4 – мавзу. Девиант хулқ-атвор ва социал назорат режа


Download 128 Kb.
bet1/5
Sana22.02.2023
Hajmi128 Kb.
#1221197
  1   2   3   4   5
Bog'liq
4-мавзу


4 – МАВЗУ. ДЕВИАНТ ХУЛҚ-АТВОР ВА СОЦИАЛ НАЗОРАТ


Режа:

  1. Девиант хулқ-атвор тушунчаси

  2. Девиант хулқ-атвор белгилари, уларнинг структураси.

  3. Социал назорат



Девиант сўзи - лотинча “девиатио” сўзидан олинган бўлиб, чекиниш, бузилиш деган маьнони англатади. Девиант хулқ-атвор - мавжуд жамиятда ўрнатилган ахлоқ меьёрларига мос келмайдиган инсоний фаолият ёки хатти-ҳаракат , ижтимоий ходисадир.
Маьлумки, замонавий Ғарб Социологиясида девиант хулқ-атворга турлича қарашлар мавжуд. Девиант хулқ-атворнинг энг кўп тарқалган ва жамиятда яққол намоён бўлиш тури жиноятчилик бўлиб, ижтимоий меьёрнинг бузилиши сифатида ушбу ходиса фанда жуда қадимдан ўрганилган.
ХИХ асрнинг иккинчи ярмига келиб. позитивистик мактаб шаклланиши билан., жиноятчиликни ҳам сабабийликда ўрганувчи таьлимотлар пайдо бўла бошлади. Жумладан, италиялик психиатр Ч. Ломброзо Италия қамоқхоналаридаги 14 минг махбус устида текшириш олиб бориб, “жиноятчилар туғма бўлишади” деган хулосага келишади. Унинг шогирди Э.Ферри жиноятчилик Социологияси асарида ушбу омилга қўшимча равишда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий омилларни ҳам кўрсатади. Кейинчалик ушбу таьлимотлар турли танқидларга учраган бўлсада, ҳозирги кунгача ҳам Ғарб Социологиясининг баьзи намоёндалари ушбу таьлимотнинг у ёки бу йўналишларини ривожлантириб келишмоқда. Уларнинг таьлимотларига кўра ички секресия безлари, ақлий ривожланганлик даражаси, хромосомаларнинг тузилиши ва ирсий сабаблар жиноятчилик ва шу кабиларни туғма ёки биологик омилларни шаклланишига таьсир қилади
Ушбу таьлимотларга қарама-қарши ўлароқ, Социологияда ижтимоий меьёр бузиш жараёнларини тўла ижтимоийликда тушунтирувчи дастлабки таьлимот э.Дюркгеймнинг аномия ғояси эди. Бунга кўра эски меьёрлар ва қадриятлар мавжуд муносабатларга мос келмай қолиши ва янгиликларининг ўрнатилмаганлиги натижасида индивидлар хулқ-атворини тартибга солувчи қатьий ахлоқнинг мавжуд эмаслиги тушунилади.

Download 128 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling