таъмирлаш – механик ишлаб чиқариш хизмати - бу хизмат вазифаси катта ва мураккаб парк жиҳозлари, машиналар ишчи ҳолатини таъмирлаш ва модернизациялаш орқали таъминлашдан иборат. Қурилиш ташкилоти иши натижалари бу хизмат бўлимининг пухта ишлаши билан кенг маънода аниқланади;
транспорт жараёнлари хизмати - бу бўлим қурилиш майдони ичида ва унинг атрофидаги ташқи майдонда ишлаб чиқариш жараёнининг бир маъромда олиб борилиши учун зарур бўлган катта массали юкларни кўчиришни таъминлайди. Айниқса алоҳида жараёнларни ягона ишлаб чиқариш тизимига боғловчи технологик транспорт аниқ ва ритмик ишни талаб этади.
- Бозор иқтисодиёти шароитларида қурилиш ташкилоти бозор орқали сотиб олиш борасида истеъмолчи сифатида ва сотиш бозори орқали эса ишлаб чиқарувчи сифатида кўплаб корхоналар билан боғланган бўлади. Қурилишни МТТ турли етказувчи ташкилот ва корхоналар билан бевосита (тўғридан-тўғри) тузилган шартномалар асосида олиб борилади. Бу етказувчи ташкилотлар МТТ таркибига киради
МТТ қуйидагиларни ўз ичига олади: - Қурилиш ишлаб чиқариши технологияси ва ташкилиётининг илғор шакллари қурилиш монтаж ишларини моддий – техник ресурслар билан комплектли ҳолатда ва ўз вақтида таъминлаш шартлари қатъий бажарилишини талаб этади. Ушбу вазифанинг бажарилиши ишлаб чиқариш – технологик комплектлаштириш бошқармаси (ИТКБ) зиммасига юклатилади.
- ИТКБ бош вазифаси маьтериаллар ва деталларни тайёрлаш (тахт қилиш), яримфабрикатлар ва конструкцияларни тайёрлаш ҳамда уларни комплектли ҳолатда бажарилаётган қурилиш – монтаж ишлари графиги бўйича қурилиш майдонига ўз вақтида етказиб беришдан иборатдир. ИТКБ ташкилотларининг шакллари турлича бўлиб, улар объектлар қурилиши спецификаси, уларнинг ҳудудий жойлашуви, иш турлари ва ҳажмлари ҳамда бошқа конкрет шарт-шароитларга боғлиқ бўлади. ИТКБ трест топшириғига биноан қурилиш-монтаж ишларининг режалаштирилган ҳажмларини бажариш учун зарур бўлган моддий ресурслар буюртмачиси сифатида ва транспорт таъминоти ташкилотлари билан шартнома асосида муносабатда бўлиш учун майдонга чиқади.
- ИТКБ функциясига трест манзилига тушадиган моддий ресурсларни қабул қилиб олиш, уларни жойлаштириш ва сақлаш, типли бўлмаган деталлар ва конструкцияларни тайёрлаш, келиб тушган материалларни юқори даражадаги технологик тайёр ҳолатда сақлаш ва комплектларни қурилиш майдонига ўз вақтида етказиб бериш киради. Ишлаб чиқариш – технологик комплектлаштириш бошқармаси ўз фаолиятини хўжалик шартномалари асосида олиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |