35 кВ ва ундан юқори кучланишли томондаги электрик уланишлар схемаси. Халқасимон схемалар


Download 1.25 Mb.
bet1/3
Sana28.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1302067
  1   2   3
Bog'liq
11-МАЪРУЗА

  • 35 кВ ва ундан юқори кучланишли томондаги электрик уланишлар схемаси. Халқасимон схемалар
  • Тузувчи катта ўқитувчи Эралиев А.Х

11.1. Халқасимон схемалар. Учбурчак схемалар

Халқасимон схемалар. Учбурчак схемалар, тўртбурчак ва олтибурчакли схемалар, талаблар, авзалликлари, камчиликлари, таъмирлаш

  • Халқасимон схемалар. Учбурчак схемалар, тўртбурчак ва олтибурчакли схемалар, талаблар, авзалликлари, камчиликлари, таъмирлаш

Ҳалқасимон схемалар (кўп бурчакли схемалар) даги ўчиргичлар ўзаро ҳалқа ҳосил қилиб уланади. Ҳар бир элемент—линия, трансформатор иккита қўшни ўчиргичлар орасида уланади. Учбурчак схемаси энг оддий ҳалқасимон схема ҳисобланади (11.1а–расм). Л1 линияси схемага В1, В2 ўчиргичлари билан Л2 линияси В2, ВЗ ўчиргичлари билан, трансформатор В1, ВЗ ўчиргичлари билан уланган. Умумий схемага ҳар бир элементнинг кўп марта уланиши схеманинг ихчамлиги билан ишлаш ишончлигини оширади, бунда ўчиргичлар сони эса уланишлар сонидан ошмайди. Учбурчак схемасида учта уланишга учта ўчиргич тўғри келганлиги учун у тежамкор схема ҳисобланади.

  • Ҳалқасимон схемалар (кўп бурчакли схемалар) даги ўчиргичлар ўзаро ҳалқа ҳосил қилиб уланади. Ҳар бир элемент—линия, трансформатор иккита қўшни ўчиргичлар орасида уланади. Учбурчак схемаси энг оддий ҳалқасимон схема ҳисобланади (11.1а–расм). Л1 линияси схемага В1, В2 ўчиргичлари билан Л2 линияси В2, ВЗ ўчиргичлари билан, трансформатор В1, ВЗ ўчиргичлари билан уланган. Умумий схемага ҳар бир элементнинг кўп марта уланиши схеманинг ихчамлиги билан ишлаш ишончлигини оширади, бунда ўчиргичлар сони эса уланишлар сонидан ошмайди. Учбурчак схемасида учта уланишга учта ўчиргич тўғри келганлиги учун у тежамкор схема ҳисобланади.

Ҳалқасимон схемада истаган ўчиргични ревизия қилишда ҳеч қандай элемент иши тўхтамай амалга оширилади. Масалан, В1 ўчиргични ревизия қилиш керак бўлса, у узилади ва ўчиргичнинг икки томонига жойлашган иккита ажраткичлар узилади. Бунда иккала линия ва трансформатор ишни давом эттиради, бироқ ҳалқа узилганлиги учун схеманинг ишончлилиги камаяди. Агар шу режимда Л2 линиясида қисқа туташув бўлса унда В2–ВЗ ўчиргичлари узилади, шу сабабли иккала линия билан трансформатор кучланишсиз қолади. Линияда қисқа туташув бўлиб, ўчиргичлардан бири ишламаса, подстанциянинг ҳамма элементлари тўла узилади.

  • Ҳалқасимон схемада истаган ўчиргични ревизия қилишда ҳеч қандай элемент иши тўхтамай амалга оширилади. Масалан, В1 ўчиргични ревизия қилиш керак бўлса, у узилади ва ўчиргичнинг икки томонига жойлашган иккита ажраткичлар узилади. Бунда иккала линия ва трансформатор ишни давом эттиради, бироқ ҳалқа узилганлиги учун схеманинг ишончлилиги камаяди. Агар шу режимда Л2 линиясида қисқа туташув бўлса унда В2–ВЗ ўчиргичлари узилади, шу сабабли иккала линия билан трансформатор кучланишсиз қолади. Линияда қисқа туташув бўлиб, ўчиргичлардан бири ишламаса, подстанциянинг ҳамма элементлари тўла узилади.
  • Масалан, Л1 линияда қисқа туташув бўлса ва реле ҳимояси айби билан, юритма ёки ўчиргич бузилганда В1 ўчиргичи ишламаса, В2 билан ВЗ ўчиргичлари узилади. Бунда иккала линия билан трансформатор ўчган бўлади. Юқорида айтиб ўтилганидек, линиянинг бузилиши билан ўчиргични ревизия қилишнинг бир–бирига тўғри келиш эҳтимоли ўчиргични таъмирлаш давомийлигига боғлиқ. Таъмирлаш орасидаги давр билан ўчиргичларнинг ишлаш ишончлилигини ортиши шунингдек, таъмир давомийлигининг камайиши эса схеманинг ишончлилигини анча орттиради.

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling