3 Слайд хисоб китоблар


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/25
Sana06.05.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1433412
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
6 мавзу Банкларда касса операцияларининг бухгалтерия ҳисоби



1
6- МАВЗУ. БАНКЛАРДА КАССА 
ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ
РЕЖА:
1. Банкларда касса операциялари ва уларининг турлари
2. Кирим касса операциялари ва уларнинг ҳисоби
3. Чиқим касса операциялари ва уларнинг ҳисоби
4. Пул тушумларини инкассация қилиш тартиби ва уларнинг ҳисоби
5. Банкоматда кирим ва чиқим операцияларининг бухгалтерия ҳисоби
Эшитганимни ёддан чиқараман,
Кўрганимни эслаб қоламан,
Мустақил бажарсам, тушуниб етаман.
Конфуций. 3500 йил олдин
13.03.2023
far/abd


2
Меъёрий хужжатлар:
1. Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия
ҳисобини юритиш қоидалари.
ЎзР
АВ да 24.07.2006 йилда 1602-сон
(рўйхат рақами 1602-3, 03.07.2019);
2. Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа
қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома [янги таҳрир].
ЎзР
АВда
29.06.2018
йилда 3028-сон
билан рўйхатга олинган;
3. Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва
бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида йўриқнома.
ЎзР
АВда 11.07.2008 йилда 1834-сон
((рўйхат рақами 3313, 28.07.2021-й.)
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси) билан рўйхатга
олинган;
4. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби
ҳисобварақлари режаси. (
ЎзР АВда 26.11.2021 йилда 3336-сон
билан
рўйхатга олинган (янги таҳрир));
13.03.2023
far/abd


1. БАНКЛАРДА КАССА ОПЕРАЦИЯЛАРИ ВА УЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ
3
Банкда нақд пуллар ва бошқа қимматликлар билан касса операцияларини бажариш, банк
кассасидаги нақд пул ва бошқа қимматликларни бут сақлаш ҳамда уларни ташиш, банк касса
тармоғини ҳамда банк биноси ва бинодан ташқарида кассаларни қуриш, жиҳозлаш ва
қўриқлаш ишларини амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил
этилади.
Бош банк томонидан бир йилда камида бир маротаба ўз тасарруфидаги банк
филиалларида касса ишини ташкил этилиши ва касса операцияларини бажаришда меъёрий
ҳужжатлар талабларига риоя этилиши текширилиб турилади.
Бош банк ходимлари текшириш натижасида банк филиалида аниқланган хато ва
камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатилади. Банк ўз мижозларига
касса хизматини кўрсатиш учун алоҳида ажратилган касса тармоғига ҳамда касса
ходимларига эга бўлади.
Нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланиши учун жавобгар бўлган ҳамда касса
операцияларини бажарувчи барча ходимлар билан (шу жумладан, кечки кассанинг бухгалтер-
назоратчиси билан ҳам) моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилади.
13.03.2023
far/abd


4
Касса хизматини кўрсатиш учун банк МБ ҲБбга пул
омборини ташкил этиш бўйича паспорти ва бошқа
ҳужжатларни кўриб чиқиб, МБ Эмиссия-касса операциялари
департаменти ижобий хулоса берганда банк операциялари
кассаси очилади.
- касса бўлими махсус жиҳозланган яъни,
- ички деворлари ва тўшдеворлари қалинлиги 80 мм бўлган жуфтлаштирилган гипс-бетон
панелларга ёки қалинлиги камида 120 мм бўлган ғишт девордан;
- касса дарчасининг ҳажми 200 х 300 мм дан ошмаслиги ;
- касса дарчаси эшикчаси ва тўсиқ деворлар қалинлиги камида 40 мм бўлган тахталардан
ясалиши;
- улар икки томондан михланган,
- металл листлар тахталарга узунлиги камида 40 мм бўлган михлар билан периметр ва
диагоналлар бўйича 60 мм га қадар масофада маҳкамланади.
13.03.2023
far/abd


5
Банк раҳбари, бош бухгалтери ва касса мудири касса ишини тўғри ташкил этиш, нақд
пуллар ва бошқа қимматликлар бут сақланишини таъминлаш ҳамда мижозларга касса
хизматлари кўрсатилиши учун масъулдир. Банк томонидан мижозларга касса хизматини
кўрсатиш банк ва мижоз ўртасида тузилган шартномага асосан амалга оширилади.
Банкда касса операцияларини бажариш ва мижозларга касса хизматини кўрсатиш учун
айланма касса ва чакана амалиётлар кассалари ташкил этилади.
Айланма касса банк биносида ташкил этилиб, банк мижози бўлган хўжалик юритувчи
субъектларга касса хизматларини кўрсатади ҳамда унга тегишли бўлган барча банкнот ва
тангалар ҳисоби

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling