Технологик машиналар юритмалари ташхиси. Режа: 1 Технологик машиналар юритмалари хақида маълумот. 2 Технологик машиналар юритмалари техник ташхис килиш усуллари ва қурилмалари. Технологик машиналар юритмалари хақида маълумот. - Технологик машиналарда юритмалар унинг ишчи органларига харакат узатиб бериш учун хизмат килади. Юритмалар бошкарилишига караб:
- - оператор томонидан бошқариладиган, яни керакли харакат, айланишлар сони, ишчи органларга узатиладиган харакат миқдори созланиб турадиган. Буларга кўтариш-ташиш қурилмалари: таль, тельфер, тикув машинадари юритмалари ва бошқалар киради.
- - оператор томонидан бошқарилмайдиган, яни ишга туширилгандан сўнг маълум циклда аник тўлиқ вазифа бажарадиган, масалан ярим автомат тикув машиналари, гидролик ва пневматик қурилмаларнинг баъзи турлари, куйиш, пресслаш жихозлари ва шу каби технологик машиналар.
- оператор томонидан ишга тушурилиб-тўхтатиб туриладиган юритмалар. Ишга тушириладиган дастак орқали бажарилади. Иш бажариш тартиби циклик ёки ноциклик бўлиши мумкин. - - оператор томонидан ишга тушурилиб-тўхтатиб туриладиган юритмалар. Ишга тушириладиган дастак орқали бажарилади. Иш бажариш тартиби циклик ёки ноциклик бўлиши мумкин.
- Технологик машиналар юритмалари икки қисмдан иборат булади: электр қисм ва механик қисм. Электр қисм кўп холларда электрдвигател ва электр бошқариш қурилмаларидан иборат булади.
- Механик қисмлардан олинган айланма харакатни ишчи органларга айланма, илгариланма-қайтма ёки мураккаб-фазовий харакатга айлантириб узатиш учун хизмат килади.
- Айланма харакат тасма, тишли ғилдирак, червякли узатма, вариатор, фрикцион узатма, занжирла узатмалар ёрдамида берилиши мумкин булиб, уларнинг конструкцияси содда кўринишда бўлади.
- Илгарланма-қайтма харакат кулачок, махсус профилли диск, кривошип-шатунли механизм, фазовий харакат қиладиган механизмлар ёрдамида олинади.
- Юритма деталлари бир-бирлари билан бевоста илашиб ёки қўшимча деталлар: тасма, диск,занжирлар ёрдамида бирлаштирилиб ишлатилиши мумкин. Олинадиган харакат тури ўнг еки чап томонга ёки бир неча харакат унгтомонга, бир нечаси чап томонган булиши мумкин. Бу харакатларни таъминлаш учун кўшимча деталлар масалан, паразит-тишли ғилдирак, диск, тишли юлдузча шкив ишлатилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |