33-сон «29»ноябр 2021 йил
«MARMARA TRADE IMРEKS» МЧЖ
Download 0.59 Mb.
|
ФИРМ БЛАНК МАРМАРА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мажбурий ижро бюроси га
«MARMARA TRADE IMРEKS» МЧЖ
директори: Н.Юсупалиев «MARMARATRADEIMPEX» МЧЖ Директори: Н.Юсупалиев Ўзбекистон РеспубликасиБош прокуратура ҳузуридагиМажбурий ижро бюроси га«MARMARA TRADEI MРEKS» МЧЖ томонидан 2019 йил 1 май кунги № 01/05-сонли ва 2019 йил 3 июн кунги № 03/06-сонли тузилган шартномага асосан «Бухоро Йўллардан Мунтазам Фойдаланиш» Унитар Корхонасига Битум махсулоти (БНД 6090) етказиб берилган. Ушбу тузилган шартноманинг 2.2 бандига асосан олинган маҳсулот учун тўловлар ўз муддатида амалга оширилмаганлиги сабабли Бухоро туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилинган. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 7 сентябр кунги 4-2001-1903/1538-сонли Суд буйруғига асосан 1 517 000 480 сўм Бухоро ЙМФУК дан MARMARA TRADEI MРEKS» МЧЖ га ундириш белгиланган. Бухоро туманлараро иқтисодий суди томонидан 2019 йил 7 сентябр куни Бухоро шаҳар МИБ га № 64680-сонли ижро варақаси юборилган ва тегишли давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлиб, 13 (ўн уч) ойдирки қарздорлик ундириб берилмади.Ушбу давр мобайнида қарздорнинг мол-мулкини хатлаб, мусодара қилиб,сотишдан тушган тушумдан қарздорликни қоплаш чоралари ҳам кўрилмади. Суд буйруғига асосан қарздорликни ундириб бериш учун Бухоро шаҳар МИБ га бир неча маротаба мурожат қилинган бўлиб, 13 (ўн уч) ой давомида қисман тўлов 484 570 742,80 сўм амалга оширилди ва мавжуд 1 208 729 257,63 сўм қарздорлик ундирилмай келинмоқда. “СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ ТЎҒРИСИДА” ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ 30-моддасида “Ижро ҳаракатлари ва ижро ҳужжатининг талаблари ижро ҳужжатининг ихтиёрий ижро этилиши учун белгиланган муддат тугаган кундан эътиборан кўпи билан икки ой муддат ичида давлат ижрочиси томонидан амалга оширилиши ва ижро этилиши керак” деб кўрсатилган бўлиб, бизнинг корхонамизга қарздорлардан ундирилиши бўйича қуйидагилар; Ромитан туманлараро иқтисодий судининг 27.07.2020 йилдаги №4-2006-2001/153-сонли ижро варақаси , Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг 27.07.2020 йилдаги №4-2001-2003/303-сонли ижро варақаси, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 07.08.2020 йилдаги №4-2001-2003/470-сонли ижро варақаси, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 24.08.2020 йилдаги №4-1303-2001/297-сонли ижро варақалари ижролари буйича давлат ижрочисига мурожаат қилсакда, ушбу ишлар буйича ҳеч қандай ҳаракатлар олиб борилмаяпди ва бу тўғрида бизга маълумот беришни ҳам исташмаяпди. Бу эса ўз навбатида “СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ ТЎҒРИСИДА” ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ нинг 11-моддасида кўзда тутилган давлат ижрочисининг ҳаракатсизлиги юзасидан эътирозимизга сабаб бўлмоқда. Ундирилиши лозим бўлган маблағлар кечикаётганлиги корхонамиз молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиб, импорт қилинган маҳсулотлар ҳақини ўз вақтида амалга оширмаганлигимиз туфайли ҳамкорларимиз билан тузилган шартнома шартлари бузилишига олиб келмоқда. Ўз вақтида тўланмаган валюта курси фарқидан зарар кўрмоқдамиз, бу ҳолатлар эса ўз навбатида тадбиркорлик фаолиятимизга тўсиқ бўлмоқда. Сиздан тегишли МИБ томонидан чиқарилган ижро ишлари юритилиши бўйича мурожаатимизни ижобий ҳал қилиб, тадбиркорлик фаолиятимизни янада ривожлантириб, халқимизга беминнат хизмат қилишимизга замин яратиш мақсадида ушбу муаммоларимиз ҳал қилинишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз. Бу бизнинг иккинчи маротаба мурожаатимиз бўлиб, тегишли чоралар белгиланмаса, Президентнинг Виртуал қабулхонасига мурожаат қилишга мажбур бўламиз. Ҳурмат билан, «MARMARA TRADE IMРEKS» МЧЖ директори: Н.Юсупалиев почта:yorneft@mail.ru Тел.91-243-1521 № 43-сон Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling