311-модда. Закалат тушунчаси. Закалат тўғрисидаги келишув шакли


-модда. Закалат билан таъминланган мажбуриятни бекор


Download 134.67 Kb.
bet2/2
Sana18.06.2023
Hajmi134.67 Kb.
#1568708
1   2
312-модда. Закалат билан таъминланган мажбуриятни бекор
қилиш ва бажармаслик оқибатлари
Мажбурият уни бажаришдан олдин тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки бажаришнинг имкони йўқлиги оқибатида (ушбу Кодекснинг 349-моддаси) бекор қилинган тақдирда закалат пули қайтариб берилиши керак.
Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат пули берган тараф жавобгар бўлса, закалат иккинчи тарафда қолади. Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат олган тараф жавобгар бўлса, у иккинчи тарафга закалатни икки баравар қилиб қайтариши шарт.
Бундан ташқари, шартноманинг бажарилмаслиги учун жавобгар бўлган тараф, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, закалат суммасини ҳисобга олган ҳолда иккинчи тарафга зарарларни тўлаши шарт.
ШАРХ:
Шарҳланаётган модданинг 1-қисми закалат пулининг закалат берувчига, яъни закалат тўлаган томонга қайтариб берилиши керак бўлган вазиятни белгилайди. Мазкур меъёрга мувофиқ, Мажбурият уни бажаришдан олдин бекор қилинган тақдирда закалат пули қайтарилади. Бунда мажбурият тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки бажаришнинг имкони йўқлиги оқибатида бекор қилинади.
Шарҳланаётган модда закалатнинг мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш бўйича функциясини ойдинлаштиради. Закалат мазкур функциясининг моҳияти шундан иборатки, агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат пули берган тараф жавобгар бўлса, закалат иккинчи тарафда қолади ва қайтарилмайди. Лекин шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат олган тараф жавобгар бўлса, у иккинчи тарафга закалатни икки баравар қилиб қайтариши шарт.
Агар томонларнинг келишуви билан бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, закалатни тўлаш, закалат билан қопланмаган суммада, мажбуриятларнинг бажарилмаслиги билан етказилган зарарни қоплашдан озод қилмайди.
МИСОЛ: «А» масъулияти чекланган жамияти «Б» акциядорлик жамиятига умумий қиймати 100 миллион сўм бўлган тикувчилик дастгоҳларини етказиб беришга буюртма беради. «Б» акциядорлик жамияти ушбу тикувчилик дастгоҳларини ўзи ишлаб чиқаради, уларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган эҳ­тиёт­ ва бутловчи қисмларни эса, чет элдан импорт қилади.
Шу боис «Б» акциядорлик жамиятига талаби билан тарафлар ўртасида «А» масъулияти чекланган жамиятининг шартнома бўйича ўз мажбуриятла­ри бажарилишининг таъминоти сифатида шартнома баҳосининг 20 фоизини ташкил этувчи закалат келишуви расмийлаштирилади. Закалат ке­лишувига мувофиқ, масъулияти чекланган жамияти акциядорлик жамиятининг ҳисоб рақамига 20 миллион сўм миқдорида закалат суммаси ўтказади.
Аммо кейинчалик масъулияти чек­лан­ган жамияти шартномани бажармайди, етказиб берилган тикувчилик дастгоҳларини қабул қилиш ва улар учун тўловни амалга оширишдан бош тортади. Тарафларнинг ўзаро закалат келишувида назарда тутилган закалат суммаси жарима санкцияси сифатида бевосита акциядорлик жамияти ҳи­собида қолади.
Бу ҳолатда закалат ҳақидаги келишувнинг мавжудлиги акциядорлик жамиятининг шартнома шартлари бажарилмаслиги оқибатида кўриши мумкин бўлган зарарнинг олдини олди.
Агар бунинг акси бўлганида, ак­ция­дорлик жамияти масъулияти чекланган жамиятига шартнома шартларини бажармаганлиги учун закалат пулини ик­ки баробар миқдорида қайтаришга мажбур бўларди.
Закалатнинг ҳуқуқий табиатига кў­ра, аксарият ҳолларда жабрланувчи закалат суммасини ундириш ҳақи­да судга мурожаат қилишига сабаб бўлмайди. Чунки закалат суммаси жабрланувчининг ихтиёрида бўлади ва закалат келишувига мувофиқ ушбу суммани ўз ҳисобида олиб қолишга ҳақли бўлади.

МИРЗО УЛУҒБEК НОМИДАГИ
ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВEРСИТEТИ
ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР ФАКУЛЬТЕТИ
МИЛЛИЙ ИСТИҚЛОЛ ҒОЯСИ, МАЪНАВИЯТ АСОСЛАРИ
ВА ҲУҚУҚ ТАЪЛИМИ ЙЎНАЛИШИ


МАВЗУ: ЗАКАЛАТ ТУШУНЧАСИ. ЗАКАЛАТ ТЎҒРИСИДАГИ
КЕЛИШУВ ШАКЛИ



Бажарди : 2-курс (Иккинчи мутахассислик) талабаси
Каримова Дилобар
Download 134.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling