31-мавзу қурилишнинг моддий-техника таъминоти


Қурилиш моддий – техника таъминотини ташкил этиш тизимида логистика


Download 232.67 Kb.
bet6/7
Sana12.03.2023
Hajmi232.67 Kb.
#1265101
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
31-МАВЗУ

4. Қурилиш моддий – техника таъминотини ташкил этиш тизимида логистика

  • Қурилиш комплексини бутун ҳолатда ва уни ташкил этувчи компонентларни кўриб чиқиш шундай хулоса чиқариш имконини берадики, унга кўра қурилишни ўзаро боғланган ва ўзаро шарт-шароитланган оқимлар жамламасини ўз таркибига киритувчи тизимга киритиш мумкин. Бу оқимларнинг асосийларига қуйидаги: ахборотлар, моддий – техника ҳамда молия ресурслари ва бошқа оқимлар киради.
  • Маълумки, бино ва иншоотлар қурилиши муддатларини қисқартириш, мақбул бўлган сарф-харажатлар билан уларнинг сифатларини яхшилаш бўйича зарурий натижаларга эришиш учун биринчи навбатда юқорида кўрастилган ва бошқа иқтисодий оқимларни мақбуллаштириш ва рационизациялаштириш талаб этилади.
  • Қурилиш ташкилотлари ҳамда қурилиш индустрияси корхоналарида хусусий ва ўз мақсадларига эришиш йўлида жалб этилган ресурслар ҳаракатининг ўзаро боғланган ҳамда ўзаро шарт-шароитланган жараёнларини иқтисодий оқимлар деб ҳисоблаш мумкин.
  • Қурилишни тизим сифатида биринчи навбатда қурилишни моддий – техника жиҳатдан таъминлаш деб қабул қилиш жоиздир. Ҳар қандай бино ва иншоотни қуриш учун, аввалом бор, етарли миқдорда қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмлари, хом-ашё ҳамда технологик жиҳозлар зарур бўлади, уларнинг аниқ миқдори қурилиш-монтаж ишлари лойиҳасида кўрсатилади. Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш жараёни бу ресурсларнинг белгиланган ҳажмда, кўрсатилган муддатда ва тегишли сифатда етказилиб берилишини кўзда тутади. Ватанимиз ва хориждаги турли ишлаб чиқаришлар бўйича тўпланган тажриба шунга ўхшаш масалаларни ечишда логистикадан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканлигини тасдиқлайди.

Логистика

  • хом-ашё ва материалларни ишлаб чиқариш корхонасига еказиш жараёнида ташиш, жойлаштириш ва бошқа моддий ҳамда номоддий операциялар, завод ичида хом-ашё, материаллар, яримфабрикатларни қайта ишлаш, тайёр маҳсулотларни истеъмолчига манфаатлар ва талабларга мувофиқ етказиб бериш, шунингдек, тегишли ахборотларни узатиш, сақлаш ва қайта ишлашни режалаштириш, назорат қилиш ва бошқариш ҳақидаги фандир.
  • Бунда асосий изланиш объектлари қуйидагилар бўлади: логистик ушлаб қолишлар, ахборот оқими, логистик тизим, логистик функция, логистик занжир, логистик операциялар, материаллар оқими ва бошқалар. Логистика қатор ўзаро боғланган бўлимларни қамраб олади, жумладан таъминот логистикаси, ишлаб чиқариш логистикаси, савдо-сотиқ логистикаси, транспорт логистикаси ва бошқалар. Логистик тизимлар доирасида қурилиш материалларига бўлган эҳтиёжни башорат қилиш ва заҳиралар ҳолатини назорат қилиш, буюртмаларни йиғиш ва қайта ишлаш, логистик занжирда материал оқими кетма-кетлиги ва бўғинларини аниқлашни ўз таркибига киритган қатор масалалар ва уларнинг комплекслари ечилади.
  • Қурилиш логистика тизимларини логистик тизимларнинг умумий назарияси матнида кўриб чиқиш тақоза этилади.
  • Оқимларнинг турларига кўра логистик тизимларни қуйидагиларга ажратиш мумкин: материаллар, молиявий, ахборот оқимлари ва меҳнат ресурслари оқимлари.
  • Материаллар оқимлари логистик тизимлари ёки бошқача қилиб айтганда материаллар логистик оқимлари қурилиш ташкилотлари ва корхоналар (фирмалар) моддий ресурсларини сотиб олишдан тортиб то тайёр маҳсулот (бинолар ва иншоотлар)ни сотишгача бўлган барча ҳаракатларни бирлаштиради.
  • Молиявий оқимлар логистик тизими (ёки логистик молиявий тизим) ишлаб чиқариш ва қурилиш маҳсулотини сотиш билан боғлиқ бўлган ҳамма молиявий оқимлар ҳаракатларини бирлаштиради.
  • Ахборотлар оқимлари логистик тизимлари (ёки ахборотлар логистик тизимлари) қурилиш фирмаси оддий ишлаб чиқариш жараёнларини қандай бирлаштирса, ушбу фирма орқали амалга ошириладиган кенгайтирилган ишлаб чиқариш жараёнларини ҳам худди шундай бирлаштиради.
  • Меҳнат ресурслари оқимларининг логистик тизимлари (ёки меҳнатнинг логистик тизимлари) меҳнат ресурсларини қурилиш фирмасига йўналтиришнинг барча хилма-хиллигини бирлаштиради.

Download 232.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling