Қурилиш моддий – техника ресурслари ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш ва табиий ресурсларга бўлинади: - қурилиш ишлаб чиқаришини талаб этилган сифат ва сонда зарур бўлган ресур турлари билан ўз вақтида таъминлаш;
- ресурслардан фойдаланиш даражасини яхшилаш: меҳнат унумдорлиги ва фонд қайтармаси ошириш, қурилиш жараёни ритмийлигини таъминлаш, айланма маблағлар айланиш вақтини қисқартириш, иккиламчи ресурслардан тўлиқ фойдаланиш, инвестиция ва бошқа кўрсаткичлар самарадорлигини ошириш;
- ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳамда бино ва иншоотлар рақобатбардошлигини ошириш бўйича таклиф-тавсиялар ишлаб чиқиш учун ўз ташкилотида ва рақобатчи ташкилотлардаги қурилиш ишлаб чиқаришининг ташкилий – техник ҳолатини ва қурилиш – монтаж ишлари (хизматлари)нинг сифатини таҳлил қилиш.
Қурилиш ташкилотида юқорида кўрсатилган мақсадларга эришиш учун қуйида кўрсатилган ишларни доимий равишда бажариш талаб этилади: - Бозорда қурилиш материаллари, конструкциялари, буюмлари, яримфабрикатлар ва бошқа маҳсулотларни етказиб берувчилар бўйича маркетинг изланишларини олиб бориш;
- Конкрет моддий-техника ресурсларига бўлган эҳтиёжларни меъёрлаштириш;
- Моддий – техник ресурслар сарфи меъёрлари ва меъёрий ҳужжатларини камайтириш бўйича ташкилий-техник тадбирлар ишлаб чиқиш.
- Қурилиш ишлаб чиқаришини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш каналлари ва шаклларини излаб топиш.
- Моддий материаллар балансини (мувозанат, турғунлик ҳолатини) ишлаб чиқиш.
- Қурилиш ишлаб чиқариши моддий – техника таъминотини режалаштириш.
- Иш жойларини қурилиш материаллари, конструкциялари, буюмлари, яримфабрикатлар ва бошқа материаллар билан таъминлашни ташкил этиш.
- Моддий – техник ресурслардан фойдаланишни ҳисоблаш ва назорат қилиш.
- Қурилиш ишлаб чиқаришидаги чиқиндиларни йиғиш ва уларни қайта ишлашни ташкил этиш.
- Моддий – техника ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш.
- Моддий – техника ресурсларидан фойдаланишни яхшилаш бўйича олиб бориладиган ишларни рағбатлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |