8. Меҳнат унумдорлиги қандай аниқланади?
а) маҳсулот миқдорининг уни ишлаб чиқаришга кетган иш вақтига нисбати билан;
б) маҳсулот миқдорининг қилинган сарф-харажатларга нисбати билан;
в) маҳсулот миқдорини асосий капиталга таққослаш йўли билан;
г) маҳсулот миқдорини айланма капиталга таққослаш йўли билан;
9. Иқтисодий тизимнинг қуйидаги таркибий қисмларидан қайси бири уни давлат томонидан тартибга солиш зарурлигини англатади?
а) иқтисодий муносабатлар;
б) технология;
в) иқтисодий сиёсат.
г) хўжалик юритиш механизми;
10. Ишлаб чиқариш воситалари ва уларни ҳаракатга келтирувчи ишчи кучи биргаликда нимани ташкил қилади?
а) иқтисодий муносабатлар;
б) ишлаб чиқариш технологияси;
в) ишлаб чиқарувчи кучлар;
г) хўжалик юритиш механизми;
11. Ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилиш (меҳнат тақсимоти, унинг ихтисослашиши ва кооперацияси, ишлаб чиқаришнинг тўпланиши ва уйғунлаштирилиши) натижасида вужудга келадиган муносабатларни топинг?
а) ишлаб чиқариш муносабатлари;
б) ташкилий–иқтисодий муносабатлар;
в) ижтимоий–иқтисодий муносабатлар;
г) ижтимоий муносабатлар;
12.Ҳозирги замон пулининг қадр-қиммати нима билан ўлчанади.
а) ундаги олтин миқдори;
б) нархлар даражаси;
в) мутлоқ ликвидлилиги;
г) муомаладаги пул миқдори;
13. Пул агрегатлари, бу...
а) ликвидлик даражаси турлича бўлган барча пул турларининг муайян нисбатлардаги яхлит массаси;
б) нақд пуллар ва электрон пулларнинг маълум нисбатдаги пул массаси;
в) чеклар, қимматли қоғозлар жамланмаси;
г) нақд бўлмаган пулларнинг маълум нисбатдаги массаси;
14.Демонитизация деганда нима тушунилади.
а) қоғоз пулларнинг қадрсизланиши;
б) пулни яроқсиз ҳолга келиши;
в) қоғоз пулни эркин равишда олтинга алмаштириш;
г) олтиннинг пул функциясини бажаришини тўхтатиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |