3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Корхона иқтисодиёти
= Д
к : К ам Бу ерда: Д к - даврдаги кунлар сони (360, 90). Айланма маблағларнинг айланиш муддати қанча км ёки сотилган маҳсулотнинг ўша ҳажмда айланишлар сони қанча кўп бўлса, айланма маблағлар шунча кам талаб қилинади. Ва аксинча айланма маблағлар қанча тез айланса, улар шунча самарали фойдаланилади. Мисол. Корхонада 2001 йилда сотилган маҳсулот ҳажми 600000 минг сўмни ташкил этди, 2002 йилда эса 612000 минг сўмни ташкил этди, айланма маблағларнинг ўртача йиллик қолдиғи мос равишда 120000 минг сўм ва 110500 минг сўм; айланма маблағларнинг айланувчанлик коэффициенти 2001 йилда: 600000:120000=5,0 ва 2002 йилда - 5,54 ни ташкил этди. Бир айланиш давомийлиги: 360:5=72 кун ва 360:5,54=65 кун. Айланма маблағларнинг юкланиш коэффициенти: 120000:600000=0,2 сўм ва 110500:612000=0,18 сўм. Айланма маблағлар айланувчанлигининг тезлашиши самараси улардан фойдаланишнинг яхшилангани туфайли уларга бўлган талабнинг камайишида, уларнинг бўшатилишда намоён бўлади. Мутлоқ бўшатилиши айланма маблағларга бўлган талабнинг тўғридан-тўғри камайишини акс эттиради. Масалан, олдинги мисолда корхонада айланма маблағларнинг мутлоқ бўшатилиши 2002 йилда 2001 йилга нисбатан қуйидагини ташкил этади: 120000 минг сўм - 110500 минг сўм=9500 минг сўм. Нисбий бўшатилиш айланма маблағлар миқдорининг ўзгаришини, шунингдек сотилган маҳсулот ҳажмининг ўзгаришини акс эттиради. Уни аниқлаш учун шу даврда сотилган маҳсулотга ҳақиқий айланишдан келиб чиққан ҳолда ҳисобот йили учун айланма маблағларга бўлган талабларни ва ўтган йил учун айланувчанликни ҳисоблаб чиқиш керак. Фарқ бўшалган маблағлар суммасини беради. Масалан, олдинги келтирилган маълумотлардан келиб чиққан ҳолда корхонада бўшатилган маблағлар қийматини ҳисоблаймиз. PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 179 Айланма маблағларнинг 2001 йилдаги ўртача қолдиғи - 120000 минг сўмни ташкил этди. 2002 йилда эса 110500 минг сўм, тўлиқ айланиш давомийлиги мос равишда 72 кун ва 65 кун. Айланма маблағларга бўлган талаб 2002 йилда 2001 йилги айланувчанликда ва 2001 йилда сотилган маҳсулот ҳажмида: (612000х72):360=122400 минг сўмга тенг бўлади. Айланма маблағларнинг нисбий бўшатилиши 11900 минг сўмни ташкил этади (122400-110500). Айланма маблағлардан самарали фойдаланиш корхона фаолиятини нормал таъминлашда, ишлаб чиқариш рентабеллигини оширишда катта рол ўйнайди. Афсуски, корхоналар ҳозирда эга бўлган ўзининг молиявий ресурслари нафақат кенгайтирилган, ҳатто оддий такрор ишлаб чиқариш жараёнини тўлиқ миқдорда таъминлашга етмайди. Корхонада зарур молиявий ресурсларнинг йўқлиги, тўловлар интизоми даражасининг пастлиги ўзаро тўламасликларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Корхоналарнинг ўзаро қарздорлиги - ўтиш давридаги иқтисодиётнинг ўзига хос хусусияти. Кўпчилик корхоналар шаклланаётган бозор муносабатларига тез мослаша олмади, мавжуд айланма маблағлардан оқилона фойдаланмаяпди, молиявий заҳираларни тузмайди. Шуниси муҳимки, инфляция, хўжалик қонунчилигининг нобарқарорлиги шароитида тўловларни амалга оширмаслик бир қатор корхоналарнинг тижорат манфаатлари доирасига кирди. Улар атайлаб таъминотчилар билан ҳисоб-китобларни кечиктирадилар ва бу орқали сўм харид қобилиятининг пасайиши ҳисобига ўз тўлов мажбуриятларини камайтирадилар. Айланма маблағлар айланувчанлигининг тезлашиши ҳозирги шароитда корхоналарнинг бирламчи вазифаси ҳисобланади ва қуйидаги йўллар билан эришилади: Ишлаб чиқариш заҳираларини тузиш босқичида иқтисодий асосланган заҳира нормаларини жорий этиш; хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар таъминотчиларнинг истеъмолчиларга яқинлашуви; моддий-техник таъминотнинг омбор тизимини, шунингдек материаллар ва ускуналар улгуржи савдосини кенгайтириш; омборлардаги ишларнинг комплекс механизацияси ва автоматизацияси. Тугалланмаган ишлаб чиқариш босқичида - илмий-техник тараққиётни тезлаштириш; стандартизация; унификация; типизацияни PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 180 ривожлантириш; саноат ишлаб чиқаришни ташкил этиш шаклларини мукаммаллаштириш; хом-ашё ва ёқилғи-энергетика ресурсларидан тежамли фойдаланишни иқтисодий рағбатлантириш тизимини мукаммаллаштириш; юқори талабга эга бўлган маҳсулот улушини кўпайтириш. Муомала босқичида - маҳсулот истеъмолчиларини уни ишлаб чиқарувчиларга яқинлаштириш; ҳисоб-китоб тизимини мукаммаллаштириш; бевосита алоқалар бўйича буюртмаларини бажариш, тежалган материаллардан маҳсулот тайёрлаш натижасида сотилган маҳсулот ҳажмини ошириш; тузилган битимларга мувофиқ жўнатилган маҳсулотларни партиялар, ассортиментлар, транзит нормаси бўйича танлаш. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling