3–лаборатория иши (2-соат)
Download 153.74 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- III. Ишни бажариш тартиби
- IV. Ҳисоботнинг таркиби
3–ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ (2-соат)ЎЗГАРУВЧАН ТОК ТИЗИМИДА ИЗОЛЯЦИЯНИ ТЕКШИРИШ. ЕРГА ТУТАШТИРУВЧИ ҚУРИЛМАСИНИ ҚАРШИЛИГИНИ ЎЛЧАШ.Режа: 3.1: Изоляция текшириш усуллари. 3.2: Ерга туташув қурилмаларининг қаршилигини амалий ўрганиш. 3.3: Схема билан ишлаш I. Ишнинг мақсади Ерга туташтирувчи қурилмасининг қаршилигини ва тупроқнинг солиштирма қаршилигини ўлчаш услубини ва ўлчаш асбобларини ўрганиш. II. Назарий қисм Нормал ҳолда кучланиш остида бўлмаган, бироқ изоляция бузилганда, кучланиш остида бўлиши мумкин бўлган электр қурилмаларининг ҳамма металл қисмлари ПУЭ талабига кўра ер билан ишончли туташтирилиши керак. Бундай ерга туташтириш ҳимоявий ерга туташтириш дейилади. Электр қурилмаларида қуйидагилар ерга туташтирилади: электр машиналар, трансформаторлар, аппаратларнниг иккиламчи чўлғами, электр аппаратларининг юритмалари, тақсимлаш шитлари, пулpтлар, шкафларнинг корпуслари, тақсимлаш қурилмаларининг металл қурилмалари, кабелp муфталарининг металл корпуслари, кабеллар, ўтказгичларнниг металл қобиқлари ва зирҳлари, иморатлар ва иншоотларниг металл конструкциялари ҳамда электр асбоб ускуналарини ўрнатиш билан боғлиқ бўлган бошқа металл конструкциялари. Ерга туташтириш учун табиий ва сунъий ерга туташтиргичлар қўлланилади. Табиий ерга туташтиргич сифатида водопровод трубаси, кабеллар қобиғи, пойдеворлар ва иморатларнинг металл қисмлари, таянчлар пойдевори, шунингдек, трос–таянч системалари қўлланилиб, улар ер билан ишончли туташган бўлади. Сунъий ерга туташтиргич, сифатида металл стерженлар, бурчакликлар, полосалар қўлланилиб, улар ер билан ишочли контакт ҳосил қилиб, тупроққа кўмилади. Очиқ тақсимлаш қурилмалари майдонида асбоб–ускуналар бўйлаб, ҳамда кўндаланг йўналишда чуқурлиги 0,5–0,7 метргача бўлган ерга туташтирувчи тўр ҳосил қилиниб, ерга туташтирувчи полосалар ётқизилади ва унга ерга туташтирилиши лозим бўлган асбоб–ускуналар уланади. ПУЭ га биноан ерга улаш қурилмасининг қаршилиги қуйидаги қийматлар билан чегараланади. а) Ерга туташув токи 500А дан кўп бўлган (110 кВ ва унлан юқори кучланишли) электр қурилмаларида R30,5 Ом б) Ерга туташув токи 500А дан кам бўлган (35 : 10 : 6 кВ) электр қурилмаларида лекин, 10 Ом дан ошмаслиги керак (I3–ерга тиқилган туташув ҳисобига токи,А). в) 1000 В гача бўлган электр қурилмаларида лекин, 4 Омдан ошмаслиги керак. Ерга туташтирувчи қурилмаларнинг қаршилигини ўлчаш МС–0,8 ёки М–416 типли ўлчов асбоблари ёрдамида бажарилади. II. МС–0,8 ва М–416 типли ерга туташишни ўлчовчи асбобларни вазифаси ва ишлаш принципи. МС–0,8 типли ерга туташишни ўлчов прибои ёрдамила ерга туташтирувчи қурилмалар қаршилигини ҳамда тупроқнинг солиштирма қаршилигини аниқлаш учун қўлланилади. Ўлчанаётган қаршилик қиймати асбоб шкаласида Омда аниқланади. Асбоб шкаласи 0–1000 Омгача ҳисоблаш учун ҳисобланган. Асбоб ўзгарувчан токда ишлайди. У доимий ва ўзгарувчан “блуждаюўий” токлар таъсир этишидан ҳимоялайди. Ўлчов асбоби амперметр–вольтметр усули қўлланилган бўлиб, текширилаётган ерлатгичлардан маҳлум оралиқ ёрдамчи ерга туташтиргич ва потенциали электрод (зонд) қабул қилинган (9.1–расм). 3.1–расм. Стенд ёрдамида ерга туташтирувчи қурилмаларни қаршилигини ўлчаш схемаси Доимий ток генератори G ток манбаи бўлиб ҳизмат қилади. Вольтметр РN ва амперметр РA электромагнитли лагометр конструкциясига ўлчаш бажарилган (3.2–расм). Генератор валига иккита синхрон коммутаторлар ПТ ва ПВ маҳкамланган бўлиб, доимий токни ўзгарувчан токка ўзгартириб, ташқи ўлчов занжирига (ПТ) эга. Ўзгарувчан токни доимий токка ўзгартириб, лагометр занжири (ПВ) га беради. Шундай қилиб текширилаётган ерга туташтиргичлар занжирида ўзгарувчан ток, ўлчов асбоби занжирида доимий ток оқади. Натижада тажрибадаги мегометрни сезувчан магнитоэлектрик системасидан фойдаланишга имкон беради. Мегометрнинг қўлланиши генераторнинг тезлиги сезиларли ўзгарган ҳолларда ҳам асбобни кўрсатиши талаб даражасида бўлиши таъминланади. 3.2–расм МС–08 ўлчов асбобини ишлаш схемаси ПТ – ток ўзгарувчан, ПВ – тўғрилагич, Рт,Рп – лагометрнинг токли ва потенциалли чўлғами, Rg – ўзгарувчан қўшимча қаршилик, G – Генератор 3.3–расм М–416 ўлчов асбобининг ишлаш схемаси Gб – ўзгарувчан ток манбаи Bв – калит, UV – ростлагич UW– кучайтиргич, T–трансформатор ZA–филpтр, P–Гальвонометр, B–резистр –шкалали реостат (Омда) III. Ишни бажариш тартибиМС–08 ва М–416 типли ерга туташишни ўлчовчи асбоблар вазифаси ва ишлаш принципи. МС–08 ва М–416 типли ерга туташишни ўлчовчи асбоби уланиш схемасини ўрганиш. Ерга туташтирувчи қурилмалар қаршилигини ўлчаш. тупроқни солиштирма қаршилигини ўлчаш. IV. Ерга туташтирувчи қурилмалар қаршилигини ўлчаш. Ерга туташтирувчи қурилмаларни қаршилигини ўлчаш учун 8.4 ва 8.5– расмларда кўрсатилганидек текширилаётган ерлатгичлардан маҳлум ёрдамчи электрод ўрнатилиши керак. Ёрдамчи ерлатгич ва зонд узунлиги 0.8 м диаметри 3см бўлган пўлат стержендан бажарилган. Бу стерженлар 0.5 м гача чуқурликда тупроққа қоқилади. Ерлатгичларни ўтиш қаршиоиги қиймати катта бўлиб кетмаслиги учун стержендан тупроққа тўғри қоқиш керак. 3.4 – расм. МС–08 типли ўлчов асбоби ёрдамида ерга туташтирувчи қурилмасини қаршилигини ўлчаш схемаси. П–переключателp: Р–генераторни айлантириш дастаси: R – реостат: 3.5 – расм. Зонд ва ёрдамчи электродни жойлашуви. МС–08 типли ўлчов асбоби текширилаётган ерлаткичлар ўзгаришида горизонтал ҳолатда жойлаштирилиб I ва E нуқталар текширилаётган ерлатгичларга уланади, туташтирилган бўлади. I нуқтага ёрдамчи ерлатгич (электрод) E нуқтага эса зонд (3.4–расм) изоляцияли симлар орқали уланади. Текширилаётган ерлатгич ёрдамси ерлатгич ва зонд оралиқларини танлаш ерлатгич тузилишига боғлиқдир. МС–08 асбоби қўлланилишигача ўлчашдан олдин переключателp (П) ёрдамида зонд қаршилиги компенсация қилинади (3.4–расм). Переключателни “регулировка” ҳолатига қўйилади ва генераторни 90–100 айл/мин га ўзгариш тезликда айлантирилади. Реостатни (R) головкасини бураш йўли билан асбоб шкаласини “стрелкаси” қизил нуқтасига қўйилади. Ўлчаш охиригача R га бошқа тегилмайди. Текширилаётган ерлатгичлар ва зонд уланмаган ҳолда ва переключателp “Регулировка” ҳолатида бўлса генератор ручкасини бураш тақиқланади. Симлар мустаҳкам уланган бўлиши шарт. Ўлчов ишлари олиб борилаётганда асбоб шкаласидаги стрелка тебраниб турса, у ҳолда генератор ручкасини айлантириш сонини у ёки бу томонга ўзгартириш керак. Бунда айланиш сони 150 дан катта бўлмаслиги керак. Зонд қаршилигини компенсация қилингандан сўнг переключателp (Г) ни “Измерение” ҳолатига қўйилади. Генератор ручкаси (R) ни айлантириш ва сезгирлик оралиғини аниқлаб (переключателp П ни “Х1”,”Х01” ёки Х0.01 ҳолатида) ёрдамида стрелкани оғишига эришилади. Шунда аниқлаётган ерга туташтирувчи қурилмани қаршилиги асбоб кўрсатмасидан ҳисобланади. Агар М–416 типли ўлчов асбоби қўлланилса, ўлчаш методикаси МС– 08 га ўхшашдир. М – 416 асбоби қўлланилганда фақат: а) генератор ручкаси айлантирмасдан SВ кнопкаси босилади: б) зонд қаршилиги компенсация қилингандан сўнг реостат шкаласи 5 Ом га қўйилиши керак. V. Тупроқни солиштирма қаршилигини аниқлаш Тупроқни солиштирма қаршилиги тўртта нуқта методи бўйича МС–08 ёки М–416 асбоблари ёрдамида аниқланади. (1) Ўқитувчи кўрсатганидек 0.5 м чуқурликкача бир хил оралиқда (S) та электрод қоқилади (3.6–расм) электродлар асбобга схемада кўрсатилганидек уланади. Зонд қаршилигини компенсация қилиш олдинги тажрибадагига ўхшаш. Шундан сўнг ўлчаш ишлари бажарилиб, асбоб кўрсатиши Rасбоб.1 ҳисобланади. Бунда ўрнатилган компенсация бузилмаслиги керак. Электрод олиниб, яъни бошқа оралиқларда S2 қоқилади. Барча қилинган ишлар такрорланиб асбоб кўрсатиши Rасбоб.2 ҳисобланади. Тажриба бир неча марта такрорланиб Rасбоб.1 ўлчанади. Тупроқни солиштирма қаршилиги қаршилиги қуйидаги формуладан топилади: [Ом*м] бу ерда i – 1,2,3,.......,n – ўлчаш тартиби. IV. Ҳисоботнинг таркибиИшнинг мақсади, Ишни бажариш тартиби, Ўлчов ва ҳисоб натижалари, Текширилган ерга туташтирувчи қурилмаларни ишга яроқлилиги хақида ҳулоса, Тупроқ ҳолати ҳақида ҳулоса. V. Назорат саволлари Ерга туташтирувчи қурилмасини вазифаси. нима мақсадда ерни солиштирма қаршилигини билиш керак? Агар ерга туташтирувчи қурилмани қаршилиги рухсат этилган қаршилигидан катта бўлса нима бўлади? Ерга туташтирувчи қурилмасини қаршилигини ва солиштирма қаршиликни ўлчаш усулларини тушунтиринг. Download 153.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling