№ 4 мавзу, 2 соат
|
Таълим олувчилар сони: 20 кишидан ошмаслиги лозим
|
Мавзу
|
Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлашда миллий ғоянинг зарурлиги ва аҳамияти
|
Амалий машғулот
режаси
|
Талабалар билимларини фаоллаштириш мақсадида “Блиц - сўров” ўтказиш.
Муаммони ва уни ечиш вазифаларини аниқ ифода этиш.
Кейсни гуруҳларда ечиш.
Натижалар тақдимоти ва муҳокамасини ўтказиш.
Муҳокама этилаётган муаммони “Пирамида” органайзери асосида таҳлил этиш.
Якуний хулоса чиқариш.
Эришилган ўқув натижаларига кўра талабалар фаолиятини баҳолаш
|
Машғулотнинг мақсади: Миллий ғоя ва мафкуранинг асосий вазифаларини амалга ошириш соҳаси ва йўналиши миллий, мафкуравий тарбиядир. Миллий тарбия миллий мерос, урф-одат, анъана ва қадриятлар орқали ёшларда миллий онг, дунёқараш ва руҳиятни шакллантириш, уларнинг ўзлигини англатиш, халқ ва Ватан олдидаги масъулиятини юксалтириш.
|
Педагогик вазифалар:
|
Ўқув фаолияти натижалари:.
|
кейс мазмунини мустақил ўрганиш учун асос яратади;
“Миллий истиқлол ғояси ва мафкурасининг дунёвий мазмуни” муаммосига оид вазият билан таништиради;
муаммони ажратиб олишга ўргатади, таққослашга, таҳлил қилишга умумлаштиришга кўмак беради;
муаммони ҳал этиш бўйича аниқ ҳаракатлар кетма – кетлигини тушунтириб беради;
муаммоли вазифаларни ечишга шарт-шароит яратади;
мантиқий хулоса чиқаришга кўмак беради
|
кейс мазмуни билан олдиндан танишиб чиқиб, ёзма тайёргарлик кўради;
“Миллий истиқлол ғояси ва мафкурасининг дунёвий мазмуни” муаммосини ечиш бўйича аниқ вазиятларнинг кетма – кетлигини аниқлайди;
муаммоли вазифаларни ечишда назарий билимларини қўллайди;
муаммони аниқлаб, уни ҳал қилишда ечим топади;
якуний мантиқий хулосалар чиқаради
|
Ўқитиш усуллари ва техника
|
Кейс, блиц-сўров, баҳс-мунозара, “пирамида” органайзерии
|
Ўқитиш воситалари:
|
Маркерлар, қоғозлар, доска, бўр
|
Ўқитиш шакллари
|
Индивидуал ва гуруҳларда ишлаш
|
Ўқитиш шарт-шароити
|
Гуруҳларда ишлашга мўлжалланган аудитория
|
Мониторинг ва баҳолаш
|
Оғзаки назорат, савол-жавоб, ўз-ўзини назорат қилиш, рейтинг тизими асосида баҳолаш
|