4 – Маъруза. Ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг асосий чора ва тадбирлари


Download 143 Kb.
bet1/3
Sana11.03.2023
Hajmi143 Kb.
#1260782
  1   2   3
Bog'liq
4-ma ruza


4 – Маъруза. Ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг асосий чора ва тадбирлари

Режа:


    1. Ахборотни муҳофаза қилишнинг мақсади ва концептуал асослари.

    2. Ахборотни ҳимоялашнинг чора-тадбирлари.

    3. Ахборот ҳимояси турлари.



Ахборотни муҳофаза қилишнинг мақсади ва концептуал асослари.
Умуман олганда ахборотни муҳофаза қилишнинг мақсадини қуйидагича ифодалаш мумкин:
– ахборотни тарқаб кетиши, ўғирланиши, бузилиши, қалбакилаштирилишини олдини олиш;
– шахс, жамият, давлатнинг хавфсизлигига таҳдидни олдини олиш;
– ахборотни йўқ қилиш, модификациялаш, бузиш, нусха олиш, блокировка қилиш каби ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш;
– ахборот ресурслари ва ахборот тизимларига ноқонуний таъсир қилишнинг бошқа шаклларини олдини олиш, ҳужжатлаштирилган ахборотга шахсий мулк объекти сифатида ҳуқуқий режимни таъминлаш;
– ахборот тизимида мавжуд бўлган шахсий маълумотларнинг маҳфийлигини ва конфеденциаллигини сақлаш орқали фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоялаш;
– давлат сирларини сақлаш, қонунчиликка асосан ҳужжатлаштирилган ахборотлар конфеденциаллигини таъминлаш;
– ахборот жараёнларида ҳамда ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситаларини лойиҳалаш, ишлаб чиқиш ва қўллашда субъектларнинг ҳуқуқларини таъминлаш.
Ахборотни муҳофаза қилишнинг самарадорлиги унинг ўз вақтидалиги, фаоллиги, узлуксизлиги ва комплекслиги билан белгиланади. Ҳимоя тадбирларини комплекс тарзда ўтказиш ахборотни тарқаб кетиши мумкин бўлган хавфли каналларни йўқ қилишни таъминлайди. Маълумки, биргина очиқ қолган ахборотни тарқаб кетиш канали бутун ҳимоя тизимининг самарадорлигини кескин камайтириб юборади.
Ахборотни муҳофаза қилиш соҳасидаги ишлар ҳолатининг таҳлили шуни кўрсатадики, муҳофаза қилишнинг тўлиқ шаклланган концепцияси ва тузилиши ҳосил қилинган, унинг асосини қуйидагилар ташкил этади:
– саноат асосида ишлаб чиқилган, ахборотни муҳофаза қилишнинг ўта такомиллашган техник воситалари;
– ахборотни муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этишга ихтисослаштирилган ташкилотларнинг мавжудлиги;
– ушбу муаммога оид етарлича аниқ ифодаланган қарашлар тизими;
– етарлича амалий тажриба ва бошқалар.
Бироқ, хорижий матбуот хабарларига кўра маълумотларга нисбатан жиноий ҳаракатлар камайиб бораётгани йўқ, аксинча барқарор ўсиш тенденциясига эга бўлиб бормоқда.

Ахборот ҳимоясига методологик ёндашув – бу конфеденциал ахборотларни сақлаш вазифасини турли босқичларда ечиш бўйича асос бўлувчи ғоялар, муҳим тавсиялардир. Улар ахборотни меъёрий ҳимоя қилиш базаларини яратишда инобатга олинади. Шунингдек, қонун ва қонуности актларини қабул қилишда меъёр сифатида татбиқ қилинади ҳамда уларни бажариш мажбурий характерга эга бўлади.
Ахборотни муҳофаза қилиш тамойилларини учта гуруҳга бўлиш мумкин: ҳуқуқий, ташкилий ҳамда техник разведкадан ҳимояланишда ва ҳисоблаш техникаси воситаларида ахборотга ишлов беришда ахборотни муҳофаза қилишдан фойдаланиш.



Download 143 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling