3 Слайд хисоб китоблар


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/25
Sana06.05.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1433412
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   25
Bog'liq
6 мавзу Банкларда касса операцияларининг бухгалтерия ҳисоби

120-шаклдаги китобда
қайд этилган маълумотлар билан,
шунингдек,
10101 — Айланма кассадаги нақд пуллар» ҳисобварағидаги
қолдиқ суммага
мослиги текширади. Бунда касса мудири ўзининг
155-шаклдаги китобига
берилаётган нақд
пуллар суммасини қайд этади ва чиқим кассаси кассирига имзо қўйдирган ҳолда нақд миллий,
хорижий валютадаги пулларни, банк иш куни якунида ҳисоб бериш шарти билан беради.
13.03.2023
far/abd


27
Чиқим кассаси кассири томонидан нақд пулларни касса мудиридан қабул қилиш:
- банкнотларнинг тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган боғламларини устки накладкалардаги маълумотларга қараб
текшириш йўли билан;
- банкнотларнинг тўлиқ бўлмаган дасталарини эса касса мудирининг ёки у тайинлаган касса ходимининг
кузатуви остида бирма-бир қайта санаш орқали;
- тангалар — қопчаларга бириктирилган ёрлиқлардаги (ёки пакетлар ичидаги қоғоздаги) ёзувларга қараб
текшириш орқали амалга оширилади.
Чиқим кассаси кассири ҳисоб бериш шарти билан касса мудиридан олган барча нақд пул ва бошқа
қимматликларини ўзининг
155-шаклдаги китобида
қайд этиши лозим.
Касса мудири ҳисоб бериш шарти билан банк чиқим кассаси кассирига нақд пулларни берганидан сўнг,
кассада қолган нақд пулларни қайта ҳисоблаб, уни банк иш куни бошидаги касса қолдиғи суммасига
таққослаб кўриши керак. Бухгалтерия ходими чиқим касса ҳужжатини мижоз томонидан тўғри
тўлдирилганлигини ва мижознинг банкдаги ҳисобварағида етарли миқдорда маблағлар борлигини
текширгач уни имзолайди.
Бухгалтерия ходими текширилган чиқим касса ҳужжатини назоратчи бухгалтерга беради. Назоратчи
бухгалтер чиқим касса ҳужжатининг тўғри расмийлаштирилганлигини текширгач, унинг тегишли
реквизитларини чиқим кассаси журналида қайд этади. Ушбу чиқим касса ҳужжати ва чиқим касса журнали
назоратчи бухгалтер томонидан имзоланади ҳамда банкнинг чиқим кассирига тақдим этиш учун хўжалик
юритувчи субъект вакилига нақд пул чекининг назорат маркаси (банк ходими банк кассасидан нақд пул
олаётганида унга чиқим касса ордерининг йиртма талони) берилади.
13.03.2023
far/abd


28
Бухгалтерия ходими чиқим касса кассирига чиқим касса журналига имзо қўйдириб
топширади. Банк кассасидан нақд пул олаётган шахс томонидан чиқим касса
ҳужжатларини кассирга тақдим этилиши тақиқланади. Кассир чиқим ҳужжатини қабул
қилиб олганидан сўнг:
мижозни чиқим ҳужжатининг рақами бўйича чақириши;
чиқим кассаси кассирига мижоз томонидан берилган назорат маркаси ёки йиртма
талоннинг рақамини чиқим ҳужжатидаги рақам билан таққослаши ва назорат маркасини ёки
йиртма талонни тегишли чиқим ҳужжатига елимлаб ёпиштириши;
чиқим ҳужжатида бухгалтерия бўлимининг масъул ходимларининг имзолари борлигини ва
ушбу имзоларни, мавжуд имзо намуналарига мос келишини текшириши;
рақам ва сўз билан ёзилган суммаларнинг ўзаро мослигини текшириши;
ҳужжатда нақд пулларни олаётган мижознинг шахсий имзоси борлигини текшириши;
нақд пулларни олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати борлигини ҳамда мижознинг
шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотларини чиқим касса ҳужжатида қайд этилган
ёзувлар билан солиштириб кўриши шарт.
13.03.2023
far/abd


29
Банк иш куни якунида чиқим кассаси кассири, ҳисоб бериш шарти билан касса мудиридан
қабул қилиб олган нақд пулларни, кунлик чиқим касса ҳужжатлари умумий суммасига ҳамда кун
охирида қолаётган нақд пуллар қолдиғига таққослаб,

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling