3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf
II боб. КОРХОНА-МУСТАҚИЛ ХЊЖАЛИК ЮРИТУВЧИ
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Корхона иқтисодиёти
II боб. КОРХОНА-МУСТАҚИЛ ХЊЖАЛИК ЮРИТУВЧИ
БОЗОР СУБЪЕКТИ Режа: 2.1. Корхона - бозор иқтисодиётининг хњжалик субъекти, унинг мақсади ва вазифалари. 2.2. Корхона тушунчаси, белгилари, шакллари ва турлари. 2.3. Корхоналар фаолиятини лицензиялаш. 2.4. Давлат корхоналарини ислоҳ қилиш. 2.5. Корхона фаолиятини истеъмолчилар талабига йњналтириш. 2.1. Корхона - бозор иқтисодиётининг хњжалик субъекти, унинг мақсади ва вазифалари Инсоният ҳаётининг ва фаолиятининг муҳим хусусияти унинг моддий борлиқ билан боғлиқлиги. Инсон нимаики қилмаса, қандай ишга қњл њрмаса, њз мақсадига эришиш йњлида чегараланган моддий воситаларга дуч келади. Инсоният тараққиёти тарихига назар солсак, инсон њзининг бирламчи эҳтиёжини (озиқ-овқат, уй, кийим-кечак) қондириш мақсадида улар ерга ишлов бериш, њрмонларни кесиш, бино қуриш, чорвачилик билан шуғулланиш, кийим-кечак тикиш каби ишлаб чиқариш жараёнлари билан шуғулланган. Ушбулар билан бир қаторда инсоннинг ижтимоий, маънавий, меҳнат қилиш каби эҳтиёжлари ҳам мавжуд. Уларни қондириш учун ҳам инсон моддий ва маънавий ресурсларга дуч келади. Инсон эҳтиёжларини қондириш учун њз тараққиётининг қандайдир тарихий босқичида эҳтиёжни қондирувчи ресурсларни ишлаб чиқарувчи, яратувчи, њз фаолияти доирасида ер, капитал, меҳнат, тадбиркорлик, талант ва бошқа воситалардан фойдаланувчи ва уларни яратувчи корхоналарни ташкил қилган. Ҳақиқатда олганда корхона товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаради, уларни ташиш, сақлаш, сотиш каби иш ва хизматларни амалга оширади, ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 31 Шундай қилиб корхона инсониятни эҳтиёжларини қондириш учун вужудга келган жамиятнинг бирламчи ва асосий бњғинидир. Корхонанинг, моҳияти ҳам юқоридагилардан келиб чиқади. Ижтимоий ишлаб чиқариш 1 ишлатиладиган ресурсларни турлари, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар, товарлар ва хизматлар жиҳатларига қараб тармоқларга бњлинади. Масалан: оғир саноат, енгил саноат, қишлоқ хњжалиги, транспорт, алоқа, савдо, ҳар хил хизмат књрсатиш тармоқлари кабилар. Тармоқлар эса корхоналар ва уларни бирлашмаларини њз ичига олади. Миллий иқтисодиётни ишлаб чиқариш таркибини қуйидаги (2.1.1-чизмада) чизмада ифода қилиш мумкин. 2.1.1. чизма. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling