3000 та бухгалтерия ўтказмаси
Мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурталар бўйича
Download 8.22 Mb.
|
3000 buxgalteriya oʻtkazmasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар дебет
Мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурталар бўйича
бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётларнинг (4500) боғланиши Мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурталар бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар корхоналар томонидан мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурта бўйича амалга оширилган бўнак тўловлари тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Корхоналар мақсадли давлат жамғармалари ва суғурта бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олиш учун алоҳида счётлар очиши мумкин. Ҳисоб қуйидаги счётларда юритилади: 4510 "Суғурта бўйича бўнак тўловлари"; 4520 "Мақсадли давлат жамғармаларига бўнак тўловлари". Мазкур счётларнинг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар кредити билан боғланган ҳолда, мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурта бўйича бўнак тариқасида тўланган суммалар ҳисобга олинади. Кредитида эса 6510 "Суғурта бўйича тўловлар", 6520 "Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар" счётларининг дебети билан боғланган ҳолда, мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурта бўйича бўнак тўловлари суммаларининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
Download 8.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling