36-сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Активларнинг қадрсизланиши Мақсад


(a) бирликни ташкил этадиган активлар ва мажбуриятлар қопланадиган қийматнинг энг сўнгги батафсил ҳисоб-китобидан буён аҳамиятли даражада ўзгармаган


Download 85.42 Kb.
bet19/37
Sana25.02.2023
Hajmi85.42 Kb.
#1228127
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   37
Bog'liq
Uzb GVT BB2020 IAS36

(a) бирликни ташкил этадиган активлар ва мажбуриятлар қопланадиган қийматнинг энг сўнгги батафсил ҳисоб-китобидан буён аҳамиятли даражада ўзгармаган;
(б) энг сўнгги батафсил ҳисоб-китоб натижасига кўра, қопланадиган қиймат бирликнинг баланс қийматидан аҳамиятли даражада ошади; ва
(в) қопланадиган қийматнинг энг сўнгги ҳисоб-китобидан буён содир бўлган ҳодисалар ва ўзгарган ҳолатлар таҳлилига асосланган ҳолда, жорий қопланадиган қиймат бирликнинг баланс қийматидан кам бўлиши мумкинлиги эҳтимолда йироқ.
Корпоратив активлар
100 Корпоратив активлар ташкилотнинг бош офиси ёки бўлинмасининг биноси, электрон маълумотларни қайта ишлаш ускуналари ёки тадқиқот марказини ўз ичига оладиган гуруҳ ёки бўлинма активларидан иборат бўлади. Ташкилот тузилмаси актив муайян пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик учун мазкур стандартда келтирилган корпоратив активлар таърифига жавоб бериши ёки бермаслигини белгилайди. Корпоратив активларнинг фарқли хусусиятлари шуки, улар бошқа активлар ёки активлар гуруҳларидан мустақил тарзда пул маблағлари киримларини юзага келтирмайди ва уларнинг баланс қийматини кўриб чиқилаётган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликка тўлиқ олиб боришнинг имкони бўлмайди.
101 Корпоратив активлар алоҳида пул маблағлари киримларини юзага келтирмаслиги сабабли, раҳбарият активни ҳисобдан чиқаришга қарор қилмагунча алоҳида корпоратив активнинг қопланадиган қийматини аниқлаб бўлмайди. Натижада, агар корпоратив активнинг қадрсизланган бўлиши мумкинлиги аломати мавжуд бўлса, корпоратив актив тегишли бўлган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик ёки пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликлар гуруҳи учун қопланадиган қиймат аниқланади ва у ушбу пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг ёки пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликлар гуруҳининг баланс қиймати билан таққосланади. Ҳар қандай қадрсизланишдан зарар 104-бандга мувофиқ тан олинади.
102 Пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликни қадрсизланиш тестидан ўтказишда, ташкилот кўриб чиқилаётган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликка тегишли бўлган барча корпоратив активларни аниқлаши лозим. Агар корпоратив актив баланс қийматининг бир қисми:
(а) ўринли ва изчил тарзда ушбу бирликка тақсимланиши мумкин бўлса, ташкилот бирликка тақсимланган корпоратив активнинг баланс қийматининг бир қисмини ўз ичига оладиган бирликнинг баланс қийматини унинг қопланадиган қиймати билан таққослаши лозим. Ҳар қандай қадрсизланишдан зарар 104-бандга мувофиқ тан олиниши лозим.

Download 85.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling