлардан бири “Савдо ва тарифлар 
тњғрисида бош келишув” деб аталувчи (ГАТТ)
1
1947 йили 23 давлатлар 
келишуви асосида тузилган. 
ГАТТ - књпқиррали халқаро келишув бњлиб, қатнашувчи 
давлатлараро савдони тартибга солиш, қоидалари ва ҳуқуқий 
нормаларини њз ичига олади. ГАТТ дунёда энг катта халқаро иқтисодий 
ташкилот бњлиб ҳисобланади. 1996 йилда унга 130 давлат аъзо бњлган, 
жаҳон савдоси ҳажмини 94% ташкил этган. 
1996 йилнинг январидан ГАТТ номини њзгартириб Бутундунё 
савдо ташкилоти (ВТО) деб юритила бошлади. Аъзолар сони камайди 
ва уни таъсис этувчи аъзо давлатлар сони 81 давлат ҳисобланади. 
Бутундунё савдо ташкилоти (ВТО) ГАТТ қоидаларидан 
ташқари њз таркибда “Хизматлар билан савдо тњғрисида келишув” 
(ГАТС) ва “Интеллектуал мулк билан савдо қилиш аспектлари 
тњғрисида келишув” (ТРИПС) ташкилотлари мавжуд. 
ВТО - дан ташқари дунёда зоналар бњйича тузилган халқаро 
регионал савдо блоклари мавжуд. Уларни энг йирик блокларини қуйида 
келтириб њтамиз. 
Европа иттифоқи (ЕС) - уни таъсисчи давлатларига 
қуйидагилар киради: Австрия, Германия, Великобритания, Италия, 
Ирландия, Франция, Испания, Португалия, Финландия, Швеция, Дания, 
Бельгия, Люксембург, Нидерландия, Греция ЕС 1951 йилда ташкил 
қилина бошлаган, олдин Европа књмир ва пњлат бирлашмаси сифатида, 
1957 йилда Европа иқтисодий шериклиги ва Европа атом энергияси 
бњйича шериклик сифатида. Европа иттифоқи 1993 йили 1 ноябрда 
Маастрихт келишуви деб номлана бошлаган. Жаҳонда Европа иттифоқи 
“Умумий бозор” деб ном тарқатган. 
Европа иттифоқини бошқарув органи бњлиб Европа кенгаши 
ҳисобланади ва унинг таркибида Европа давлат раҳбарлари кенгаши ва 
Вазирлар Кенгаши, Европа комиссияси, Европа парламенти ва Европа 
кенгаши суди, Европа аудиторлар палатаси мавжуд. 
Европа иттифоқи билан бир қаторда ҳажми жиҳатдан иккинчи 
њринда интеграция гуруҳи - Европада эркин савдо ассоциацияси 
1
Бу ерда ва кейинчалик љавс ичида ташкилотларнинг руст тилида љисљартирилган номлари берилган. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


76 
(ЕАСТ) фаолият књрсатади. Бу ташкилотни тузиш тњғрисидаги 
Конвенция Стокгольмда 10 та давлат томонидан 1959 йили имзоланган. 
Ушбу давлатларга қуйидагилар киради: Великобритания, Португалия, 
Дания, Швеция, Финландия, Австрия, Лахтенщтейн, Швецария, 
Исландия, Норвегия. 
Эркин савдо тњғрисида Шимолий Америка Кенгаши, 
(НАФТА) - таъсис этувчилар АҚШ, Канада ва Мексика 1988 йилда 
АҚШ ва Канада келишуви билан тузилган, 1992 йили Мексика 
қњшилган. 
Азия ва Тинч океани иқтисодий ҳамкорлги (АТЭС). 1989 йили 
Австралия ташаббуси билан тузилган. Бунга кирувчилар: Австралия, 
Бруней, Малайзия, Сингапур, Голландия, Новая Зеландия, Папуа-Новая 
Гвиния, Индонезия, Филиппин, Тайван, Гонконг, Япония, Жанубий 
Корея, Китай, Канада, АҚШ, Мексика, Чили. 
“Маркосур” - Бразилия, Аргентина, Прагвай, Ургвай. 
“Анд пакти” - Венесуэл, Колумбия, Эквадор, Перу, Боливия. 
Ғарбий Африка иқтисодий ва валюта иттифоқи (ЮЭМОА) - 
Кот-д Ивуар, Буркино-Фасо, Нигерия, Того, Сенегал, Бенин, Мали. 
Жанубий Африка ривожланиш камитети (САДК) - Ангола, 
Ботсвана, Лесото, Малави, Мозамбек, Маврикий, Намибия,ЖАР, 
Свазиленд, Танзания, Зимбабее. 
Жанубий Осиё регионал ҳамкорлик ассоциацияси (СААРК) - 
Индия, Покистон, Шри-ланка, Бангладеш, Мальдива, Бутан, Непал. 
Жаҳон 
амалиётида 
корхоналарнинг 
ташқи 
иқтисодий 
фаолиятига доир шартномалар ҳар хил ном билан аталади: Улар 
қаторига контракт, битим, шартномалар киради. Халқаро қоидаларда 
књпинча 
“контракт” 
атамаси 
ишлатилади. 
Умуман 
олганда 
юқоридагилар 
ҳаммаси 
ҳуқуқий 
нуқтаи 
назардан 
шартнома 
ҳисобланади, фақат ҳар хил атамалар билан номланган. 
Шартнома (битим) - ҳуқуқий шакл бњлиб, унда 
томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлри, њзаро алоқаларини 
тартибга солиш меъёрлари акс топади. 
Аксарият ҳолда, шу жумладан, ташқи иқтисодий битимлар 
ёзма равишда расмийлаштирилиши қонунчиликда белгилаб қњйилган 
чет элларда оғзаки шартномалар ҳам ишлатилади. Шартнома томонлар 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


77 
имзолаган битим, хатлар, телетайп, дастурлар, телеграммалар, 
телефонограммалар тарзида ҳам тузилиши мумкин. 
Томонлар битимларни келиш тартиби, тили мазмуни таркибий 
тузилиши, муддати, ким имзо чекиши кабиларни њзаро келишадилар. 
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида корхоналар нима 
ҳақида шартнома тузишни танлашда, мажбуриятларни, њзаро хњжалик 
муносабатларининг қонунларга зид бњлмаган бошқа ҳар қандай 
шартларни аниқлашда, шу жумладан ташқи иқтисодий фаолиятни 
мустақил равишда амалга ошириши белгилаб қњйилган. Ҳозирги вақтда 
турли халқаро ташкилотлар томонидан шартномаларни намунавий 
шакллари тавсия қилинган ва улар қњлланилиб келинмоқда. 
Ташқи иқтисодий фаолиятда шартномаларнинг қуйидаги 
турлари кенг тарқалган: олди-сотди, пудрат, рухсатнома, вакиллик, юк 
ташиш, бартер (мавоза), компенсация битимлари, “қарз суришиш 
негизи” битимлари, кооперация битимлари, “қарз суришиш негизи”даги 
битимлар кабилар. 
Ташқи иқтисодий алоқаларда олди-сотди шартномалари асосий 
њрин эгаллайди. Бу шартномаларда шартнома мавзуси, баҳо, ҳисоб-
китоб шакли (ҳисоб-китоб варағига банкдан пул њтказиш, инкасса, 
аккредитив, нақд пул билан ҳисоб-китоб кабилар), товар етказиб 
берувчининг базис шартлари књрсатилади. Базис деганда, халқаро 
иқтисодий муомалада таркиб топган товар етказиш шарт-шароитлари 
тушунилади. Буларга товар етказиб бериладиган жой, муддати, ташиш 
шартлари, нобудгарчилик рњй берган ҳолда уларни қоплаш масалалари 
киради. 
Бу шарт-шароитлар халқаро савдо палатаси томонидан ишлаб 
чиқилган “Савдо терменлари” деган ном билан машҳур бњлиб, бу 
атамаларни талқин қилишнинг халқаро қоидалари (Инкотермс) 
қњлланилади. Ҳозирги даврда амалда бњлган қоидаларнинг сњнгги 
таҳрири (1990 й.) ишлатилмоқда. 
Бу терменларга мисол сифатида ФОБ ва СИФ шартларини 
келтириш мумкин. 
ФОБ - юк тушириш портининг номи. 
СИФ - товар етказиладиган порт. 
ФОБ ва СИФ шартларида сотувчининг ва харидорнинг 
бурчлари белгилаб қњйилади.
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


78 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling