31-мавзу қурилишнинг моддий-техника таъминоти


Моддий – техника ресурслари таъминоти шакллари ва методлари ҳамда уларнинг самарадорлиги


Download 232.67 Kb.
bet5/7
Sana12.03.2023
Hajmi232.67 Kb.
#1265101
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
31-МАВЗУ

3. Моддий – техника ресурслари таъминоти шакллари ва методлари ҳамда уларнинг самарадорлиги

  • Қурилиш ишлаб чиқариши бўйича хизмат кўрсатишга оид бўлган барча ташкилий савол ва масалаларни тизимли ҳамда комплексли ишлаб чиқиш тақоза этилади, чунки ишлаб чиқарилаётган маҳсулот – бино ва иншоотлар (хизматлар) рақобатбардошлиги қурилиш майдонига келиб тушадиган конструкциялар, буюмлар ва бошқа материаллар, энергетик ресурслар, технологик жиҳозларнинг сифатига боғлиқ бўлади.
  • Қурилиш ишлаб чиқариши бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилотларга қуйидагилар киради: моддий - техника таъминоти, энергетик, таъмирлаш, транспорт ва омборхона хўжалиги ва сифатни назорат қилишни.

Қурилиш ишлаб чиқариши бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг асосий вазифалари

  • моддий – техника ресурслари билан таъминлаш тизимида ва менежмент тизими доирасида қаралаётган ишлаб чиқаришни аниқлаш;
  • қаралаётган қурилиш ишлаб чиқариш фаолияти мақсадларини аниқлаш;
  • масадларга эришиш бўйича бажарилиши лозим бўлган топшириқлар ва ишларни шакллантириш;
  • моддий – техника ресурслари таъминоти хизмати тузилмасини ишлаб чиқиш ва унинг функцияларини аниқлаш;
  • яратилаётган хизмат кўрсатиш бўлими фаолияти омиллари ва кўрсаткичларини аниқлаш;
  • менежмент бўйича илғор ёндашувларни қўллаган ҳолда моддий – техника ресурслари билан таъминлаш хизмати ишининг тактик, стратегик ҳамда оператив режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • режаларнинг бажарилиш мотивациясини ва назоратини таъминлаш;
  • хизмат кўрсатиш бўлими таомонидан бажариладиган ишлар самарадорлигини таҳлил қилиш.

Қурилиш мажмуасида замонавий шароитларда ресурслар билан таъминлашнинг шакллари:

  • товар – хом-ашё биржаси орқали;
  • бевосита алоқада бўлиш (тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали);
  • аукционлар, танловлар;
  • ҳомийлик;
  • хусусий ишлаб чиқариш ва бошқалар.
  • Моддий – техника ресурслари билан таъминлашнинг конкрет шаклини қурилиш ташкилоти уларнинг ўзига хос жиҳатлари, уларни олишнинг давомийлиги (муддати), берилган таклифлар сони, ҳамда русурлар сифати ва нархи ҳамда бошқа омиллардан келиб чиққан ҳолда танлайди. Қурилиш ишлаб чиқаришини ресурслар билан таъминлаш шаклини аниқлашда етказувчининг ишончлилиги ҳамда ишлаб чиқарилаётган конструкциялар, буюмлар ва бошқа материаллар рақобатбардошлик даражасини аниқлаш тақоза этилади. Етказувчилар билан контрактлар (шартномалар) тузишда ушбу шартномалар (контрактлар)да миқдорий ва сифат кўрсаткичлари, етказиб беришнинг конкрет шакллари, муддатлари, санкциялари ва бошқа талабларни акс эттириш зарурлигини эсда тутиш тақоза этилади.
  • Моддий – техника таъминоти бу ташкилий алоқалар ва шартномалар асосида ишлаб чиқариш маблағларини етказувчилар ва истеъмолчилар ўртасида бевосита ёки воситачи орқали тақсимлаш шаклидир. У ишлаб чиқариш жамғармаларидан фойдаланиш, қурилиш-монтаж ишлари ритмийлиги, таннарх, меҳнат унумдорлиги, қурилишнинг давомийлигига ва бошқа кўрсаткичларга бевосита таъсир кўрсатиш билан аҳамиятли тарзда ишлаб чиқаришнинг натижавийлигини олдиндан аниқлаб беради.

Download 232.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling