Ҳалқасимон схемаларининг камчиликларига ҳалқага ўрнатилган пюк трансформаторлари, ўчиргич ва ажраткичларни танлаш қийинлигини киритиш мумкин, чунки схеманинг ишлаш режимига қараб аппаратдан ўтаётган ток ўзгаради. Масалан, В1 ни ревизия қилишда (18.1 б–расм) В2 нинг занжиридаги ток икки марта ортади. Релели ҳимоя ҳам ҳалқа ўчиргичларини ревизия қилишда ҳосил бўладиган режимларни ҳисобга олган ҳолда танланиши шарт. - Ҳалқасимон схемаларининг камчиликларига ҳалқага ўрнатилган пюк трансформаторлари, ўчиргич ва ажраткичларни танлаш қийинлигини киритиш мумкин, чунки схеманинг ишлаш режимига қараб аппаратдан ўтаётган ток ўзгаради. Масалан, В1 ни ревизия қилишда (18.1 б–расм) В2 нинг занжиридаги ток икки марта ортади. Релели ҳимоя ҳам ҳалқа ўчиргичларини ревизия қилишда ҳосил бўладиган режимларни ҳисобга олган ҳолда танланиши шарт.
- Юқорида кўриб ўтилган схемаларнинг ҳамма хусусиятларига эга бўлган, олти бурчакли схема етарли даражада кенг қўлланилмоқда (18.1в–расм). В2 ва В5 ўчиргичлари схеманинг энг кучсиз элементлари ҳисобланади, чунки уларнинг узилиши бир вақтнинг ўзида иккита Л1 ва Л2 ёки ЛЗ ва Л4 линияларнинг узилишига олиб келади. Агар шу линиялар бўйича қувват транзитланаётган бўлса, унда энергетик тизимнинг параллел ишлаш турғунлиги бузилиши–бузилмаслиги текшириб кўрилиши лозим. В2 ва В5 ларнинг бузилиш эҳтимоли анча юқори бўлганлиги учун схемани икки занжирли линияларда қўллаш тавсия этилади.
- Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, тақсимлаш қурилмаларини ҳалқасимон схема бўйича конструктив тайёрлаш, уч бурчакли схемадан тўрт бурчаклисига, сўнгра эса трансформатор–шиналар блокларининг схемасига ёки йиғма шинали схемаларга осонгина ўтиш имкониятини беради.
1. Халқасимон схемаларига қўйиладиган талаблар? - 1. Халқасимон схемаларига қўйиладиган талаблар?
- 2. Учбурчакли схемаларнинг авзаллик томонларини сананг?
- 3. Тўртбурчакли ва олтибурчакли схемалар қайси кучланишлар учун тавсия этилади?
- 4. Халқасимон схемаларнинг камчиликлари қандай?
- .
Do'stlaringiz bilan baham: |