3000 та бухгалтерия ўтказмаси


Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга


Download 8.22 Mb.
bet44/124
Sana11.10.2023
Hajmi8.22 Mb.
#1698161
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   124
Bog'liq
3000 buxgalteriya oʻtkazmasi

Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга
олувчи счётларнинг (4400) боғланиши

Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар корхоналар томонидан солиқлар ва йиғимлар бўйича тўланган бўнаклар тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Корхоналар солиқлар ва йиғимларнинг турлари бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олиш учун қуйидаги алоҳида счётларни очишлари мумкин:


4410 "Фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари";
4411 "Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун солиқ бўйича бўнак тўловлари";
4412 "Мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари";
4413 "Қўшилган қиймат солиғи бўйича бўнак тўловлари" ва бошқалар.
Мазкур счётларнинг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар кредити билан боғланган ҳолда, бўнак тариқасида тўланган солиқлар суммаси, жумладан харид қилинган товар-моддий захиралар бўйича ҳисоб-китоб ҳужжатларида ажратилган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисобга олинади.
Кредит бўйича 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти билан боғланган ҳолда солиқлар суммасининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.

Т/р

Хўжалик операциясининг
мазмуни



Боғланувчи счётлар



Ёзувларни
тасдиқловчи
ҳужжатлар



дебет



кредит



1

Фойда солиғи бўйича бўнаклар ўтказилган



4410

5110

Бухгалтерия ҳисоб-китоблари, банк счётларидан кўчирмалар



2

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ўтказилган



4411

5110

Бухгалтерия ҳисоб-китоблари, банк счётларидан кўчирмалар



3

Мулк солиғи бўйича бўнаклар ўтказилган



4412

5110

Бухгалтерия ҳисоб-китоблари, банк счётларидан кўчирмалар



4

Харид қилинган моддий ресурслар, товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича ҚҚС суммаси акс эттирилган



4413

6010, 6990

Ҳисобварақ-фактуралар, юкхатлар



5

Харид қилинган моддий ресурслар, товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича ҚҚС суммаси ўзаро ҳисоблашиш деб қабул қилинган



6410

4410

Бухгалтерия ҳисоб-китоблари, ҚҚС ҳисоб-китоби



6

Бюджетга бўнак тўловлари бўйича умидсиз дебиторлик қарзи даргумон қарзлар бўйича резерв ҳисобига ҳисобдан чиқарилган



4910

4410

Солиштирма далолатнома, Хўжалик судининг қарори



7

Бюджетга бўнак тўловлари бўйича умидсиз дебиторлик қарзи зарарга ҳисобдан чиқарилган



9430

4410

Солиштирма далолатнома, Хўжалик судининг қарори




Download 8.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling