3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf


Доимий харажатлар ўзгармаган ҳолда ишлаб чиқариш  ҳажмининг ошиши натижасида маҳсулот таннархининг пасайиши


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/123
Sana01.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1690398
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   123
Bog'liq
Корхона иқтисодиёти

 
2. Доимий харажатлар ўзгармаган ҳолда ишлаб чиқариш 
ҳажмининг ошиши натижасида маҳсулот таннархининг пасайиши: 
 
У
и/ч.р.
1 
С
о.т
=(1- ———) 

Д
реж
=(1- ———) 

20%=1,6% 
У
и/ч.х.
1,09 
 
3. Иккала омил таъсири натижасида маҳсулот таннархининг 
пасайиши: 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


198 
0,46%+1,6%=2,06% 
 
4. Маҳсулот таннархининг пасайиши натижасида эришилган 
тежам: 
400,0 х 2,06 
Э= ———————=8,24 млн.руб. 
100 
9.4. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг қоидалари, шартлари ва 
корхонада иш ҳақини тартибга солиш 
Ишчиларга иш ҳақи тўлаш - бу ишлаб чиқариш жараёнида 
иштирок этадиган меҳнат ресурсларининг нархидир. У сарфланган 
меҳнат миқдори ва сифати билан белгиланади, лекин унга талаб ва 
таклиф, мавжуд конъюнктура, худудий жиҳатлар, қонуний ҳужжатлар 
каби соф бозор омиллари ҳам таъсир қилади. Масалан, АҚШда 
минимал иш ҳақи, ҳамда вақтбай ставкалар қонун билан тартибга 
солинади. 
Бозор иқтисодиётида иш кучи бозори мавжуд бўлади. Унда 
меҳнат ресурслари ҳудуд бўйича силжийди, талаб бор жойда меҳнат 
тўпланади, таклиф кўп бўлган жойлардан эса меҳнат бошқа жойларга 
силжийди. Бу омиллар мажмуаси муайян иш ҳақи шаклланади. Бозор 
шароитида иш ҳақи тўлаш масалалари бошқа тушунчаларига 
асосланган. 
Социалистик жамиятда меҳнат қилиш ва дам олиш ҳуқуқи 
давлат томонидан кафолатланар эди. Ҳозир эса бозор бу жараённи 
натижаларини тан олса ҳам, у сусайтирилган. Жамоа ҳам, алоҳида ишчи 
ҳам шахсий истеъмол учун улар яратган ва бозорда сотадиган 
ижтимоий маҳсулотнинг бир қисмини олиш имкониятига эга. 
Демак, истеъмолчи томонидан тан олиниши ва бозор 
конъюнктураси ҳолати - жамоа ва алоҳида ишчининг даромад 
даражасини аниқлайдиган икки омил ҳисобланади. Бундай вазиятда 
ишлаб чиқарувчиларнинг кенг аҳоли қатламларига боғлиқлигини 
оширади, бу билан биргаликда яратилган маҳсулот натижалари учун 
маъсулиятни, сифат ва нарх даражасини оширади. 
Меҳнат бўйича тақсимлашга ёндашув ўзгаради. Тенг иш учун 
тенг иш ҳақи асосида харажатлар, яъни иш вақти соатлари сони ва 
малака даражаси эмас, балки меҳнат натижалари - бозорда меҳнат 
маҳсулотининг товар сифатида тан олиниши ётади. Товар сотишдан 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


199 
олинган маблағлар товар ишлаб чиқарувчилар меҳнатининг миқдори ва 
сифатини баҳолаш учун юқори мезонга ва шахсий даромадларнинг 
асосий манбаига айланади. 
Бозор шароитида иш кучи ҳаракати кучаяди. У бир қатор 
омилларга боғлиқ. Бозорда товар номенклатураси ва сифатига янги 
талаблар пайдо бўлиши сабабли корхоналар фаолияти ўзгаради; бир 
хиллари йўқолади, бошқалари пайдо бўлади. Муҳим омил - миграция 
жараёнларидир. Ходимнинг битта жамоада ва битта иш жойида 
барқарорлиги ўтмишда қолмоқда: бозор шароитида ишчи ўз 
қоблиятларини тўлиқроқ намоён қилиш имконияти мавжуд иш жойини 
излайди. Аммо салбий жиҳатлар ҳам пайдо бўлади, яъни - ишончсизлик 
ва хавотирланиш ҳисси ва ниҳоят, энг муҳими ишсизлик имконияти. 
Тадбиркор ўз фаолиятида ишлаб чиқаришга жалб этиладиган 
ҳар бир омилни ҳаққини тўлайди. У асбоб, машина, ускуналар, хом 
ашёни харид қилади ва ишлаб чиқаришни бошлаш учун, иш кучини 
ёллайди. Меҳнат учун тўлов - иш ҳақи ҳисобланади. Бир томондан, иш 
ҳақи ишчининг жисмоний ва ақлий кучларини қоплаши лозим, бошқа 
томондан - ишчи ўз иш ҳақини бошқа шунга ўхшаш корхонада шундай 
меҳнат тўлови билан солиштирганда ўзини зарар кўрган деб ҳис 
қилмаслиги лозим. Лекин тадбиркорни ташқи хусусиятини бир қатор 
омиллар чеклайди, яъни; 
- давлат томонидан белгилангн минимал иш ҳақи даражаси; 
- тадбиркор ва ишчилар жамоаси ўртасидаги шартнома 
шартлари; 
- касаба уюшмалари талаблари. 
Иш ҳақи тўловини ташкил этишда тадбиркор қуйидагиларни 
амалга ошириши лозим: 
- ишчиларга иш ҳақи тўлаш шакли ва тизимини аниқлаш; 
- ишчилар, мутахассислар, бошқаруви ходимлари учун лавозим 
окладлари тизимини ишлаб чиқиш; 
- ишчилар ва бошқарув ходимлари учун қўшимча тўловлар 
миқдорларини аниқлаш ва мезонларни ишлаб чиқиш. 
Тадбиркорлар у ёки бу иш ҳақи шакли ёки тизимини танлаш 
борасида кенг имкониятларга эга, мукофот ва рағбатларни аниқлашда 
эса улар янада кенгаяди. Лекин раҳбар санъати мавжуд воситалардан 
муайян корхона, бу корхонада ишлайдиган ходимларга мос 
келадиганларини танлаб олишдан иборат. 
2. Иш ҳақи тўлаш шакллари ва тизимлари турли мулк 
шаклидаги корхоналарда иш ҳақи тўловининг икки шакли кенг 
тарқалган: ишбай - ҳар бир маҳсулот бирлиги ёки бажарилган иш ҳажми 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


200 
учун тўлов; ва вақтбай - ишлаган вақти учун тўлов, бу вақт тариф 
сеткасида кўзда тутилган норматив бўйича аниқланади. 
Ҳам ишбай, ҳам вақтбай иш ҳақини тизими 9.4.1-чизмада
ифодаланган.
Ишбай иш ҳақини қўллаш қуйидагиларга олиб келса, уни 
қўллаш тавсия этилмайди: 
- маҳсулот сифатининг ёмонлашишига; 
- технологик режим бузилишига; 
- ускуналарга хизмат кўрсатишнинг ёмонлашишига; 
- техника хавфсизлиги талабларининг бузилишига; 

хом-ашё ва материалларнинг ҳаддан ташқари кўп 
сарфланишига. 
Вақтбай иш ҳақини қўллаш шарт-шароитлари: 
- маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш имкониятининг 
йўқлиги; 
- ишлаб чиқариш жараёни қатъий регламентлаштирилган; 
- ишчининг вазифаси технологик жараённи назорат қилишдан 
иборат; 
- ишлаб чиқаришни кўпайтириш маҳсулот сифатининг 
бузилишига олиб келиши мумкин. 
Ҳар бир корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулот хусусияти, 
у ёки бу технологик жараёнлар мавжудлиги, ишлаб чиқариш ва 
меҳнатни ташкил этиш даражасига боғлиқ ҳамда у ёки бу иш ҳақи 
шакли қўлланилади. Масалан, агар фақат ишбай мукофотлаш ёки 
ишбай-прогрессив бўлиши мумкин, лекин агар аккордли тизимни 
қўлласа, самарадорлик ошади. Битта корхонада цехлар бўйича муайян 
маҳсулот турини ишлаб чиқаришга боғлиқ ҳолда қўлланиладиган иш 
ҳақи вариантлари турлича бўлиши мумкин. 
9.4.1-чизма

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling